ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 25.08.2020 й. 18/11-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.09.2020 й. 2570-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.09.2020 й.

N 2570-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.08.2020 й.

N 18/11


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2570, 2014 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Электрон тўловлар тўғрисида" деган сўзлар "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

клиринг - электрон тўловларни йиғиш, ишлов бериш, тасдиқлаш ва юритиш ҳамда Клиринг тизими иштирокчиларининг соф позицияларини амалга ошириш жараёни;

клиринг сессияси - Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;

якуний ҳисоб-китоб - тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;

Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчилар;

электрон тўлов - Клиринг тизими орқали нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган тўлов;

электрон тўлов бўйича хабар - Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;

соф позиция - Клиринг тизими иштирокчисининг клиринг сессияси даврида тўловлар бўйича мажбуриятлар ва талабларнинг фарқи (иштирокчининг бошқа барча иштирокчилардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу иштирокчининг бошқа барча иштирокчиларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси);

биллинг тизими - истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.".


3. 2-банддан "чакана" деган сўз чиқариб ташлансин.


4. 3-банддаги "электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов" деган сўзлар "электрон тўлов ҳужжатлари (бундан буён матнда ЭТҲ деб юритилади) ва электрон тўлов" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИДА ИШТИРОК

ЭТИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ".


6. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими иштирокчилари ҳисобланади.

Тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизими иштирокчиси бўлишлари мумкин.".


7. 5-банддаги "аъзолари" ва "аъзолигидан" деган сўзлар тегишли равишда "иштирокчилари" ва "иштирокчилигидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-БОБ. КЛИРИНГ ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ,

ТЎЛОВ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ҲАМДА АБМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ".


9. 6-банддаги "аъзолари" деган сўз "иштирокчилари" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Клиринг тизими иштирокчиси:

тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;

тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизматларини фақат тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойишида назарда тутилган шартларга мувофиқ кўрсатиши;

тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойиши шартлари ва у тақдим этган реквизитларга ўзгартириш киритмаслиги;

тўловчи томонидан тақдим этилган фармойишга мувофиқ ҳолда тўловларни амалга ошириши;

ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;

тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;

тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши;

якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;

ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.".


11. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Биллинг тизимига эга бўлган Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни олувчилар АБМ томонидан белгиланадиган талабларни бажарган ҳолда Клиринг тизимига уланишлари ва ўзларининг фойдаларига ўтказиладиган тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинуви жараёнида иштирок этишлари мумкин.

Улар ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.".


12. 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "аъзосига" деган сўз "иштирокчисига" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Клиринг тизими фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатация хизматларини кўрсатади.

Клиринг тизимининг узлуксиз ишлаши, ЭТҲ ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилиши, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш АБМ зиммасига юклатилади. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими иштирокчиларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

11. АБМ, Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.

Клиринг тизими қоидалари Марказий банк томонидан АБМ билан келишилган ҳолда белгиланади.".


14. Қуйидаги мазмундаги 11-1 ва 11-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"11-1. Клиринг тизимига уланган банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаса ёки ликвидлилик кўрсаткичининг кескин тушиб кетиши кузатилса, АБМ Марказий банкнинг кўрсатмасига асосан мазкур банк ва ушбу банк орқали якуний ҳисоб-китобни амалга оширадиган тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишини камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаши мумкин.

11-2. Клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилишга тааллуқли техник ҳужжат ёки дастурий таъминотга ўзгартириш киритилса, Клиринг тизими фойдаланувчилари бу ҳақда уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.".


15. 12-банддаги "аъзоларнинг" деган сўз "иштирокчиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, ЭТҲ ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.".


17. 14-банддаги "аъзоларининг" деган сўз "иштирокчиларининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


18. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.".


19. 16-банддаги "электрон тўлов ҳужжатлари" деган сўзлар "ЭТҲ" деган аббревиатура билан алмаштирилсин.


20. 17-банддаги "аъзолар" деган сўз "иштирокчилар" деган сўз билан алмаштирилсин.


21. 18-20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Клиринг тизимида электрон тўловлар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун (24/7) режимида онлайн тарзда амалга оширилади.

19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими иштирокчисининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши шарт. Банклар Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўз вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка жавобгар ҳисобланади.

20. Клиринг тизимида тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида ЭТҲга ўзгартириш киритиш учун тизим иштирокчилари ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин.".


22. Қуйидаги мазмундаги 20-1-20-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"20-1. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида келтирилган тўлов хизматларини етказиб берувчилар тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитлари тўғрисидаги Клиринг тизими орқали олинган маълумотларнинг ЭТҲда тўлиқ акс эттирилиши учун жавобгардир.

20-2. Клиринг тизими иштирокчилари томонидан тўловларни амалга ошириш мақсадида узатиладиган ЭТҲ Марказий банкдан олинган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.

20-3. Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун шакллантирилган ЭТҲнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:

1) тўлов амалга оширилган сана ва вақт (соат, дақиқа, сония);

2) ЭТҲ рақами;

3) тўловчининг номи;

4) тўловчининг банк ҳисобварағига оид маълумотлар;

5) электрон тўлов бланкасининг тартиб рақами;

6) тўловнинг Клиринг тизимидаги тартиб рақами;

7) ЭТҲга Клиринг тизими аъзосининг (тўлов хизматларини кўрсатувчининг) ахборот тизимида бириктирилган рўйхат рақами;

8) тўлов суммаси;

9) олувчининг номи;

10) олувчининг ҳисобварағига оид маълумотлар;

11) тўлов мақсади;

12) хизматлар етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) Клиринг тизимидаги коди;

13) хизматлар етказиб берувчи фойдасига қабул қилинадиган тўлов тури коди.

20-4. Клиринг тизими фойдаланувчилари - маблағларни олувчилар фойдасига шакллантириладиган ЭТҲ реквизитлари таркибига тегишли маблағ олувчи билан келишилган ҳолда қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.

20-5. Клиринг тизими орқали тўловни амалга ошириш истагида бўлган жисмоний шахслар Клиринг тизими иштирокчиларига тўловни амалга ошириш учун керак бўладиган, маблағларни олувчи томонидан берилган реквизитларни бевосита мурожаат қилганда қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон шаклда тақдим қиладилар.

20-6. Тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида, ЭТҲнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси тўловчига тақдим этилиши ёҳуд ЭТҲнинг реквизитларига оид маълумотлар мижоз тақдим этган ҳужжатга чоп этиб берилиши шарт.".


23. 21 ва 22-бандлардаги "электрон тўлов ҳужжатлари" деган сўзлар "ЭТҲ" деган аббревиатура билан алмаштирилсин.


24. 23 ва 25-бандлардаги "аъзоларига" деган сўз "иштирокчиларига" деган сўз билан алмаштирилсин.


25. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими иштирокчилари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.

Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 12 октябрь, 40-сон, 448-модда




























Время: 0.0245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск