ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Фаолиятни лицензиялаш /

Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғимни ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2020 й. 602-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 октябрдаги

602-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга

автотранспорт воситалари билан кириш учун

йиғимни ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғим ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


туристик зона (туристик-рекреацион зона, эркин туристик зона, кичик туристик зона, махсус туристик зона) - муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек, туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд;


Туристик зона дирекцияси - Туристик зонанинг фаолият кўрсатиши ва бошқарилишини таъминлаш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ёки Туристик зона дирекцияси ваколатлари берилган бошқарув компанияси;


туристик зона йиғими - Ўзбекистон Республикаси туристик зоналарига автотранспорт воситалари билан кириш учун юридик ва жисмоний шахслардан Туристик зона дирекцияси томонидан белгиланган миқдорларда ундириладиган йиғим;


хизмат кўрсатиш пункти - туристик зона ҳудудига кириш учун транспорт воситаларидан туристик зона йиғимини ундириш мақсадида ташкил этилган, автотураргоҳи мавжуд бўлган ҳамда "Tourism Zone" махсус белгиси билан жиҳозланган махсус пункт;


Туристик зона дирекцияси махсус ҳисоб рақами - Туристик зона дирекциясига туристик зона йиғимидан тушадиган маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус ҳисоб рақами.



2-БОБ. ТУРИСТИК ЗОНА ҲУДУДИГА КИРИШ УЧУН

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


3. Туристик зона йиғимини ундириш учун Туристик зона дирекцияси томонидан туристик зонага кириш нуқтасида миллий валютада тўловларни қабул қилувчи хизмат кўрсатиш пункти ташкил қилинади.


4. Туристик зона дирекцияси хизмат кўрсатиш пунктида қуйидагиларни таъминлаши шарт:

хизмат кўрсатиш пунктининг куну тун фаолият олиб бориши;

автотураргоҳ бўлиши;

йўл қисмини тўсиб турувчи шлагбаум бўлиши;

ахборот ва йўл ҳаракати қоидалари белгилари ўрнатилиши;

туристик зона йиғим суммалари ва уларни тўлаш тартиби ҳақидаги маълумотларни давлат тилида, рус ва инглиз тилларида кўринарли тарзда жойлаштириш ва бошқалар.

Туристик зона дирекцияси туристик зона йиғими тўловини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган мобил тўлов дастури ишлаб чиқилишини ёки мавжуд шу каби дастурга уланишни ҳамда уни халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашни таъминлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси туристик зоналарига кириш учун туристик зона йиғими:

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларидан;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситаларидан (Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситалари бундан мустасно) миллий валютада ундирилади.


6. Туристик зона йиғими қонунчиликда белгиланган тартибда нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда, шу жумладан, мобил тўлов воситалари орқали тўланади.


7. Хизмат кўрсатиш пункти фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассага ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиши шарт.


8. Туристик зона йиғимини қабул қилиш талон асосида, фискал хотирали назорат-касса машинаси ёки пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали чекини берган ҳолда туристик зонага киришда белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.


9. Туристик зона йиғими олдиндан мобил тўлов дастурлари орқали тўланган тақдирда, туристик зонага киришда ушбу тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи маълумот кўрсатилади.



3-БОБ. ТУРИСТИК ЗОНА ҲУДУДИГА БЕПУЛ

КИРИШ ЁКИ ИМТИЁЗЛИ КИРИШ ҲУҚУҚИ


10. Туристик зона ҳудудига киришда қуйидаги транспорт воситалари йиғимдан озод қилинади:

белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси);

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситалари;

аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, оқова сув ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситалари;

алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг почта жўнатмалари;

тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситалари;

тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситалари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 тоифадаги автотранспорт воситалари;

етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари,

дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари;

электр транспортлари (электромобиллар);

туристик зона ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳамда ушбу ҳудудда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи ва ходимларнинг автотранспорт воситалари;

давлат органларининг хизмат автомашиналари.

Туристик зона дирекцияси ушбу тоифадаги транспорт воситаларининг ўтишини таъминлайдиган "очиқ пункт" ўрнатилишини ва ушбу тоифадаги транспорт воситаларининг ўтиш ҳисоби алоҳида қайд этилиб борилишини таъминлайди.


11. Туристик зона ҳудудига имтиёзли (чегирмали) асосларда кириш фақат туристик зона иштирокчилари (резидентлари) автомототранспорт воситаларига татбиқ этилади.



4-БОБ. ТУРИСТИК ЗОНА ЙИҒИМИ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ

ВА МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


12. Туристик зона йиғимининг миқдори Туристик зона дирекцияси томонидан туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ҳар йили 1 ноябрь кунига қадар кейинги йил учун белгиланади.

Туристик зона йиғимининг миқдори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилиши шарт.


13. Туристик зона йиғими миқдори қуйидаги шаклларда тасдиқланади:

кунлик;

ҳафталик;

ойлик;

йиллик.

Туристик зона йиғими куннинг вақти, ҳафтанинг куни ёки йилнинг ойига, туристик мавсумга ва транспорт тоифасига қараб табақалаштирилган тўлов шаклида жорий этилиши ҳам мумкин.


14. Туристик зона йиғими Туристик зона дирекцияси махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Туристик зона йиғими маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) туристик зонанинг экологик ҳолатини яхшилаш, дарахтлар экиш;

б) чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш;

в) экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар ва маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда туристик инфратузилмани (йўл-кўрсаткичлар, замонавий чиқинди ташлаш нуқталари ва бошқалар) ривожлантириш;

г) туристик зонасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш;

д) туризм зонада электр транспортларидан фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш;

е) туристик зонанинг инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь














































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск