ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 635-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 635



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТУСИ

ЎЗГАРТИРИЛГАН (ҚОРАЙТИРИЛГАН) ОЙНАЛИ

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 18 ИЮЛДАГИ 547-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 октябрдаги

635-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган

(қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан

фойдаланишни  тартибга  солиш  чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


2-бандда:


а) "а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"a) M1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади";


б) "в" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "енгил" сўзи "M1, N1 ва N2 тоифага оид" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари" сўзлари "орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда ушбу банднинг "в" кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади";


г) "д" кичик банддаги:

"автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш" сўзлари "рухсатномалар бланкларини ва тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатноманинг мавжудлигини тасдиқловчи махсус эмблема (голограмма)ларни тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 октябрь




































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск