ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2020 й. 629-сон "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2020 й.

N 629



"ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ

ПЕДАГОГИ" ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий фаолият самарадорлигини ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда ижодкорлик муҳитини яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 8-сон, 94-модда) билан тасдиқланган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 октябрдаги

629-сон қарорига

ИЛОВА



"Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги"

танлови тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "таълим соҳалари" сўзлари "билим соҳалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 31, 34, 36, 38 ва 41-бандлардаги "таълим соҳаси" сўзлари "билим соҳаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги"

танлови ўтказиладиган билим соҳалари

ва таълим соҳалари гуруҳлари

Т/р

Билим соҳалари


Танлов ўтказиладиган таълим

соҳалари гуруҳлари


1.

Гуманитар соҳа

Педагогика.


Гуманитар фанлар;

Санъат.


Математика;

Табиий фанлар.


2.

Ижтимоий, иқтисод ва ҳуқуқ соҳаси

Социология ва психология;

Журналистика ва ахборот;

Иқтисод;

Ҳуқуқ.


3.

Ишлаб чиқариш-техник соҳа

Муҳандислик иши;

Архитектура ва қурилиш.


Ишлаб чиқариш технологиялари.


Компьютер технологиялари ва информатика;

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари.


4.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги;

Қишлоқ хўжалигида менежмент;

Қишлоқ хўжалиги техникаси;

Ветеринария;

Ирригация ва мелиорация.


5.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳаси

Соғлиқни сақлаш;

Ижтимоий таъминот.


6.

Хизматлар соҳаси

Хизмат кўрсатиш;

Транспорт;

Атроф-муҳит муҳофазаси;

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги.


".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 октябрь











































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск