ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми Концепцияси (ЎзР ВМ 09.10.2020 й. 641-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 октябрдаги

641-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур концепция Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини (кейинги ўринларда - Самарқанд форуми) ўтказишнинг мақсадлари, вазифалари ва тартибини белгилайди ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.


2. Самарқанд форумининг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тажриба алмашиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш чораларини кўриш билан инсон ҳуқуқларини таъминланишига эришиш, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган янги усул ва воситаларни қўллаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имиджини янада яхшилашдан иборат.


3. Самарқанд форумининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлари ва ташаббусларини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этиш ва шу орқали мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш;

инсон ҳуқуқларини долзарб масалалари бўйича халқаро, минтақавий ва миллий муҳокамалар ташкил қилиш ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш;

жамиятнинг турли тоифалар вакилларини (кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат мигрантлари, болалар, ёшлар, хотин-қизлар, қариялар ва бошқалар) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳаларида ҳалқаро стандартлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалаларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашиш.



2-БОБ. САМАРҚАНД ФОРУМИ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

ВА ИШТИРОКЧИЛАРИ


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Самарқанд форумининг асосий миллий ташкилотчилари ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда - БМТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (кейинги ўринларда - ЕХҲТ) Демократии институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори БМТ Таракқиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори, халқаро ва хорижий ташкилотлар Самарқанд форумининг халқаро ҳамкорлари ҳисобланади.


5. Самарқанд форумида БМТнинг таркибий тузилмалари (органлари ва қўмиталари), инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар, олимлар, соҳа мутахассислари, журналистлар ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этиш учун таклиф қилинади.

Иштирокчилар таркибини шакллантириш учун ташкилотчилар томонидан манфаатдор халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқаролик жамияти институтларига Самарқанд форуми ҳақида маълумот хати юборилади.


6. Самарқанд форумининг кун тартиби, ялпи ва шўъба мажлислари мавзуси ва маърузачилар рўйхатини шакллантириш мақсадида Илмий жамоатчилик кенгаши тузилади. Кенгаш таркибига инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари киритилади.


7. Самарқанд форумини юксак даражада ўтказиш бўйича тайёргарлик ва комплекс ташкилий тадбирлар режасини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ҳамда ўз вақтида амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Самарқанд форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. САМАРҚАНД ФОРУМИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДАН КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР


8. Самарқанд форумини амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилади:

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги масалаларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинади ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашилади;

мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлари ва ташаббуслари дунё ҳамжамияти билан муҳокама қилинади, тарғиб этилади ва шу орқали Ўзбекистоннинг халқаро рейтинги ва обрў-эътибори яхшиланади;

инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тавсияларини бажариш бўйича ижобий тажриба тўпланади;

инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича ташкил қилинган халқаро, минтақавий ва миллий муҳокамалар орқали бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятлар бирлаштирилади;

жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (кам таъминланганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат мигрантлари, болалар, ёшлар, хотин-қизлар, қариялар ва бошқалар) ҳуқуқлари ҳимоя қилиш соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь






























Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск