ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 643-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 643



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТРАНСПОРТДА

ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҲАМДА

УЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2012

ЙИЛ 17 СЕНТЯБРДАГИ 273-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг aвтоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, доимий шаҳар йўловчи ташиш транспорти билан шуғулланадиган ташувчиларни молиялаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2012 й., 9-сон, 68-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 октябрдаги

643-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган

транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни

молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. 1-иловада:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом автомобиль ва электр транспортида (электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда мунтазам ва соатлар бўйича йўловчилар ташишни амалга оширадиган ташувчиларга татбиқ этилади";


б) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"умумий фойдаланиладиган транспорт - йўловчилар ва юк ташиш учун мўлжалланган жамоат ер усти ва ер ости транспорти (автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз таксилар, метрополитен)";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"электробус - электр приводга эга бўлган, белгиланган йўналиш бўйлаб йўловчилар ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланиладиган рельссиз ҳаракатланувчи механик транспорт воситаси (электр автобус);

трамвай - электр приводга эга бўлган, темир йўл полотноси бўйича ҳаракатланадиган ва мунтазам шаҳар йўналишларида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон (ёки бир-бири билан уланган бир нечта вагонлар)";

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тушум - автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз такси, метрополитенда йўловчилар ташишдан олинган даромад";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ойлик транспортда юриш карточкаси - ҳаракатланиш ҳудуди чегараларида ва ушбу ҳужжат амал қиладиган давр мобайнида барча йўналишлар бўйича умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) юриш имкониятини олишга йўловчининг ҳуқуқини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат. Ойлик юриш карточкаси икки турга - умумий ва имтиёзли карточкага бўлинади;

умумий ойлик транспортда юриш карточкаси - йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари, умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида йўловчилар юришини назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат";

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"транспорт картаси - йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп маротабалик дебет тўлов картаси. Транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;

имтиёзли транспорт картаси - умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйхатга олинган йўловчига транспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилмаган ва(ёки) шахсийлаштирилган транспорт картаси";

ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошига "қатъий ҳисобда турадиган" сўзларидан кейин "ва QR кодга эга бўлган" сўзлари қўшилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 3-1 ва 3-2-бандлар қўшилсин:

"3-1. Имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлар ўқувчилари) томонидан имтиёзли транспорт карталари орқали тўловлар умумий фойдаланиладиган транспортнинг (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) амалдаги тарифларнинг 50 фоизлик имтиёзини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

3-2. Имтиёзли транспорт картасидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланиладиган транспортдан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар сифатида "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорида назарда тутилган шахслар эътироф этилади";


г) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ташилган йўловчилар сони умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, метрополитенда) бажариладиган шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташувларнинг ҳар бир тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.

5. Шаҳар йўналишида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли такси, трамвай ва метрополитенда) ташилган йўловчилар сони:

чекланган тарифларни қўллаган ҳолда - сотилган бир марталик чипталар сони бўйича ёки тушумни чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бунда, электрон тўлов тизими операторларига амалдаги чекланган тарифларга нисбатан 10 фоизгача чегирма тақдим этилиши мумкин;

транспорт картасидан фойдаланган ҳолда - транспорт картасидан фойдаланган йўловчиларнинг, жумладан имтиёзли ва бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг ҳар бир транспорт турида амалга оширилган валидациялар сони бўйича аниқланади. Муайян ташувчи томонидан ташилган йўловчилар ҳажми ҳисобот даврида амалга оширилган валидацияларни умумлаштириш орқали аниқланади".


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташилган йўловчилар сони сотилган бир марталик чипталар сони ҳамда транспортнинг аниқ бир турида амалга оширилган валидациялар сонига тенг ҳолда қабул қилинади";


е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Йўловчилар айланмаси умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) бажариладиган шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ташувларнинг ҳар қайси тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.

12. Йўловчилар айланмаси шаҳар йўналишларида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) ташишда ташилган йўловчилар сонини йўловчилар оқимини танлаб таҳлил қилиш асосида ҳисоблаб чиқиладиган ушбу йўналиш бўйича йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага кўпайтириш йўли билан аниқланади";


ж) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Йўловчиларнинг умумий фойдаланиладиган

транспортда шаҳар йўналишларида чекланган

тариф режаларига чегирмалар ва имтиёзлар

қўлланган ҳолда ҳисобга олинадиган

ЮРИШЛАРИ СОНИ


N

Тариф режаларининг

номланиши


Тариф режаларининг нархини

ҳисоблаш учун транспортда

қатновлар сони


Тўлиқ

қийматдан

чегириш

миқдори

(%)


Чегиришни

ҳисобга олган

ҳолда, тариф

режаси

қийматидан

имтиёзлар

(%)


5

кунга


10

кунга


15

кунга


20

кунга


30

кунга


1.

"AV" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - аҳоли учун


22

44

66

88

130

23

-

2.

"N" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун


22

44

66

88

130

50

3.

"T" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - талабалар учун


22

44

66

88

130

50

4.

"O" автобус, трамвай, троллейбус, электробус - ўқувчилар учун


22

44

66

88

130

50

5.

"AVМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - аҳоли учун


30

60

90

120

180

23

-

6.

"NМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун


30

60

90

120

180

50

7.

"TМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - талабалар учун


30

60

90

120

180

50

8.

"OМ" автобус, трамвай, троллейбус, электробус, метро - ўқувчилар учун


30

60

90

120

180

50

9.

"Б" бепул - Ўзбекистон Республикасининг "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар учун






60

-

100

         

Изоҳ. Тариф режаларидан фойдаланганда, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайди, бунда тегишли тариф режаси биринчи валидация санасидан бошлаб кўрсатилган муддат даврида амалда бўлади".


3. 2-иловада:


а) 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"янги трамвай ва троллейбус линиялари, электробусни қувватлаш станциялари қуриш";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш, жорий ойнинг 5-санасигача, аванс тўловларини тенг ҳолда тасдиқланган бюджет параметрлари бўйича амалга оширилади. Чорак якунларига кўра, олдиндан қилинган тўловлар ва кўрилган зарар ҳажмлари кейинги давр тўловларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини инобатга олган ҳолда солиштирилади";


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Навбатдаги молия йили учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга маблағларнинг аниқ суммаси асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратилади".


в) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади."

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"автоматлаштирилган тўлов тизими операторининг, транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг аниқ сони тўғрисидаги ахбороти";


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Жорий ойнинг 5-санасига қадар тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан маҳаллий бюджет параметрларига киритилган ташувчиларнинг прогнозлаштирилган зарар кўрсаткичларига мувофиқ аванс тўловлари амалга оширилади. Чорак якунларига кўра ҳисобот даври учун юзага келган аванс тўловлари билан ташувчиларнинг амалдаги кўрган зарарлари миқдоридаги фарқига, навбатдаги аванс тўловларини амалга оширишда тузатишлар киритилади (қопланади ёки ушлаб қолинади)".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь

























































Время: 0.1823
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск