ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 й. 710-сон "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.11.2020 й.
N 710
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА
ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори
"Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари;
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича "Йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникаси билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2020-2023 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили белгиланган тартибда тегишли манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Бутун Жаҳон интернет ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда
синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида респондентларга тегишли шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши;
жинси;
уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати;
никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);
туғилган жойи.
2. Аҳолининг механик ҳаракати, миграциясига тегишли саволлар:
яшаб турган аҳоли пунктида яшаш муддати;
яшаб турган аҳоли пунктига қаердан кўчиб келганлиги;
яшаб турган аҳоли пунктига қачон кўчиб келганлиги;
узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлакат ҳудудида яшаганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;
бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.
3. Аҳолининг миллий хусусиятлари, фуқаролигига тегишли саволлар:
фуқаролиги;
миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади);
она тили;
она тилидан ташқари суҳбатлашадиган тиллар.
4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:
таълим даражаси;
ўқишни ёки ёзишни билиши;
илмий даражаси мавжудлиги;
3-6 ёш оралиғидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;
ҳозирги вақтда таълим олиши.
5. Уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолатига тегишли саволлар:
яшаш учун даромад манбаи;
уй хўжалиги тасарруфида узоқ фойдаланиладиган мулк ва буюмларнинг мавжудлиги;
бир ойлик даромад миқдори.
6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:
асосий меҳнат фаолияти;
иш жойи жойлашган жой;
аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида (аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг 24-31 октябрь кунлари) фаолият туридан қатъи назар иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;
аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг октябрь ойида иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида кира олиш имконияти, ишга кирмаслик сабаби.
7. Болалар сонига тегишли саволлар:
дунёга келтирган фарзандлари сони;
тирик туғилган фарзандлари сони.
8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:
турар жойнинг тўлиқ манзили;
турар жойнинг мулкчилик шакли;
турар жойнинг тури;
турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналари сони, яшаш хоналарининг майдони;
турар жойнинг қурилган вақти;
турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;
турар жойдаги мавжуд қулайликлар, санитария-гигиеник шароитлар;
турар жойда яшовчи уй хўжаликлари (оилалар) сони ва уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, ушбу турар жойда доимий, вақтинчалик яшаши ёки вақтинчалик яшамаслиги, ушбу турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).
9. Уй хўжалиги аъзоларининг соғлом турмуш тарзи юритишларига тегишли саволлар:
спорт билан шуғулланиши;
спорт билан шуғулланадиган жой;
спорт билан шуғуллана олмаслик сабаби.
10. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги шахсга оид маълумотларни йиғиш бўйича саволлар рўйхати:
жинси;
туғилган санаси;
фуқаролиги (чет давлат фуқаролари учун);
доимий яшайдиган давлати;
Ўзбекистонга келиш санаси;
Ўзбекистонга келиш сабаби.
11. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволлар:
муассаса номи;
муассаса тури;
ушбу муассасада рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;
уйсизлар ва уларнинг сони;
ушбу муассасадаги респондентлар рўйхати. Ушбу рўйхатга тушган барча респондентлар учун шахсга доир саволнома тўлдирилади.
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда
синов тариқасида аҳолини рўйхатга
олиш варағи шакллари
РЎЙХАТИ
2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари қуйидагилардан иборат:
1-шакл. "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати" - 3.1-илова;
2-шакл. "Шахсга оид саволнома" - 3.2-илова;
3-шакл. "Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома" - 3.3-илова;
4-шакл. "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома" - 3.4-илова;
5-шакл. "Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси" - 3.5-илова.
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3.1-ИЛОВА
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3.2-ИЛОВА
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3.3-ИЛОВА
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3.4-ИЛОВА
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
3.5-ИЛОВА
2020 йил 11 ноябрдаги
710-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини
рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 11 ноябрь