ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 й. 710-сон "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2020 й.

N 710




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори


"Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари;

Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича "Йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникаси билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2020-2023 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказсин ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили белгиланган тартибда тегишли манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Бутун Жаҳон интернет ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида респондентларга тегишли шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:


1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши;

жинси;

уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати;

никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);

туғилган жойи.


2. Аҳолининг механик ҳаракати, миграциясига тегишли саволлар:

яшаб турган аҳоли пунктида яшаш муддати;

яшаб турган аҳоли пунктига қаердан кўчиб келганлиги;

яшаб турган аҳоли пунктига қачон кўчиб келганлиги;

узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлакат ҳудудида яшаганлиги;

бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;

бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;

бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.


3. Аҳолининг миллий хусусиятлари, фуқаролигига тегишли саволлар:

фуқаролиги;

миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади);

она тили;

она тилидан ташқари суҳбатлашадиган тиллар.


4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:

таълим даражаси;

ўқишни ёки ёзишни билиши;

илмий даражаси мавжудлиги;

3-6 ёш оралиғидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;

ҳозирги вақтда таълим олиши.


5. Уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолатига тегишли саволлар:

яшаш учун даромад манбаи;

уй хўжалиги тасарруфида узоқ фойдаланиладиган мулк ва буюмларнинг мавжудлиги;

бир ойлик даромад миқдори.


6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:

асосий меҳнат фаолияти;

иш жойи жойлашган жой;

аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида (аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг 24-31 октябрь кунлари) фаолият туридан қатъи назар иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг октябрь ойида иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида кира олиш имконияти, ишга кирмаслик сабаби.


7. Болалар сонига тегишли саволлар:

дунёга келтирган фарзандлари сони;

тирик туғилган фарзандлари сони.


8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:

турар жойнинг тўлиқ манзили;

турар жойнинг мулкчилик шакли;

турар жойнинг тури;

турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналари сони, яшаш хоналарининг майдони;

турар жойнинг қурилган вақти;

турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;

турар жойдаги мавжуд қулайликлар, санитария-гигиеник шароитлар;

турар жойда яшовчи уй хўжаликлари (оилалар) сони ва уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, ушбу турар жойда доимий, вақтинчалик яшаши ёки вақтинчалик яшамаслиги, ушбу турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).


9. Уй хўжалиги аъзоларининг соғлом турмуш тарзи юритишларига тегишли саволлар:

спорт билан шуғулланиши;

спорт билан шуғулланадиган жой;

спорт билан шуғуллана олмаслик сабаби.


10. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги шахсга оид маълумотларни йиғиш бўйича саволлар рўйхати:

жинси;

туғилган санаси;

фуқаролиги (чет давлат фуқаролари учун);

доимий яшайдиган давлати;

Ўзбекистонга келиш санаси;

Ўзбекистонга келиш сабаби.


11. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволлар:

муассаса номи;

муассаса тури;

ушбу муассасада рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;

уйсизлар ва уларнинг сони;

ушбу муассасадаги респондентлар рўйхати. Ушбу рўйхатга тушган барча респондентлар учун шахсга доир саволнома тўлдирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда

синов тариқасида аҳолини рўйхатга

олиш варағи шакллари

РЎЙХАТИ


2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари қуйидагилардан иборат:


1-шакл. "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати" - 3.1-илова;


2-шакл. "Шахсга оид саволнома" - 3.2-илова;


3-шакл. "Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома" - 3.3-илова;


4-шакл. "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома" - 3.4-илова;


5-шакл. "Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси" - 3.5-илова.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3.1-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3.2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3.3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3.4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

3.5-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 ноябрдаги

710-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини

рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь


Давлат статистика қўмитаси


2. Аҳолини рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари сақланиши ва йўқ қилиниши тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил январь


Давлат статистика қўмитаси,

"Ўзархив" агентлиги


3. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича ходимларни ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель


Давлат статистика қўмитаси


4. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш.

2021 йил май


Давлат статистика қўмитаси


5. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Давлат статистика қўмитаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро экспертлар тавсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

январь-март


Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирликлар билан келишиш.


2022 йил

апрель-июль


3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил август

II. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ

3.

Аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини картографик материаллар (схематик режа ва хариталар) билан таъминлаш.

1. Туманлар бўйича 1:25000 ва 1:50000 масштабда схематик хариталар тузиш.

2. Аҳоли пунктлари бўйича 1:2000 масштабда схематик режалар тузиш.

3. Аҳолиси зич ҳудудларда ҳамда майдони 200000 гектардан кичик ҳудудларда 1:25000 масштабда схематик хариталар тузииш.

4. 200000 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган туманлар бўйича 1:50000 масштабда схематик хариталар тузиш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар, туманлар марказлари учун 1:10000 масштабдаги схематик хариталар тузиш.

2021 йил 1 мартга қадар (синов)


2022 йил 1 июнга қадар (асосий)

Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

ҳудудий комиссиялар

4.

Аҳоли пунктларидаги яшовчилар сонини кўрсатган ҳолда хонадон ва уйлар рўйхатини шакллантириш.

1. Хонадон ва уйларни хатловдан ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

2021 йил 1 мартга қадар (синов)


2023 йил 1 мартга қадар (асосий)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Кадастр агентлиги, Давлат статистика қўмитаси 

5.

Ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш.

2021 йил 1 июнга қадар (синов)

2023 йил 1 июнга қадар (асосий)


2021 йил 1 ноябрга қадар (синов)


Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари

2. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда уларни ўқитиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар (асосий)


3. Алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш.

2020-2024 йилларда


4. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимларини, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш.

2020-2024 йилларда


5. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари сифатли ўтказилишини ташкил этиш.

2021-2023 йилларда


6. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг ишларини олиб бориш.

доимий

6.

Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни нашр эттириш.

1. Аҳолини рўйхатга олишнинг норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни чоп этишга тайёрлаш.

3. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш.

2021 йил 1 сентябрга қадар (синов)

2023 йил 1 июнга қадар (асосий)

Давлат статистика қўмитаси

7.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун жалб этиладиган вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

1. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

2. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларни танлаш.

3. Вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2021 йил 1 сентябрга қадар (синов)

2023 йил 1 августга қадар (асосий)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, ҳудудий комиссиялар

8.

Аҳолини рўйхатга олишни ҳужжатлар ва моддий-техник буюмлар билан таъминлаш.


1. Аҳолини рўйхатга олиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Аҳолини рўйхатга олишнинг варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг махсус сумкаларини етказиб бериш.

4. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларига канцелярия моллари ва бошқа жиҳозларни етказиб бериш.

2021 йил 1 октябрга қадар (синов)

2023 йил 1 сентябрга қадар (асосий)


Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

9.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш.


1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларини ўқитиш.

3. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш.

4. Туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимларини ўқитиш.

2020-2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда


10.

Аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган вақтинчалик ходимларни ўқитишни ташкил этиш.

1. Ўқитишнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Туман шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимларини ўқитиш.

3. Аҳолини рўйхатга олиш участкаларининг ходимларини ўқитиш.

4. Инструкторларни ўқитиш.

5. Рўйхатга олувчиларни ўқитиш.

2021-2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

11.

Аҳолини рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

1.ОАВ ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатув, эшиттиришлар бериб бориш.

2. Видеороликлар тайёрлаш.

3. Ижтимоий рекламалар тайёрлаш.

4. Кўргазмали қуроллар тайёрлаш.

5. Баннерлар тайёрлаш.

6. Семинарлар ташкил этиш.

7. Текин SMS-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш.

2020-2023 йилларда

Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

12.

ҳоли рўйхатга олиш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.

2. Халқаро тажрибани ўрганиш.

3. "Аҳолини рўйхатга олиш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

4. "Аҳолини рўйхатга олиш" ахборот тизимини жорий қилиш.

2021 йил 1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Персоналлаштириш маркази, Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги

13.

Аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказилишини таъминлаш.

1. Картографик материаллар сифатли тайёрланишини назорат қилиш.

Доимий


Республика комиссияси, Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. Тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши мониторинги.

Доимий


3. Вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш, ўқитиш ва уларнинг иш юкламаларини белгилаш.

Доимий


4. Амалга оширилаётган ишларнинг доимий мониторингини олиб бориш.

2021 йил ноябрь (синов)

5. Рўйхатга олиш белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш.

2023 йил ноябрь (асосий)

III. МОДДИЙ-ТЕХНИК ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТ

14.

Аҳолини рўйхатга олишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.



Синов ҳамда асосий аҳолини рўйхатга олиш харажатлари сметасини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш:

иш ҳақи харажатлари;

асосий воситалар ва дастур учун харажатлар;

ходимларни ўқитиш харажатлари;

хизмат сафари харажатлари;

транспорт ижараси харажатлари;

норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни чоп этиш харажатлари;

ОАВда видеороликлар жойлаштириш харажатлари;

кутилмаган ва бошқа харажатлар.

2020-2025 йилларда

Давлат статистика қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

15.

Аҳолини рўйхатга олишни канцелярия буюмлари, моддий-техник воситалари ва бошқалар билан таъминлаш.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун талаблари асосида қуйидагиларни бажариш;

концелярия буюмларини сотиб олиш;

моддий-техник воситалари ва бошқа зарур масулотларни сотиб олиш.

2020-2025 йилларда

Молия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

тегишли вазирликлар ва идоралар

IV. АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЯКУНЛАРИ

16.

Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш.

1. Саволнома шакллари сонидан келиб чиқиб ҳар бир ҳудуднинг аҳолиси рўйхатини шаклланттириш.

2. Аҳоли сони тўғрисидаги жамланган маълумотларни таҳлил қилиш.

3. Аҳолининг сони тўғрисидаги дастлабки маълумотларни эълон қилиш.

2024 йил 1 мартга қадар

Давлат статистика қўмитаси


17.

Аҳолини рўйхаттга олишнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

1. Бирламчи маълумотларни қайта ишлаш учун тайёрлаш.

2. Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

2025 йил 1 январга қадар




Давлат статистика қўмитаси

18.

Аҳолини рўйхатга олишнинг республика ва ҳудудлар даражасида якуний натижаларини олиш.

1. Электрон маълумотлар базасини таҳлил қилиш.

2. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш.

3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш.

2025 йил 1 декабрга қадар




Давлат статистика қўмитаси

19.

Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижаларни эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш.

1. Якуний маълумотларни эълон қилиш.

2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш.

3. Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ва бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш ва топшириш.

2025 йил 1 декабрга қадар

Давлат статистика қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания,

"Ўзархив" агентлиги




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь






















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск