язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.1992 й. 44-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.1992 й.

N 44




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ҲАВО ТРАНСПОРТИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон миллий авиакомпаниясини ташкил этиш тўғрисида” 1992 йил 28 январдаги Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика, давлатлараро ва халқаро авиайўллар бўйича авиация орқали ташувларни ташкил этиш, аҳолининг ва республика халқ хўжалигининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси, Фуқаро авиациясининг 243-заводи, “Авиастрой” қурилиш-монтаж бирлашмасининг “Авиаспецмонтажналадка” хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тузилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси фуқаро авиацияси масалалари бўйича давлат бошқарув органи сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишни, мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг илова қилинаётган Устави ва унинг ташкилий тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси аппаратининг энг кўп ходимлари сони 120 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини ҳисобга олмасдан) иборат қилиб белгилансин, улар тасарруфидаги корхоналар ва тузилма бирликлари ажратган маблағлар ҳисобига сақлансин. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига авиакомпания бош директорининг 4 нафар ўринбосари шу жумладан битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Компаниянинг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда авиакомпания томонидан лавозимга тайинланадилар.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Муталов