ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 09.09.2020 й. 01-02/12-44-сон "Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2020 й. 3154-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2020 й.

N 3154-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.09.2020 й.

N 01-02/12-44


ҚАРОРИ



Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона

кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар

олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ва 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларн фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарори (рўйхат рақами 3154, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон) билан тасдиқланган Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                    М.Б. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона

кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар

олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги тартиб-таомили видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси. вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзига ҳос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади."


2. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма ёки электрон мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилади.

Декларантнинг ёзма ёки электрон мурожаатномаси божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади."


3. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Декларант томонидан товарларнинг кўздан кечируви учун мурожаатнома:

чегара божхона постида қисқа божхона юк декларацияси;

ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно.

Бунда божхона органининг мансабдор шахси;

кўздан кечиришни амалга ошираётган шахснинг товарларга нисбатан ваколатга эгалигини аниқлаши:

транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечириш орқали зиён етказилмаганлигини ҳамда божхона идентификациялаш воситаларини бузилиши орқали товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини аниқлаши;

божхона идентификациялаш воситалари мавжудлиги ҳамда уларга шикаст етказилмаганлигини аниқлаши;

божхона идентификациялаш воситаларининг олиб ташланиши ва транспорт воситаси юкхонасининг очилишида иштирок этиши;

кўздан кечируви жараёни якуни бўйича маълумотларни мурожаатномага киритиши лозим.".


4. 36-банднинг биринчи хатбошиси "ахборот тизимида" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан мобил иловалар орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 19 октябрь, 41-сон, 459-модда








































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск