язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти/ Олий таълим/ Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.2004 й. 415-сон "Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.2004 й.

N 415


РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150-сон қарори билан тузилган Махсус комиссия томонидан қишлоқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларида тартиб ўрнатиш юзасидан катта ишлар амалга оширилди.

2004/2005 ўқув йилида қишлоқ хўжалиги соҳаси олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилишни режалаштиришда Махсус комиссиянинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини такомиллаштириш бўйича таклифлари ҳисобга олинган - 28 бакалавриат йўналишидан 10 йўналишга ўзгартиришлар киритилди ва 7 мутахассислик бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилди. Шу билан бирга 7 янги истиқболли мутахассислик киритилди. Ўқитишнинг янги - фермер хўжалигини бошқариш йўналиши қабул қилинди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ишларнинг аҳволига танқидий баҳо бериш бир қанча камчиликлар ва бузилишлар мавжудлигини кўрсатди, эскирган, ўз долзарблигини йўқотган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш давом этмоқда. Профессор-ўқитувчилар таркибининг малака даражаси замонавий талабларга жавоб бермайди. Собиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ходимларининг 28 фоиздан ортиғи, шу жумладан факультетлар раҳбарларининг 44 фоизи ва кафедра мудирларининг 29 фоизи аттестациядан ўтмади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиётини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда, Махсус комиссиянинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари бўйича бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари классифакаторига ўзгартиришлар киритсин, уларни алоҳида "Қишлоқ ва сув хўжалиги" таълим йўналишига жамласинлар;

таълим йўналишларига қишлоқ ва сув хўжалигининг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб тузатишлар киритган ҳолда бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари классификаторини ҳар уч йилда қайта кўриб чиқсинлар;

қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларида янгидан жорий этилган - фермер хўжалигини бошқариш мутахассислиги бўйича малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратсинлар.

Ушбу муҳим устувор вазифани ҳал этиш учун:

2004/2005 ўқув йили мобайнида замонавий талабларга жавоб берадиган, фермер хўжалигини юритиш назарияси ва амалиёти билан уйғунлашган сифатли ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;

ўқувчилар контингенти устун даражада ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўз малакасини контракт асосида оширишга тайёр бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари орасидан танлаб олинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қайта ташкил этилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетини тегишли кафедралар, профессор-ўқитувчилар таркиби сони, талабалар контингенти ва моддий-техник база билан биргаликда Тошкент давлат аграр университетига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари раҳбар ходимларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин.

Махсус комиссия (Р. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг ташкилий-кадрлар хизмати билан биргаликда қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларини бошқаришнинг янгидан тасдиқланган тузилмаларини ва аттестация якунларини ҳисобга олган ҳолда раҳбар кадрларни ва профессор-ўқитувчилар таркибини, биринчи навбатда, проректорлар, деканлар, кафедра мудирларини танлашни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига факультетлар ҳузурида илмий тадқиқотлар жараёнига қобилиятли талабаларни фаол жалб этган ҳолда аграр фаннинг устувор йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот марказлари (илмий-муаммоли лабораториялар) ташкил этишга доир таклифлар киритсинлар.


7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қишлоқ ёшларини қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида ўқишга жалб этиш учун 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларнинг ўқувчилари контингентини устун даражада қишлоқ мактабларининг битирувчилари ҳисобига шакллантирсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари талабаларда мустаҳкам касб кўникмаларини шакллантириш, тажриба-ишлаб чиқариш синовлари ўтказиш ва илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари қошидаги ўқув-тажриба хўжаликлари мақомини қайта кўриб чиқсинлар, уларга 300 гектардан ортиқ бўлмаган экин майдони бириктирилсин.

9. "Истеъдод" жамғармаси (Р. Қосимов) қишлоқ ва сув хўжалиги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини мақсадли стажировка орқали қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назарда тутсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 сентябрдаги

415-сон қарорига

1-ИЛОВА



ЎзР ВМ 03.11.2015 й. 311-сон Қарорига мувофиқ 1-илова ўз кучини йўқотган



Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш





Ректор





Ҳомийлик кенгаши



























































Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор


Маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор


Илмий тадқиқотлар бўйича проректор


Молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректор


Халқаро алоқалар бўлими























Ўқув-методика бўлими







Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази




Ички инспекция ва мониторинг бўлими


"Маънавият ва маърифат" маркази



Маркетинг бўлими






















Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази







Ахборот технологиялари бўлими


Молия-иқтисодиёт бўлими








Талабалар шаҳарчаси



Канцелярия ва архив





























Маданият саройи

Таҳририят-нашриёт бўлими


Бухгалтерия


I ва II бўлимлар










Академик

лицейлар (2)


































Хўжалик бўлими


Кадрлар бўлими













Ўқув-тажриба хўжалиги (Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани)



Фермерларни ўқитиш бизнес-мактаби







































Юридик бўлим













































Ресурс маркази

(кутубхона)


























































































Факультетлар - 5


























































































Кафедралар - 29, шу жумладан факультетлараро кафедралар - 9

















































































































































































1-ИЛОВАНИНГ

ДАВОМИ



Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг

ФАКУЛЬТЕТ ВА КАФЕДРАЛАРИ













Факультетлар


























































Гидромелиорация факультети

Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультети

Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети

Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультети

Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти факультети

























Кафедралар













































































Гидравлика кафедраси

а


а

Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси

а

а

Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва уларнинг технологияси кафедраси

а

а

Ер тузиш ва ер муносабатлари кафедраси

а

а

Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти

кафедраси











Гидрология ва гидрогеология кафедраси


































Геодезия ва ер кадастри кафедраси


Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси








Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш кафедраси


Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси


Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси





































Тупроқшунослик ва деҳқончилик асослари кафедраси


Иқтисодий назария асослари кафедраси


Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси кафедраси


Гидромелиоратив тизимларни электр энергияси билан таъминлаш ва уларнинг электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси













Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси кафедраси









































Назарий ва қурилиш механикаси кафедраси


















































Сув хўжалиги электротехникаси ва уни автоматлаштириш кафедраси

















Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси




























































































Конструкция материаллари технологиялари, амалий механика ва стандартлаштириш кафедраси
















































"Суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш" илмий-тадқиқот маркази









































































































































































































































































Факультетлараро кафедралар












































































Физика ва кимё кафедраси

а

Ҳарбий кафедра

а

Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси кафедраси

а

Гуманитар фанлар кафедраси

а

Ўзбек тили ва чет тиллар кафедраси

а

Ахборот технологиялари кафедраси

а

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси

а

Жисмоний тарбия кафедраси

а

Олий математика кафедраси









































































Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 сентябрдаги

415-сон қарорига

2-ИЛОВА



ЎзР ВМ 03.11.2015 й. 311-сон Қарорига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган



Тошкент давлат аграр университетининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш



Ректор



Ҳомийлик кенгаши

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ўқув юртларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши












































































Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор


Маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректор


Илмий тадқиқотлар бўйича проректор


Молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректор

Халқаро алоқалар бўлими





























Ўқув-методика бўлими








Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази








Ички инспекция ва мониторинг бўлими


"Маънавият ва маърифат" маркази


Маркетинг бўлими























Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази








Ахборот технологиялари бўлими


Молия-иқтисодиёт бўлими







Талабалар шаҳарчаси



Кадрлар бўлими






























Маданият саройи


Таҳририят-нашриёт бўлими


Бухгалтерия

I ва II бўлимлар









Академик лицей


































Хўжалик бўлими


Юридик бўлим














Ўқув-тажриба хўжалиги ва тажриба станцияси (Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани)


Фермерларни ўқитиш бизнес-мактаби




































Канцелярия ва архив











































Ресурс маркази (кутубхона)







































Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали





























Факультетлар - 5































































Кафедралар - 26, шу жумладан факультетлараро кафедралар - 7














































































































































































2-ИЛОВАНИНГ

ДАВОМИ



Тошкент давлат аграр университетининг

ФАКУЛЬТЕТ ВА КАФЕДРАЛАРИ













Факультетлар


























































Агрономия факультети


Селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш факультети


Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети


Зоотехния

факультети



Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодиёти ва уни ташкил этиш факультети







































Кафедралар


















































































Ўсимликшунослик кафедраси


Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси


Умумий техника фанлари кафедраси


Зоотехния кафедраси


Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари иқтисодиёти ва уларни бошқариш кафедраси











Деҳқончилик ва мелиорация асослари кафедраси


































Ипакчилик кафедраси


Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси








Ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси


Қишлоқ хўжалиги машиналари, фойдаланиш ва таъмирлаш кафедраси


Мевачилик, сабзавотчилик ва узумчилик кафедраси





































Ветеринария кафедраси


Иқтисодий назария ва ахборот технологиялари асослари кафедраси


Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси


Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси













Ўрмончилик кафедраси


































Маркетинг, маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш кафедраси









Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатологияси кафедраси


















Биотехнология илмий-тадқиқот маркази

































































Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази


















































Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш кафедраси






























































































































































Факультетлараро кафедралар






































































Гуманитар фанлар кафедраси

Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси кафедраси

Ўзбек тили ва чет тиллар кафедраси

Ҳарбий кафедра

Физика ва кимё кафедраси

Жисмоний тарбия кафедраси

Олий математика кафедраси





































































Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 сентябрдаги

415-сон қарорига

2а-ИЛОВА



ЎзР ВМ 03.11.2015 й. 311-сон Қарорига мувофиқ -илова ўз кучини йўқотган



Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Илмий кенгаш






Директор






Ҳомийлик кенгаши




























































Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари


Директорнинг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари


Директорнинг молия-иқтисодиёт ишлари бўйича ўринбосари


Халқаро алоқалар бўлими

























Ички инспекция ва мониторинг бўлими

Ўқув-методика бўлими























"Маънавият ва маърифат" маркази"



Маркетинг бўлими





















Фермерларни ўқитиш бизнес-мактаби


















Кадрлар бўлими





Талабалар ётоқхонаси


Молия-иқтисодиёт бўлими ва бухгалтерия





















Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази













I ва II бўлимлар





Маданият саройи














Хўжалик бўлими





















Канцелярия ва архив

























Илмий ва амалий тадқиқотлар маркази


























































Факультетлар


































Ресурс маркази (кутубхона)



























Агрономия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети


Зоотехния факультети





















































Кафедралар


Факультетлараро кафедралар















































Ўсимликшунослик, деҳқончилик ва мелиорация асослари кафедраси

Зоотехния кафедраси



Гуманитар фанлар кафедраси




































Умумий техника фанлари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш кафедраси


Қорақалпоқ тили ва чет тиллар кафедраси






















Қишлоқ хўжалиги машиналари, фойдаланиш ва таъмирлаш кафедраси