язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2004 й. 419-сон "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2004 й.

N 419



РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР

ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, жисмоний имкониятлари чекланган болалар, нотинч оилалар болалари ёки ота-оналари қаровисиз қолган болаларнинг тўлиқ ижтимоий мослашувини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган тоифадаги болалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлигини жамиятнинг маънавий-ахлоқий асослари ва негизини мустаҳкамлашнинг мажбурий шарти сифатида жамоатчилик онгига сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Устави ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.

Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари) ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;

болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;

болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

болаларнинг мақсадли гуруҳларига, мўлжалланган тадбирларга тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида "ижтимоий ходим" мақомини мустаҳкамлаш;

жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;

болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш ишларини, ушбу соҳада маърифий ва ташкилий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-таҳлилий материалларни, статистика материалларини ва бошқа материалларни олишда Марказга кўмаклашсинлар;

жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишловчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг Марказ билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминласинлар.


5. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари бир нусхадан мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг статистика ахборотномалари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б.Ш. Алимов) Марказнинг кутубхона фондини тўлдириш учун даврий матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотлари (махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар) бир нусхадан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига текин берилишини таъминласинлар.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) бир ой муддатда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига бино ажратсин, унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин, зарурат бўлганда, берилган биноларни таъмирласин, телефон алоқаси билан таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Т. Иномова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 36-сон, 400-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 9-сон, 91-модда.