ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2020 й. 648-сон "2020-2021 йил қиш - баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.10.2020 й.
N 648
2020-2021 ЙИЛ ҚИШ - БАҲОР
МАВСУМИДА АҲОЛИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА
МУАССАСАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРДАГИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА
БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИНИ ҚОНДИРИШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички бозорни асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли таъминлаш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогнози ҳамда тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари 1 ва 2-иловаларга;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларида захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз ҳажмлари 3-иловага;
Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 4, 5 ва 6-иловаларга;
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) захирага жамғаришнинг режа-жадвали 7, 7а - 7г-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган ҳажмларни молиялаштириш манбалари этиб:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ушбу вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари белгилансин.
3. Белгилансинки, 2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсуми захираси учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга ва четдан истеъмол картошкасини келтириш мақсадларига:
тижорат банклари белгиланган тартибда тайёрлов корхоналарига айланма маблағлар учун кредитлар ажратади;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кредитлар бўйича фоиз тўловларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошган қисмини белгиланган тартибда компенсация қилиб беради;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредит ажратиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, талаб этиладиган маблағни тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида депозитга жойлаштирилишини таъминлайди.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 20 октябрига қадар 4 турдаги (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлар ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини ҳамда ушбу қарор иловаларидаги прогноз ҳажмларга мувофиқ маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласинлар.
Шартнома тузиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йил 25 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилсин.
Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги муассасалардаги овқатланишни жадаллик билан аутсорсинг тизимига ўтказиш бўйича керакли чораларни кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ижтимоий соҳа муассасаларига 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш учун зарур маблағлар бюджет ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига тўлиқ ажратилишини таъминласин.
Бунда, ижтимой соҳа муассасалари томонидан 4 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда деҳқон бозорларида шаклланадиган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда тегишли ижтимой соҳа муассасасининг харид комиссияси томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан тузилган шартномаларни тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилишига рухсат этилсин. Ушбу шартномалар тузилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилсин.
6. Қуйидагилар:
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага мувофиқ;
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира мақсадларига харид қилишни молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Республика ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
а) асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи (Ғаниевга):
2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилишини мониторинг қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча бўлган ҳудудлар ҳисобига қоплаш чораларини кўриш;
маҳаллий ҳокимликлар томонидан захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида арзон нархларда сифатли маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;
захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банкларига буюртмаларни тақдим этилишини ва маблағлар ажратилишини назорат қилиш;
захира мақсадлари учун омборхоналар ва совуткичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш хисобига мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;
захира мақсадлари учун маҳсулотларни харид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш.
б) асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира мақсадларига харид қилишни молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи (Ишметовга):
ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадида талаб этиладиган маблағларни муассасаларнинг бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини амалга ошириш;
аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилган ижтимоий соҳа муассасаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига захира тадбирлари учун талаб этиладиган маблағларни олдиндан тўлаб берилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан захира мақсадлари учун режалаштирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ўн кун муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказсинлар, хатлов натижаларига кўра захира тадбирлари учун белгиланган ҳажмларни сақлашга ихтисослашган ташкилотлар рўйхатини алоҳида кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этсинлар;
ушбу қарор иловаларидаги прогноз ҳажмларга мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласинлар;
2021 йил 1 январга қадар тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Бунда маҳсулотлар бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин.
9. Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва ички бозорга савдога чиқарилиши мониторингини олиб боришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари - тадбирларга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага жамғариш ва захира омборларидан ички истеъмол бозорига сотувга чиқариш ҳажмлари тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълими вазирлиги - ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш мақсадлари учун мўлжалланган бюджет маблағлари ажратилиши ва ўзлаштирилиши ҳолати, маҳсулотларни захира омборларига жамғариш ишларининг бориши ва қиш-баҳор ойларида мақсадли ишлатилиши тўғрисида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳар 10 кун да ахборот тақдим этадилар.
2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши прокуратура органларининг алоҳида назоратидалиги инобатга олинсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш кўрсаткичлари бажарилиши ва уларни молиялаштириш масалалари ҳал этилиши ҳамда тасдиқланадиган тармоқ жадвалларига мувофиқ савдо шохобчаларига ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун самарали ишлатилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тизимини жорий этсин ва натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ҳар 10 кунда Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратурага киритсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 20 октябрга қадар очиқ танлов асосида ички эҳтиёжни қоплаш имконияти мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, гуруч) қиш - баҳор мавсумида импорт қилиш миқдорларини тасдиқлаб ва импортёр субъектларни танлаб олсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (Ғаниев):
қишлоқ хўжалиги махсулотларини (картошка, гуруч) 2021 йилнинг январь-май ойларида ички эҳтиёжни узлуксиз қоплаш мақсадида зарур миқдорларда импорт қилинишини таъминласин;
қиш-баҳор мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун импорт қилиб олиб кирилаётган картошка ва гуручни республикага олиб киришда Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан бир суткадан кечиктирмасдан расмийлаштирилишни назоратга олсин;
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда маҳсулотларни импорт қилишда хорижий давлатларнинг чегараларида юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўрсин.
13. Жорий йилда маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорлик субъектларининг зарар кўришини ҳамда жамғарилган маҳсулотлар нархининг ошиб кетишини олдини олиш мақсадида:
картошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотларини ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки сақлаш жараёнида электр энергиясидаги узилишлар сабабли маҳсулотлар нобуд бўлганлиги оқибатидаги зарарларни суғурта қилиш механизми орқали зарарни қоплаш;
қиш-баҳор мавсумида захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳоли эҳтиёжларига сотишни ташкил этиш учун бозорлар ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида расталар ҳамда сотув анжомлари вақтинчалик фойдаланиш учун ажратилсин, шунингдек ушбу корхоналарга тааллуқли бўлган юк автомашиналарнинг бозор автотураргоҳларига кириши ҳамда чиқиши учун тўловлар ундирилмаслиги жорий этилсин.
14. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хайитов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлардаги "Томорқа хизмати" корхоналари орқали кам таъминланган оилалар томонидан 61 минг гектар ғалладан бўшаган майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга сотиш тизимини йўлга қўйсинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси 2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсумида гўшт ва тухум маҳсулотлари билан аҳолини узлуксиз равишда арзон нархларда таъминлаш чораларини кўрсин.
Маҳаллий ҳокимликлар ушбу мақсадда мазкур идораларга ҳар бир деҳқон бозорида махсус раста ажратилиши таъминласин.
"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" AK таркибидаги ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мавсум давомида аҳолини эҳтиёжларига мос равишда маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, инновацион ва тежамкор технологияларни қўллаш орқали нархлар ошишини олдини олиш чораларини кўрсин.
15. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (Ғаниев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ захирага жамғариш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини такрорий экин майдонларида етиштирилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, зиммаларига ушбу қарорнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага жамғариш ҳамда ички истеъмол бозорга етказиб бериш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларига мувофиқ асосий турдаги-қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш бўйича ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага жамғариш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига ушбу қарорнинг 4, 5 ва 6-иловаларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
16. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш. Ғаниев ва Б. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
1-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий
турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
заҳирага жамғаришнинг умумий
ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами маҳсулот |
жумладан: |
|||
Картошка |
Пиёз |
Сабзи |
Гуруч |
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
58 000 |
23 000 |
12 000 |
10 000 |
13 000 |
вилоятлар: |
||||||
2 |
Андижон |
69 000 |
35 000 |
15 000 |
13 000 |
6 000 |
3 |
Бухоро |
42 000 |
22 000 |
9 000 |
7 000 |
4 000 |
4 |
Жиззах |
27 000 |
16 000 |
6 000 |
3 000 |
2 000 |
5 |
Қашқадарё |
65 000 |
35 000 |
15 000 |
8 000 |
7 000 |
6 |
Навоий |
23 000 |
12 000 |
6 000 |
3 000 |
2 000 |
7 |
Наманган |
66 000 |
35 000 |
14 000 |
11 000 |
6 000 |
8 |
Самарқанд |
76 000 |
40 000 |
17 000 |
12 000 |
7 000 |
9 |
Сурхондарё |
43 000 |
22 000 |
11 000 |
6 000 |
4 000 |
10 |
Сирдарё |
20 000 |
10 000 |
5 000 |
3 000 |
2 000 |
11 |
Тошкент |
75 000 |
35 000 |
19 000 |
14 000 |
7 000 |
12 |
Фарғона |
83 000 |
40 000 |
20 000 |
16 000 |
7 000 |
13 |
Хоразм |
49 000 |
20 000 |
10 000 |
9 000 |
10 000 |
14 |
Тошкент ш. |
99 000 |
55 000 |
21 000 |
15 000 |
8 000 |
Жами: |
795 000 |
400 000 |
180 000 |
130 000 |
85 000 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2020-2021 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий
турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага
жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича
ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар |
Жами маҳсулотларни сақлашнинг умумий ҳажми |
шу жумладан: |
||||
Ҳудудий тайёрловчи корхоналар ва ташки- лотлар |
Ижтимоий coҳa объект- лари |
шундан: |
|||||
мактаб- гача таълим муассаса- лари |
соғлиқни сақлаш муассаса- лари |
халқ таълими муассаса- лари |
|||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
58 000 |
56 786 |
1 214 |
918 |
236 |
60 |
вилоятлар: |
|||||||
2 |
Андижон |
69 000 |
66 566 |
2 434 |
2 033 |
125 |
276 |
3 |
Бухоро |
42 000 |
41 079 |
921 |
592 |
163 |
167 |
4 |
Жиззах |
27 000 |
26 233 |
767 |
676 |
92 |
|
5 |
Қашқадарё |
65 000 |
63 603 |
1 397 |
641 |
469 |
288 |
6 |
Навоий |
23 000 |
22 409 |
591 |
395 |
125 |
71 |
7 |
Наманган |
66 000 |
63 389 |
2 611 |
1 943 |
235 |
434 |
8 |
Самарқанд |
76 000 |
73 300 |
2 700 |
2 103 |
409 |
189 |
9 |
Сурхондарё |
43 000 |
41 984 |
1 016 |
698 |
108 |
210 |
10 |
Сирдарё |
20 000 |
19 453 |
547 |
509 |
39 |
|
11 |
Тошкент |
75 000 |
73 188 |
1 812 |
1 383 |
320 |
109 |
12 |
Фарғона |
83 000 |
78 220 |
4 780 |
3 678 |
647 |
455 |
13 |
Хоразм |
49 000 |
47 849 |
1 152 |
781 |
163 |
208 |
14 |
Тошкент шаҳри |
99 000 |
96 430 |
2 570 |
2 235 |
218 |
117 |
Жами: |
795 000 |
770 487 |
24 513 |
18 584 |
3 347 |
2 583 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
3-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига ҳудудий тайёрлов
ташкилотлари томонидан асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш
ҲАЖМЛАРИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами маҳсулот |
жумладан: |
|||
Картошка |
Пиёз |
Сабзи |
Гуруч |
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
56 786 |
22 338 |
11 785 |
9 769 |
12 894 |
вилоятлар: |
||||||
2 |
Андижон |
66 566 |
33 653 |
14 540 |
12 555 |
5 818 |
3 |
Бухоро |
41 079 |
21 396 |
8 871 |
6 867 |
3 944 |
4 |
Жиззах |
26 233 |
15 549 |
5 863 |
2 860 |
1 961 |
5 |
Қашқадарё |
63 603 |
34 120 |
14 847 |
7 762 |
6 874 |
6 |
Навоий |
22 409 |
11 646 |
5 887 |
2 917 |
1 958 |
7 |
Наманган |
63 389 |
33 483 |
13 523 |
10 502 |
5 881 |
8 |
Самарқанд |
73 300 |
38 474 |
16 471 |
11 513 |
6 842 |
9 |
Сурхондарё |
41 984 |
21 338 |
10 857 |
5 852 |
3 937 |
10 |
Сирдарё |
19 453 |
9 633 |
4 940 |
2 921 |
1 958 |
11 |
Тошкент |
73 188 |
33 877 |
18 692 |
13 726 |
6 894 |
12 |
Фарғона |
78 220 |
37 264 |
19 093 |
15 080 |
6 784 |
13 |
Хоразм |
47 849 |
19 421 |
9 789 |
8 786 |
9 853 |
14 |
Тошкент ш. |
96 430 |
53 496 |
20 465 |
14 606 |
7 865 |
Жами: |
770 487 |
385 688 |
175 621 |
125 715 |
83 462 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
4-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига Мактабгача
таълим муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш
ҲАЖМЛАРИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами маҳсулот |
жумладан: |
|||
Картошка |
Пиёз |
Сабзи |
Гуруч |
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
918 |
502 |
170 |
183 |
64 |
вилоятлар: |
||||||
2 |
Андижон |
2 033 |
1 087 |
425 |
395 |
126 |
3 |
Бухоро |
592 |
382 |
95 |
76 |
39 |
4 |
Жиззах |
676 |
383 |
128 |
131 |
35 |
5 |
Қашқадарё |
641 |
447 |
60 |
89 |
45 |
6 |
Навоий |
395 |
238 |
84 |
51 |
23 |
7 |
Наманган |
1 943 |
1 110 |
357 |
397 |
79 |
8 |
Самарқанд |
2 103 |
1 144 |
447 |
390 |
122 |
9 |
Сурхондарё |
698 |
471 |
95 |
95 |
37 |
10 |
Сирдарё |
509 |
347 |
54 |
71 |
37 |
11 |
Тошкент |
1 383 |
843 |
263 |
214 |
62 |
12 |
Фарғона |
3 678 |
2 095 |
757 |
688 |
138 |
13 |
Хоразм |
781 |
399 |
153 |
135 |
95 |
14 |
Тошкент ш. |
2 235 |
1 299 |
485 |
346 |
104 |
Жами: |
18 584 |
10 747 |
3 571 |
3 261 |
1 005 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
5-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига Соғлиқни сақлаш
муассасалари томонидаи асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш
ҲАЖМЛАРИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами маҳсулот |
жумладан: |
|||
Картошка |
Пиёз |
Сабзи |
Гуруч |
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
236 |
126 |
37 |
36 |
36 |
вилоятлар: |
||||||
2 |
Андижон |
125 |
88 |
12 |
16 |
9 |
3 |
Бухоро |
163 |
96 |
20 |
36 |
11 |
4 |
Жиззах |
92 |
68 |
10 |
9 |
5 |
5 |
Қашқадарё |
469 |
273 |
25 |
103 |
68 |
6 |
Навоий |
125 |
76 |
15 |
19 |
15 |
7 |
Наманган |
235 |
137 |
34 |
45 |
19 |
8 |
Самарқанд |
409 |
261 |
53 |
68 |
27 |
9 |
Сурхондарё |
108 |
73 |
9 |
15 |
11 |
10 |
Сирдарё |
39 |
20 |
6 |
8 |
5 |
11 |
Тошкент |
320 |
206 |
31 |
46 |
38 |
12 |
Фарғона |
647 |
400 |
68 |
125 |
55 |
13 |
Хоразм |
163 |
89 |
23 |
29 |
21 |
14 |
Тошкент ш. |
218 |
129 |
33 |
31 |
25 |
Жами: |
3 347 |
2 041 |
376 |
586 |
344 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
6-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига Халқ таълими
муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш
ҲАЖМЛАРИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами маҳсулот |
жумладан: |
|||
Картошка |
Пиёз |
Сабзи |
Гуруч |
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
60 |
34 |
9 |
11 |
6 |
вилоятлар: |
||||||
2 |
Андижон |
276 |
173 |
23 |
35 |
46 |
3 |
Бухоро |
167 |
126 |
14 |
21 |
6 |
4 |
Жиззах |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
5 |
Қашқадарё |
288 |
160 |
69 |
46 |
14 |
6 |
Навоий |
71 |
40 |
14 |
13 |
4 |
7 |
Наманган |
434 |
271 |
86 |
56 |
21 |
8 |
Самарқанд |
189 |
121 |
29 |
29 |
9 |
9 |
Сурхондарё |
210 |
118 |
39 |
38 |
15 |
10 |
Сирдарё |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
11 |
Тошкент |
109 |
74 |
15 |
14 |
7 |
12 |
Фарғона |
455 |
242 |
82 |
107 |
24 |
13 |
Хоразм |
208 |
91 |
36 |
50 |
31 |
14 |
Тошкент ш. |
117 |
77 |
17 |
17 |
6 |
Жами: |
2 583 |
1 524 |
432 |
437 |
190 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
7-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғаришнинг
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
тонна
Т/р |
Маҳсулотлар номи |
Жами захира хажми |
Жумладан: |
|||||||
Октябр ойи жами |
шу жумладан: |
Ноябр ойи жами |
шу жумладан: |
Декабр ойининг 1 дан 10 гача жами |
||||||
15 дан 20 гача |
21 дан 31 гача |
1 дан 10 гача |
11 дан 20 гача |
21 дан 30 гача |
||||||
1 |
Картошка |
400 000 |
60 000 |
60 000 |
260 000 |
91 000 |
88 400 |
80 600 |
80 000 |
|
2 |
Пиёз |
180 000 |
108 000 |
56 160 |
51 840 |
54 000 |
18 900 |
18 360 |
16 740 |
18 000 |
3 |
Сабзи |
130 000 |
13 000 |
6 760 |
6 240 |
91 000 |
31 850 |
30 940 |
28 210 |
26 000 |
4 |
Гуруч |
85 000 |
8 500 |
4 420 |
4 080 |
51 000 |
17 850 |
17 340 |
15 810 |
25 500 |
Жами: |
795 000 |
189 500 |
67 340 |
122 160 |
456 000 |
159 600 |
155 040 |
141 360 |
149 500 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
7а-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига картошка
маҳсулотларини захирага жамғаришнинг
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
тонна
T/p |
Ҳудудлар |
Жами захира ҳажми |
Жумладан: |
|||||
Октябр ойининг 20 дан 30 гача жами |
Ноябр ойи жами |
шу жумладан: |
Декабр ойининг 1 дан 10 гача жами |
|||||
1 дан 10 гача |
11 дан 20 гача |
21 дан 30 гача |
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
23 000 |
3 450 |
14 950 |
5 233 |
5 083 |
4 635 |
4 600 |
вилоятлар: |
||||||||
2 |
Андижон |
35 000 |
5 250 |
22 750 |
7 963 |
7 735 |
7 053 |
7 000 |
3 |
Бухоро |
22 000 |
3 300 |
14 300 |
5 005 |
4 862 |
4 433 |
4 400 |
4 |
Жиззах |
16 000 |
2 400 |
10 400 |
3 640 |
3 536 |
3 224 |
3 200 |
5 |
Қашқадарё |
35 000 |
5 250 |
22 750 |
7 963 |
7 735 |
7 053 |
7 000 |
6 |
Навоий |
12 000 |
1 800 |
7 800 |
2 730 |
2 652 |
2 418 |
2 400 |
7 |
Наманган |
35 000 |
5 250 |
22 750 |
7 963 |
7 735 |
7 053 |
7 000 |
8 |
Самарқанд |
40 000 |
6 000 |
26 000 |
9 100 |
8 840 |
8 060 |
8 000 |
9 |
Сурхондарё |
22 000 |
3 300 |
14 300 |
5 005 |
4 862 |
4 433 |
4 400 |
10 |
Сирдарё |
10 000 |
1 500 |
6 500 |
2 275 |
2 210 |
2 015 |
2 000 |
11 |
Тошкент |
35 000 |
5 250 |
22 750 |
7 963 |
7 735 |
7 053 |
7 000 |
12 |
Фарғона |
40 000 |
6 000 |
26 000 |
9 100 |
8 840 |
8 060 |
8 000 |
13 |
Хоразм |
20 000 |
3 000 |
13 000 |
4 550 |
4 420 |
4 030 |
4 000 |
14 |
Тошкент шаҳри |
55 000 |
8 250 |
35 750 |
12 513 |
12 155 |
11 083 |
11 000 |
Жами: |
400 000 |
60 000 |
260 000 |
91 000 |
88 400 |
80 600 |
80 000 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
7б-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумнга пиёз
маҳсулотларини захирага жамғаришнинг
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар |
Жами захира ҳажми |
|
|||||||
Октябр ойи жами |
шу жумладан: |
Ноябр ойи жами |
шу жумладан: |
Декабр ойииинг 1 дан 10 гача жами |
||||||
15 дан 20 гача |
21 дан 31 гача |
1 дан 10 гача |
11 дан 20 гача |
21 дан 30 гача |
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
12 000 |
7 200 |
3 744 |
3 456 |
3 600 |
1 260 |
1 224 |
1 116 |
1 200 |
вилоятлар: |
||||||||||
2 |
Андижон |
15 000 |
9 000 |
4 680 |
4 320 |
4 500 |
1 575 |
1 530 |
1 395 |
1 500 |
3 |
Бухоро |
9 000 |
5 400 |
2 808 |
2 592 |
2 700 |
945 |
918 |
837 |
900 |
4 |
Жиззах |
6 000 |
3 600 |
1 872 |
1 728 |
1 800 |
630 |
612 |
558 |
600 |
5 |
Қашқадарё |
15 000 |
9 000 |
4 680 |
4 320 |
4 500 |
1 575 |
1 530 |
1 395 |
1 500 |
6 |
Навоий |
6 000 |
3 600 |
1 872 |
1 728 |
1 800 |
630 |
612 |
558 |
600 |
7 |
Наманган |
14 000 |
8 400 |
4 368 |
4 032 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
1 400 |
8 |
Самарқанд |
17 000 |
10 200 |
5 304 |
4 896 |
5 100 |
1 785 |
1 734 |
1 581 |
1 700 |
9 |
Сурхондарё |
11 000 |
6 600 |
3 432 |
3 168 |
3 300 |
1 155 |
1 122 |
1 023 |
1 100 |
10 |
Сирдарё |
5 000 |
3 000 |
1 560 |
1 440 |
1 500 |
525 |
510 |
465 |
500 |
11 |
Тошкент |
19 000 |
11 400 |
5 928 |
5 472 |
5 700 |
1 995 |
1 938 |
1 767 |
1 900 |
12 |
Фарғона |
20 000 |
12 000 |
6 240 |
5 760 |
6 000 |
2 100 |
2 040 |
1 860 |
2 000 |
13 |
Хоразм |
10 000 |
6 000 |
3 120 |
2 880 |
3 000 |
1 050 |
1 020 |
930 |
1 000 |
14 |
Тошкент шаҳри |
21 000 |
12 600 |
6 552 |
6 048 |
6 300 |
2 205 |
2 142 |
1 953 |
2 100 |
Жами: |
180 000 |
108 000 |
56 160 |
51 840 |
54 000 |
18 900 |
18 360 |
16 740 |
18 000 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
7в-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига сабзи
маҳсулотларини заҳирага жамғаришнинг
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар |
Жами захира ҳажми |
Жумладан: |
|||||||
Октябр ойи жами |
шу жумладан: |
Ноябр ойи жами |
шу жумладан: |
Декабр ойининг 1 дан 10 гача жами |
||||||
15 дан 20 гача |
21 дан 31 гача |
1 дан 10 гача |
11 дан 20 гача |
21 дан 30 гача |
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
10 000 |
1 000 |
520 |
480 |
7 000 |
2 450 |
2 380 |
2 170 |
2 000 |
вилоятлар: |
||||||||||
2 |
Андижон |
13 000 |
1 300 |
676 |
624 |
9 100 |
3 185 |
3 094 |
2 821 |
2 600 |
3 |
Бухоро |
7 000 |
700 |
364 |
336 |
4 900 |
1 715 |
1 666 |
1 519 |
1 400 |
4 |
Жиззах |
3 000 |
300 |
156 |
144 |
2 100 |
735 |
714 |
651 |
600 |
5 |
Қашқадарё |
8 000 |
800 |
416 |
384 |
5 600 |
1 960 |
1 904 |
1 736 |
1 600 |
6 |
Навоий |
3 000 |
300 |
156 |
144 |
2 100 |
735 |
714 |
651 |
600 |
7 |
Наманган |
11 000 |
1 100 |
572 |
528 |
7 700 |
2 695 |
2 618 |
2 387 |
2 200 |
8 |
Самарканд |
12 000 |
1 200 |
624 |
576 |
8 400 |
2 940 |
2 856 |
2 604 |
2 400 |
9 |
Сурхондарё |
6 000 |
600 |
312 |
288 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
1 200 |
10 |
Сирдарё |
3 000 |
300 |
156 |
144 |
2 100 |
735 |
714 |
651 |
600 |
11 |
Тошкент |
14 000 |
1 400 |
728 |
672 |
9 800 |
3 430 |
3 332 |
3 038 |
2 800 |
12 |
Фарғона |
16 000 |
1 600 |
832 |
768 |
11 200 |
3 920 |
3 808 |
3 472 |
3 200 |
13 |
Хоразм |
9 000 |
900 |
468 |
432 |
6 300 |
2 205 |
2 142 |
1 953 |
1 800 |
14 |
Тошкент шаҳри |
15 000 |
1 500 |
780 |
720 |
10 500 |
3 675 |
3 570 |
3 255 |
3 000 |
Жами: |
130 000 |
13 000 |
6 760 |
6 240 |
91 000 |
31 850 |
30 940 |
28 210 |
26 000 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
7г-ИЛОВА
2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига гуруч
маҳсулотларини захирага жамғаришнинг
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
тонна
Т/р |
Ҳудудлар |
Жами захира ҳажми |
Жумладан: |
|||||||
Октябр ойи жами |
шу жумладан: |
Ноябр ойи жами |
шу жумладан: |
Декабр 1 дан 10 гача жами |
||||||
15 дан 20 гача |
21 дан 31 гача |
1 дан 10 гача |
11 дан 20 гача |
21 дан 30 гача |
||||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
13 000 |
1 300 |
676 |
624 |
7 800 |
2 730 |
2 652 |
2 418 |
3 900 |
вилоятлар: |
||||||||||
2 |
Андижон |
6 000 |
600 |
312 |
288 |
3 600 |
1 260 |
1 224 |
1 116 |
1 800 |
3 |
Бухоро |
4 000 |
400 |
208 |
192 |
2 400 |
840 |
816 |
744 |
1 200 |
4 |
Жиззах |
2 000 |
200 |
104 |
96 |
1 200 |
420 |
408 |
372 |
600 |
5 |
Қашқадарё |
7 000 |
700 |
364 |
336 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
2 100 |
6 |
Навоий |
2 000 |
200 |
104 |
96 |
1 200 |
420 |
408 |
372 |
600 |
7 |
Наманган |
6 000 |
600 |
312 |
288 |
3 600 |
1 260 |
1 224 |
1 116 |
1 800 |
8 |
Самарқанд |
7 000 |
700 |
364 |
336 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
2 100 |
9 |
Сурхондарё |
4 000 |
400 |
208 |
192 |
2 400 |
840 |
816 |
744 |
1 200 |
10 |
Сирдарё |
2 000 |
200 |
104 |
96 |
1 200 |
420 |
408 |
372 |
600 |
11 |
Тошкент |
7 000 |
700 |
364 |
336 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
2 100 |
12 |
Фарғона |
7 000 |
700 |
364 |
336 |
4 200 |
1 470 |
1 428 |
1 302 |
2 100 |
13 |
Хоразм |
10 000 |
1 000 |
520 |
480 |
6 000 |
2 100 |
2 040 |
1 860 |
3 000 |
14 |
Тошкент шаҳри |
8 000 |
800 |
416 |
384 |
4 800 |
1 680 |
1 632 |
1 488 |
2 400 |
Жами: |
85 000 |
8 500 |
4 420 |
4 080 |
51 000 |
17 850 |
17 340 |
15 810 |
25 500 |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
8-ИЛОВА
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни
мувофиқлаштириш бўйича республика
ИШЧИ ГУРУҲИ
1. Ғаниев Ш.М. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари |
2. Ходжаев Ж.А. |
- |
Қишлоқ хўжалиги вазири |
3. Ишметов Т.А. |
- |
Молия вазири |
4. Ортиқов А.Ж. |
- |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари |
5. Кудбиев Ш.Д. |
- |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
6. Вахабов А.Ж. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбари |
7. Шодмонов А.Қ. |
- |
Соғлиқни сақлаш вазири |
8. Шерматов Ш.Ш. |
- |
Халқ таълими вазири |
9. Шин А.В. |
- |
Мактабгача таълим вазири |
10. Лавозим бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари |
11. Эшниёзов Ж.У. |
- |
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, республика ишчи гуруҳи котиби |
2020 йил 15 октябрдаги
648-сонли қарорига
9-ИЛОВА
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
захира мақсадларига харид қилишни молиялаштириш
масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика
ИШЧИ ГУРУҲИ
1. Ишметов Т.А. |
- |
Ўзбекистон Республикаси - Молия вазири, республика ишчи гуруҳи раҳбари |
2. Шодмонов А.Қ. |
- |
Соғлиқни сақлаш вазири |
3. Шерматов Ш.Ш. |
- |
Халқ таълими вазири |
4. Шин А.В. |
- |
Мактабгача таълим вазири |
5. Холхўжаев С.М. |
- |
Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари |
6. Исмаилов У. |
- |
Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Давлат жамғармаси раҳбари |
6. Лавозим бўйича |
- |
Тижорат банки раҳбарлари |
7. Лавозим бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 октябрь