ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 06.05.1993 й. 840-XII-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1993 й.

N 840-XII



"МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ойлик муддат ичида:

Ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ тарзда шикастланган ёхуд соғлиқларига бошқа тарзда зарар етган ишчи ва хизматчиларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан товон тўлашнинг тартибини ва миқдорини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари ва хўжалик бошқарувининг бошқа идоралари ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                     Ш. Йўлдошев



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1993 йил, 5-сон, 224-модда






























Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск