ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 21.10.2020 й. 233-мҳ-сон "Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.10.2020 й. 2646-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2020 й.

N 2646-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.10.2020 й.

N 233-мҳ


БУЙРУҒИ



"Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд

этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 311-мҳ-сон "Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2646, 2014 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 648-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат

қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ номи ва 1-бандидаги "Давлат нотариал идораларида" деган сўзлар "Нотариал идораларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "Давлат нотариал идораларида" деган сўзлар "Нотариал идораларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини белгилайди.";


в) 1-4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда мурожаат қилувчилар деб юритилади) нотариал идораларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Е-notarius.uz" ахборот портали (бундан буён матнда ахборот-коммуникация технологиялари деб юритилади) орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда мурожаат қилишга ҳақли.

2. Мурожаат қилувчиларнинг мурожаатлари нотариус ёки унинг ходимлари томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатига (бундан буён матнда электрон рўйхат деб юритилади) қайд қилинади.

3. Электрон рўйхат ҳар бир нотариус томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали алоҳида юритилади.

4. Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади.

Давлат нотариал идоралари нотариусларининг иш кунлари ва вақтини белгилашда муайян давлат нотариал идораси ёки нотариус томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида ҳам нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши назарда тутилади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бўйсунувчи туман (шаҳар) доирасида фақат битта нотариус фаолият юритадиган ҳоллар бундан мустасно.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш кунлари ва вақти уларнинг ўзлари томонидан мустақил белгиланади. Бунда мазкур маълумотлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан бир иш куни давомида "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши шарт.";


г) 2-бобнинг номидаги "Дафтарни юритиш" деган сўзлар "Электрон рўйхатни юритиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 5, 6-бандлар ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 7-банддаги "Нотариус ёрдамчиси келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга" деган сўзлар "Нотариус ёки унинг ходими келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича электрон рўйхатга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 8-банд "ушбу йилда юритиладиган" деган сўзлардан кейин "электрон" деган сўз билан тўлдирилсин;


з) 9-банд "унинг мурожаати" деган сўзлардан кейин "электрон" деган сўз билан тўлдирилсин;


и) 13-банд "қабул қилинади ва бу ҳақда" деган сўзлардан кейин "электрон" деган сўз билан тўлдирилсин;


к) қуйидаги мазмундаги 2-1-боб билан тўлдирилсин:


"2-1-БОБ. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ОРҚАЛИ МУРОЖААТ ҚИЛИШ


13-1. Мурожаат қилувчилар ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатлар лойиҳаларининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

13-2. Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари электрон рўйхатга автоматик тарзда қайд қилинади.

13-3. Мурожаат қилувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича йўлланган мурожаатлари уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ушбу бандга мувофиқ йўлланган мурожаат бўйича нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар лойиҳалари нотариал идора томонидан белгиланган вақтда олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак.

13-4. Қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни олдиндан жўнатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг тайёрлаб қўйилиши бўйича ахборот-коммуникация технологиялари орқали йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш рад этилади:

нотариал ҳаракат расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тегишли нотариал ҳаракат бўйича мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса;

солиқ ёки коммунал хизматлардан қарздорлик ҳолати текширилиши лозим бўлган ҳолларда қарздорлик аниқланган бўлса.Ушбу бандда назарда тутилган мурожаатни кўриб чиқишни рад этишга асос мавжуд бўлганда, нотариус мурожаат қилувчига унинг мурожаати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан мазкур Низомнинг 2-1-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома юборади.";


л) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Нотариус электрон рўйхатнинг ўз вақтида ва тўғри юритилишини таъминлаши лозим.";


м) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


н) мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2-1-илова билан тўлдирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Нотариал идораларда жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатларини

навбатма-навбат қайд этиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



ХАБАРНОМА

Ҳурматли


(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида ____-тартиб рақами билан қайд қилинди.

Сизга 20___ йил "____" __________________ куни соат ___:___ да нотариус

                  

қабулида бўлишингиз лозимлиги маълум қилинади.

(нотариуснинг Ф.И.О.)


(нотариал идоранинг номи)



Нотариус



(имзо)


(Ф.И.О.)

        

20___ йил "____" ____________         М.Ў. ".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА




"Нотариал идораларда жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатларини

навбатма-навбат қайд этиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-1-ИЛОВА



ХАБАРНОМА


Ҳурматли


(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)

Сизнинг мурожаатингиз Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатида ____-тартиб рақами билан қайд қилинган.

Нотариал идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-4-бандига асосан

         

ни бартараф этиб, ушбу камчиликлар

(аниқланган камчиликлар)


бартараф этилганидан сўнг такроран мурожаат қилишингиз мумкинлиги маълум қилинади.

(нотариал идоранинг номи)



Нотариус



(имзо)


(Ф.И.О.)

       

20___ йил "____" ____________         М.Ў. ".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 467-модда










































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск