Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ички ишлар вазирлигининг 19.09.2020 й. 61 ққ-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 15.09.2020 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.10.2020 й. 2909-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.2020 й.

N 2909-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.09.2020 й.

N 61 ққ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.09.2020 й.

N 56


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни

расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

Бобожонов П.Р.

Ташқи ишлар вазири

Камилов А.Х.

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни

расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни

тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари манзил-маълумот бюролари (бундан буён матнда ММБ деб юритилади) ҳамда Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ва уларни ИИВ МваФРББга юборади."


2. 26-банддан "хусусий" деган сўз чиқариб ташлансин.


3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. ИИВ МваФРББ келиб тушган рўйхатларни текширади ва айни вақтда уларни ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармасига юборади. Тезкор-маълумотлар бошқармаси етти иш куни ичида натижалар ҳақида ИИВ МваФРББга ахборот беради."


4. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари ММБ ва Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ҳамда уларни ИИВ МваФРББга юборади.".


5. 66-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "(ахборот маркази, ММБ ва бошқалар)" деган сўзлар "(Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)лари, ММБ ва бошқалар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 468-модда

































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск