ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 08.09.2020 й. 16/9-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.10.2020 й. 3028-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.10.2020 й.

N 3028-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.09.2020 й.

N 16/9


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    Нурмуратов М.Б.






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд

пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар - мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси, махсус касса ва бошқа барча турдаги кассалар;";

учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инкассация хизмати - хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати;";

еттинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Банк томонидан мижозларга касса хизматларини кўрсатиш учун банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган барча турдаги кассаларни қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги бўйича Бош банк мутахассислари томонидан берилган ижобий хулоса асос бўлиб ҳисобланади. ".


3. 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижозларга касса хизматларини кўрсатиш мақсадида банк (филиал) биносидан ташқарида мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар ҳам ташкил этилиши мумкин."


4. 58-банддаги "ишлаб чиқариш бирлашмаси (бундан буён матнда ДИЧБ деб юритилади)" деган сўзлар "унитар корхонаси (бундан буён матнда ДУК деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 126-бандда:

иккинчи - ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. 133-банддаги "ДИЧБ" қисқартмаси ҳамда "ДИЧБнинг" деган сўз тегишли равишда "ДУК" қисқартмаси ҳамда "ДУКнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"136. "Давлат белгиси" ДУК Зарбхонасида (бундан буён матнда Зарбхона деб юритилади) тангалар солинган ҳар бир қопчанинг оғзини тикишда матодан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилади. Ушбу ёрлиқда Зарбхона номи, қопчадаги тангаларнинг номинал қиймати, умумий суммаси, тангалар қопчага солинган сана ҳамда назоратчининг коди қайд этилади. Қопчаларга солинган тангаларнинг номинал қийматидан келиб чиққан ҳолда, уларга қуйидаги ранглардаги:

50 сўмлик тангалар солинган қопчаларга - яшил;

100 сўмлик тангалар солинган қопчаларга - қизил;

200 сўмлик тангалар солинган қопчаларга - сариқ;

500 сўмлик тангалар солинган қопчаларга - оч кўк ёрлиқлар бириктирилади.".


8. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"146. Банк (филиал) томонидан кредит таъминоти учун қабул қилинган қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар, суғурта полислари, гаров шартномалари ва ҳ.к.ларни сақлаш жойи (пул омбори, кредит бўлими, бухгалтерия бўлими ва бошқа жойлар) банклар томонидан мустақил белгиланади. Кредит таъминоти ҳужжатлари банк (филиал) пул омборидан бошқа жойда сақланганида, уларни сақлаш тартибини Бош банк белгилайди.

Банкда ўз мижозларидан кредит таъминоти учун қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномаларини қабул қилиб олиниши ҳамда уларни пул омборига сақлаш учун топширилиши - ҳужжатларни пакетларга жойлаб, елимланган ҳамда банкнинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган) ҳолда тегишли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан расмийлаштирилган мазкур Йўрикноманинг 6-иловасида келтирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилади."


9. 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"155. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар, уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилган ҳолда, банк (филиал) томонидан республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилиши мумкин.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши ва жиҳозланиши бўйича Бош банк мутахассислари томонидан ёзма равишда ижобий хулоса берилганидан сўнг, мазкур кассалар ўз фаолиятини бошлашлари мумкин. Бош банк ушбу хулосанинг бир нусхасини илова қилган ҳолда 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабар беради."


10. Қуйидаги мазмундаги 155-1-банд билан тўлдирилсин:

"155-1. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг фаолияти тугатилаётганида ҳам Бош банк томонидан банк бошқаруви қарорининг бир нусхасини илова қилган ҳолда 10 кун ичида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма равишда хабар берилади."


11. 156-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 157-159-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"157. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар учун штатлар жадвали, ҳар бир касса томонидан хизмат кўрсатиладиган мижозлар сонини ва касса операцияларининг ҳажмини ҳамда мазкур кассаларда нақд пул ва бошқа қимматликлар билан ишлаш (санаш, саралаш, ўраб-боғлаш ва касса операцияларини бажариш), уларнинг бут сақланишини таъминлаш инобатга олинган ҳолда Бош банк томонидан белгиланади.

158. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалардаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг даҳлсизлигини ҳамда касса ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар Бош банк томонидан кўрилиши шарт.

159. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар нормал фаолият кўрсатишлари учун жумладан, нақд пул ва бошқа қимматликларни санаш, саралаш, ўраб-боғлаш, сақлаш ҳамда касса операцияларини бажариш учун зарурий техника ва жиҳозлар билан шунингдек, хавфдан ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Банк ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати бўлинмалари ўртасида тузилган шартнома асосида банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар "ташвиш" хабарлари юбориладиган техник қўриқлаш пунктига уланган бўлиши лозим. Шунингдек, банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари банк иш куни тугаганидан сўнг техник қўриқлаш пунктига уланиши керак.".


13. 160-бандда:

биринчи хатбошидаги "Банкнинг чакана амалиётлар кассалари" деган сўзлар "Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Банкнинг чакана амалиётлар кассаларига" деган сўзлар "Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 161-165-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"161. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар томонидан барча турдаги касса хизматлари ёки уни ташкил этган банк томонидан белгиланган айрим турдаги касса хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматлари (кирим ва чиқим касса операциялари) мазкур Йўриқнома талаблари асосида кўрсатилиши мумкин.

Банк (филиал) чакана амалиёт кассаси томонидан бошқа касса хизматлари билан бирга валюта айирбошлаш операциялари ҳам амалга ошириладиган ҳолларда, 10111 - "Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар" ҳамда 10103 - "Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар" ҳисобварақларидаги нақд пуллар ва бошқа қимматликлар алоҳида сақланиши шунингдек, тегишли касса операцияларини бажаришда фақат мос ҳисобварақдан фойдаланилиши лозим.

162. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларда банк иш куни охирида қолиши мумкин бўлган нақд пуллар қолдиғига Бош банк томонидан лимит ўрнатилиши мумкин. Лимит ўрнатилмаган кассаларда амалиёт куни якунида нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қолишига рухсат берилмайди (узлуксиз, 24 соат мобайнида ишлайдиган кассалар бундан мустасно).

163. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар банк (филиал) жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда ташкил этилган бўлса, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари, кунлик касса ҳужжатлари мазкур кассани ташкил этган банкка (филиалга) топширилиши лозим.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар ҳудуддаги бошқа туманда, шаҳарда ёки республиканинг бошқа ҳудудида очилган ҳолларда, банк иш куни охирида ушбу кассалардаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқлари, кунлик касса ҳужжатлари ушбу касса жойлашган тумандаги (шаҳардаги) мазкур банк (филиал) билан шартнома тузган тижорат банкининг филиалига топширилади.

Бунда, сумкадаги (қопдаги) нақд пуллар қайта саналиб, чиққан суммани ушбу кассани ташкил этган банкнинг (филиалнинг) тегишли ҳисобварағига накд пулсиз ҳисоб-китоб орқали ўтказиб бериш учун топширилган бўлса, инкассация сумкасини (қопини) банк филиалининг кечки касса ходимлари қабул қилиб олади.

Инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва бошқа қимматликлар банк филиали кассасига сақлаш учун топширилаётган бўлса, уларни қабул қилиб олиш мазкур Йўрикноманинг 8-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

164. Банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг кунлик касса ҳужжатлари, мазкур касса ходимлари томонидан бир ойда камида бир марта ушбу кассани ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши керак.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалардан банк филиалига олиб келинган кунлик касса ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги банк филиалининг масъул ходимлари томонидан текширилиши лозим.

165. Банк иш куни мобайнида банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган (банк филиали жойлашган туманда, шаҳарда ёки туманларга бўлинган шаҳарда жойлашган) кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш, мазкур касса кассирининг банк (филиал) раҳбари номига ёзма буюртманомаси асосида амалга оширилади.

Банк (филиал) раҳбари ушбу буюртманомани кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларига кўрсатма беради.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш бўйича чиқим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ҳамда кассирнинг буюртманомаси билан бирга ижро учун касса мудирига тақдим этилади.

Касса мудири чиқим касса ордерини тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширганидан сўнг, чиқим касса ордерида қайд этилган суммани инкассация сумкасига (қопига) солади. Шундан сўнг, инкассация сумкасига (қопига) тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, сумкани (қопни) оғзини ёпиб, пломбалайди ҳамда банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассага жўнатади.

Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар бошқа туманда, шаҳарда ёки республиканинг бошқа ҳудудида ташкил этилган бўлса, ушбу кассалар зарур нақд пулларни ва қимматликларни тегишли шартнома асосида у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалидан олиши мумкин.".


15. 168-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"168. Дам олиш ёки байрам кунлари банк биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларни мадад пуллари билан таъминлаш банк (филиал)нинг кечки кассаси томонидан амалга оширилади.".


16. 170-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"170. Банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассаларга мадад пулларини ва бошқа қимматликларни етказиб бериш, шунингдек кун охирида кассадаги лимитдан ортиқча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар қолдиқларини, кунлик касса ҳужжатларини банк (филиал)га ёки сақлаш учун у жойлашган тумандаги (шаҳардаги) тижорат банки филиалига етказиш ишлари инкассация хизматлари ёки банк ходимларининг хавфсизлигини ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликлар бутлигини таъминлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати кузатуви остида ҳам амалга оширилиши мумкин.";

иккинчи хатбошидаги "чакана амалиёт" деган сўзлар "банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 171-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"171. Банк (филиал) ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага асосан, ушбу субъект биносида белгиланган тартибда банк кассалари ташкил этилиши мумкин.

Бунда, ушбу кассалар орқали кўрсатиладиган касса хизматлари турлари мазкур шартномада белгилаб олинади.".


18. 186-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"186. Банк иш куни охирида айланма кассада қоладиган банкнот ва тангаларнинг умумий суммалари, 10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ҳисобварағидаги нақд пуллар қолдиғи билан таққосланиши лозим.".


19. 212-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 215-банднинг биринчи хатбошисидаги, 21-иловадаги ва 25-илованинг 8-бандидаги "ДИЧБ" қисқартмаси "ДУК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


20. 219-бандда:

тўртинчи - олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


21. Қуйидаги мазмундаги 220-1-банд билан тўлдирилсин:

"220-1. Банк (филиал) касса тармоғида белгиланган шакл ва тартибларга риоя этган ҳолда барча касса китоблари (бундан 161-шаклдаги китоб мустасно), касса журналлари, бланклар ва варақаларни тўлдириш, расмийлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишлари электрон шаклда ҳам йўлга қўйилиши мумкин.

Бунда, банк амалиёт куни дастурига уланмаган, касса тармоғидаги нақд пуллар ва қимматликлар ҳаракати қайд этиб бориладиган махсус дастур ёрдамида ҳар бир моддий жавобгар шахсни идентификация қилиш ҳамда ундан фақат ўзининг ваколати доирасида фойдаланиш учун имконият яратиб берилиши шарт.

Банк (филиал) касса тармоғида ҳужжат айланишини автоматлаштирилиши ушбу Йўриқномада белгиланган қоидаларни бузилишига имкон яратиб бермаслиги шарт.

Касса тармоғидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, текшириш ва имзолаш ваколатига эга бўлган ҳар бир моддий жавобгар шахс - ўзининг бажарган ишини (ўзига бириктирилган электрон калит ёки бошқа махсус ҳимояланган восита, қурилма орқали) тасдиқлаб қўйиш имкониятига эга бўлиши керак.".


22. 226-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Моддий жавобгар шахсларни биометрик белгиларига қараб идентификация қилиниши пул омбори эшигини қулфланиши ёки очилишига бевосита, узвий тарзда таъсир кўрсатса, яъни ушбу эшикни фақат калитлар ёрдамида очиб-ёпиш имконияти мавжуд бўлмаса, бундай тарзда жиҳозланган эшик қулфланганидан сўнг, уни сурғучли муҳр билан муҳрланиши талаб этилмайди.

Банк (филиал) пул омборининг эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш ушбу бандда белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берса, банк филиалидаги нақд пул ва қимматликлар бут сақланишини таъминлаш ҳамда пул омбори эшигини очиб-ёпиш вазифалари банк бошқаруви раисининг буйруғи билан банк филиали бошқарувчиси ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.

Банк бошқарув раиси ўзгарган тақдирда, аввалги буйруқ янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши шарт."


23. 268-банддаги "ДИЧБнинг" ва "ДИЧБга" деган сўзлар ҳамда "ДИЧБ" деган қисқартма тегишли равишда "ДУКнинг" ва "ДУКга" деган сўзлар ҳамда "ДУК" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


24. 299-банддаги "банк кассаларига" деган сўзлар "белгиланган манзилларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 306-банддан иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


26. 326-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"326. Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари ва тижорат банклари (филиаллари) ҳамда тижорат банклари ўртасида нақд пулларни ва бошқа қимматликларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ёки унинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида амалга оширилади.

Инкассация хизматлари томонидан тижорат банклари (филиаллари) ўртасида нақд хорижий валюталарни ва бошқа қимматликларни ташиш инкассация хизматларининг тегишли таркибий бўлинмалари фармойишига асосан амалга оширилади.".


27. 327-бандда:

иккинчи хатбошидаги "инкассация бошқармасига (бўлимига)" деган сўзлар "инкассация хизматига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инкассация хизматлари томонидан нақд хорижий валюта ва бошқа қимматликларни ташиш учун фармойишлар уч нусхада тайёрланиб, биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси мазкур фармойишни тайёрлаган инкассация хизматининг тегишли йиғмажилдида назорат учун сақланади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


28. 328-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"328. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш талаб этилганида, жўнатувчи банк ташиш ишлари ҳудуд ичида ёки ҳудудлараро амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, Марказий банкка ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига ёхуд инкассация хизматига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим."


29. 330-банддаги, 338-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 349-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 351-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказий банк" деган сўзлар "Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. 331-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"331. Жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойиши ҳамда банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири томонидан имзоланган чиқим касса ордери асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасига, пул омборининг олдидаги хонада топширадилар. Чиқим касса ордерида нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган жойга етказилиши тўғрисидаги Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишининг рақами ва санаси кўрсатилиши ҳамда чиқим касса ордерининг орқа тарафига инкассаторлар бригадаси аъзоларининг фамилиялари, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ҳамда хизмат гувоҳномаларининг тартиб рақамлари қайд этилиши лозим.

Жўнатувчи банк Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойишида кўрсатилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини инкассация ходимларига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда топширишлари керак.".


31. 332-банддаги "Марказий банкнинг" деган сўзлар "Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 337-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иккинчи нусхаси чиқим касса ордери, инкассация хизматининг ишончномаси ва Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг тегишли фармойиши билан бирга жўнатувчи банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади;"


33. 33-35-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 26 октябрь, 42-сон, 469-модда










































Время: 0.2210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск