ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2020 й. 655-сон "Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2020 й.

N 655




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ НУФУЗЛИ

ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ТРАНСФОРМАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

олий таълим жараёнини рақамли форматга ўтказиш, рақамли таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида билимлар трансферини таъминлаш, ҳар бир таълим олувчининг шахсий хусусиятларини инобатга олган ҳолда билим, компетенция, кўникма ва малакаларни шакллантириш учун ахборот тизимларини жорий этиш;

лойиҳавий ўқитиш усулларини кенгайтириш, жаҳон миқёсидаги етакчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликка асосланган инновацион таълим муҳитини шакллантириш ҳамда инновацион тадқиқотларни ривожлантириш ва ишланмаларни амалиётга жорий этиш;

талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш дастурларини яратиш;

олий таълим муассасасини ҳудуддаги маҳаллий жамоаларнинг таълим, илм-фан ва ижтимоий-маданий соҳаларда ривожланишиии таъминлайдиган марказ сифатида шакллантириш;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва вазифаларини ҳал қилиш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республика олий таълим муассасаларини трансформация қилиш учун:

2021 йил 1 мартга қадар 5 та олий таълим муассасасини саралаб олиш мақсадида очиқ танлов ўтказсин;

хориж тажрибасини ўрганиш асосида очиқ танлов шартлари ва уни ўтказиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда кенг оммага эълон қилинишини ташкил этсин;

2021 йил 1 майга қадар танланган олий таълим муассасаларини трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) трансформация қилинадиган олий таълим муассасалари босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

б) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишилган ҳолда илғор халқаро амалиётлардан келиб чиқиб бакалавриатга кириш имтиҳонлари адолатли ва шаффоф тарзда мустақил ўтказилади;

ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида таълим жараёнига уларнинг профессор-ўқитувчилари жалб қилинади ва чет тилларида ўқитиладиган фанлар босқичма-босқич киритиб борилади.

Бунда, олий таълим муассасаларини трансформация қилиш дастури доирасида ҳамкорлик қилиниши режалаштирилган хорижий олий таълим муассасалари, жалб қилинадиган хорижий мутахассислар номзодлари ва жорий этиладиган ўқув-меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб трансформация қилиш учун танлаб олинган олий таълим муассасаларига кенг академик мустақиллик бериш чораларини кўрсин.


5. Қуйидагилар олий таълим муассасаларини трансформация қилишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг тегишли грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А, Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 октябрь







































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск