ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР ВМ 25.03.2020 й. 182-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 25.03.2020 й. 182-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 601-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар - Давлат кадастрлари палатаси ва Давлат солиқ қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари;



7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар - тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, оила ва хотин-қизлар бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги. (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Зарур ҳолларда ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлгани ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганини тасдиқловчи ҳужжатлар) Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилот рахбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходимни ички буйруқ асосида бириктиради.

Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим админстраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.

Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси - солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада "Labor - migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.

Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - ариза берувчининг "Labor - migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси - ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандларининг номида республиканинг барча худудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни;

туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини; (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан);

туман (шаҳар) ҳокимлиги - ариза берувчининг "Меҳр дафтари"га киритилган ёки ундан чиқарилган 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини тасдиқлайди.



39-банднинг олдинги таҳрири


39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилда икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.



Низомга 1-илова III бобининг олдинги таҳрири


III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

"Меҳр дафтари"га киритиган ёки ундан чиқарилган 30 ёшгача бўлган ёшлар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори таҳриридаги устун)


5.

Бошқалар

0

Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

3-ИЛОВА



_______________ тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган

талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида)

3. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори таҳриридаги банд)

3-1. Лавозимига кўра


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)


4. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

5. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

6. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

7. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул ходими, Комиссия котиби


Низомга 4-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







1-босқич

Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради.


йил давомида (ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача)*







2-босқич

Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази


1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади. (ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қарори таҳриридаги банд)


1 иш куни мобайнида







3-босқич


























3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


10 иш куни мобайнида

























10 иш куни мобайнида





Давлат солиқ инспекцияси


Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Ариза берувчининг "Labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.







Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси


Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандларининг номида республиканинг барча худудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни тасдиқлайди.






Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими


Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими


Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқлайди.






туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ариза берувчининг "Меҳр дафтари"га киритилган ёки ундан чиқарилган 30 ёшгача бўлган ёшлар тоифасига мансублигини тасдиқлайди.








4-босқич

Комиссия раиси


Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.


1 иш куни мобайнида









5-босқич

Талабгор

Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

хабарнома амал қилиш муддатининг охириги кунигача





Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.







Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида







6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

ва молия бўлими


1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидияни аниқлайди.


5 иш куни мобайнида







7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.


2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.


1 иш куни ичида







8-босқич

Ҳудудий молия бўлими


Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвара??а ўтказиб беради.


4 иш куни мобайнида







9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича тегишлилигига кўра банк бош офиси орқали Молия вазирлигига юборади.


Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар






Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб боради.


1 иш куни мобайнида

10-босқич

Молия вазирлиги


Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни марказлашган тартибда ўтказиб боради.


Ҳар ойнинг 25-кунигача

       


Низомга 5-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

5-ИЛОВА



АНКЕТА-АРИЗА


Ариза N _________________

Қабул қилиш санаси________

Қабул қилган шахс ________

1. ______________________

(фамилияси)

__________________________

(исми)

______________________

(отасининг исми)

2. Манзил:________________

ҳоли пункти)

________________

(туман, шаҳар)

_________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси

___ / _____ / ______

4. Жинси

____ аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________

6. Оилавий аҳволингиз:

бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____

уйланган / турмушга чи??ан _____

ажрашган _____

бева _____

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР)*: ________________________

9. Турмуш ўртогининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


______________

(ЖШШИР)

10. Кафил сифатида иштирок

этадиган фарзандингизни:


_____________________

(ЖШШИР)

_____________________

(ЖШШИР)


11. Кафил фарзандингизнинг оилавий аҳволи:


______________________

(турмушга чи??ан ёки чиқмаган) ______________________

(турмушга чи??ан ёки чиқмаган)

12. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1) Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.

2) Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.

3) Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_____ мулк

_____ ижара

_____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Ипотека кредитини қайси мақсадда олмоқчисиз:

Бирламчи бозордан квартира______

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш ___________

15. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар?

эл.почта _______________

уй тел: ________________

иш тел: ________________

уяли тел: _______________

16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

"labor migration" дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ)_______;

"Меҳр дафтари"га киритилган ёки чиқарилган_______;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.

Ҳарбийлаштирилган органларга алоқангиз борми?________агар бўлса:

ходим_____

ҳарбий_____

нафақадаги ҳарбий_____

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.






























____________












__________ ____________ _________





имзо














кун

ой

йил



*) ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).




ЎзР ВМ 14.06.2022 й. 331-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 мартдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



ЎзР ВМ 23.08.2021 й. 537-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни

қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби

3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини

ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

5-боб. Комиссия томонидан баҳолаш

натижаларини кўриб чиқиш тартиби

6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби

7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш

ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-илова. Уй-жойга муҳтож фуқароларни

аниқлашнинг ижтимоий мезонлари

2-илова. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун

субсидия тақдим этиш тўғрисида хабарнома

2а-илова. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун

субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисида хабарнома

3-илова. Туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган талабгорларни

танлаб олиш бўйича комиссиянинг намунавий таркиби

4-илова. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш схемаси

5-илова. Анкета-ариза



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони асосида якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


баллар - уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;


бошланғич бадал - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда - шаҳарлар) ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда - қишлоқ жойлар) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ;


даромади юқори бўлмаган оила - қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;


ижтимоий мезонлар - уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашда қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;


иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;


комиссия - тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;


субсидия - ипотека кредитлари асосида:

квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;


бошланғич бадал учун субсидия - талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;


фоиз учун субсидия - талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ;


талабгор - ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;


уй-жой - пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаро билан тузилган шартнома доирасида унга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;


уй-жойнинг ҳисобланган қиймати - ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб аниқланадиган қиймат;


хабарнома - туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори.


3. Ушбу Низом доирасида аҳолига ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда талабгорлар учун Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳар ва қишлоқ жойларда белгиланган тартибда тасдиқланган субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб субсидияларни туман (шаҳар)лар бўйича қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади.

Субсидиялар субсидия тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудуддаги қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.

Шунингдек, субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг субсидияларни тақсимлаш бўйича қарорларида шаҳар ва қишлоқ жойларда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойлар сони ҳам инобатга олинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.


7. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар - ички ишлар бўлими (бошқармаси), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ва иштирок этувчи тижорат банклари;

ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар - тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшларишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги.


8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳа??онийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.


10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;

в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

е) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси);

ж) ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлганини ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар). (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.


11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.


12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳа??онийлиги учун жавоб беради.


13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.



3-БОБ. МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

АРИЗА БЕРУВЧИНИ ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАР

БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.

Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


15. Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касаллика чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

ички ишлар бўлими (бошқарма) - ариза берувчининг бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшашини;

молия бўлими - тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси - солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - ариза берувчининг кам таъминланганлиги, "Меҳнат - миграция" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси - ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслигини;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан); (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

туман (шаҳар) ҳокимлиги - ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;

иштирок этувчи тижорат банклари - ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.


16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) ёки у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Бунда ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорига яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қўшилганда ва даромадлар миқдори ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган меъёрлардан ошиб кетган тақдирда, унинг фақат етмаган қисми инобатга олинади.

Яқин қариндошлар деганда ариза берувчининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, эр - хотиннинг ота-онаси тушунилади.


17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.


18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун юборилади.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.


20. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.


21. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.


22. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

комиссия иш юритувини амалга оширади.


23. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.


24. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда туман (шаҳар) молия, солиқ идораларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакиллари бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.


25. Кворум бўлмаган ҳамда туман (шаҳар) молия, солиқ органларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакилларидан бири комиссия йиғилишида қатнашмаган тақдирда, комиссиянинг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда комиссия котиби томонидан хабар қилинади.


26. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки кисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.


27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.


28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.


29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.


30. Комиссия котиби ариза берувчини унинг аризаси комиссия йиғилишда кўриб чиқилишидан 5 кун олдин таклиф этади ва қатнашишини таъминлайди.


31. Ариза берувчи узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ва бошқалар) комиссия йиғилишида қатнашиш имконига эга бўлмаса, ариза берувчи бу ҳақида комиссия котибини хабардор қилиб сабабини кўрсатиши шарт. Бунда ариза берувчининг аризаси комиссиянинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилади.


32. Ариза берувчи узрли сабабларсиз комиссия йиғилишига келмаганда комиссия аризани унинг иштирокисиз ариза берувчи ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва комиссия қарорини ариза берувчига билдиради.



5-БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БАҲОЛАШ

НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.


34. Комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб 7 иш куни ичида уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади.

Бунда комиссиянинг ипотека кредити бўйича субсидия бериш тўғрисидаги қарорида сотиб олиниши мумкин бўлган квартиранинг юқори қиймати уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ва иштирок этувчи тижорат банки томонидан белгиланган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.


35. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.


36. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Бунда комиссия ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилган тақдирда, мазкур ариза берувчи фуқаро талабгор сифатида тан олмаслиги зарур.


37. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг реал даромадларидан келиб чиқиб қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олиниши мумкин бўлган квартира ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредитининг юқори қиймати кўрсатилади.


38. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;

д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;

ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;

з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;

и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;

к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:

қишлоқ жойларда - МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;

шаҳарларда - МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.


39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.


40. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда комиссия ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига бир иш куни мобайнида юборилади.


41. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туманлар (шаҳарлар) бўйича тасдиқланган қарорида белгиланган сонидан ошиб кетган тақдирда, талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:

энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;

охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.


42. Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Бунда талабгор фойдаланмаган квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссияга ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.

Комиссия талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда дастурий таъминот тизимига тегишли тузатишлар киритади (субсидия олиш тўғрисидаги топширилган ариза бекор қилиниши бўйича масъул ташкилотларга хабар беради). Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидиялар ажратишнинг параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.

Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаси ёки аризаси рад этилган талабгор ёки ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда бир йилда қайта (икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.

Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.


43. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилда икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.


44. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.


45. Жорий йил учун ажратилган субсидиялар сони тугаган тақдирда, комиссия томонидан уч иш куни мобайнида аризаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ахборот юборилиши шарт.

Комиссия ёки масъул ташкилот ходимлари томонидан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш жараёнида маълумотлар нотўғри ва/ёки хато киритилган тақдирда, комиссия раисининг ёзма мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим оператори томонидан маълумотлар тўғрилаш учун комиссия ёки масъул ташкилотга қайтарилади.

Комиссия ёки масъул ташкилот тўғрилаш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳа??онийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва масъул ташкилот ходимлари шахсан жавобгардирлар.



6-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА

СУБСИДИЯНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


46. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, қуйидаги шартлар билан субсидия тўланишига ва ипотека кредити ажратилишига рухсат этилади:

сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойлар ҳисобланган қийматидан ошмаганда;

сотиб олинадиган квартира майдони квартира майдонининг энг кўп меъёридан ошмаганда;

бошланғич бадал учун субсидия миқдори хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати бўйича;

ипотека кредити ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда.

Бунда сотиб олинадиган квартира бўйича бошланғич бадал учун тўлаб бериладиган субсидия суммасидан ортган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.


47. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани;

қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


48. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

Ипотека кредити ажратиш (қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ажратилган кредитни ипотека кредитига қайта расмийлаштириш) маъқулланган тақдирда, тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга ажратилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.


49. Субсидиялар:

а) уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун:

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.


50. Шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Сбб = Уқ * 10%,


бунда:

Сбб - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;

Уқ - уй-жойнинг ҳисобланган қиймати (агар сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади).


51. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:


См = Кс*(Аф - Бф)


бунда:

См - ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс - ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;

Аф - ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;

Бф - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт (якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишдан ташқари), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларда 10 фоизлик пункт.

Бунда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.


52. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.



7-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА СУБСИДИЯЛАРНИ ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


53. Сотиб олинадиган уй-жой (квартира) бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.


54. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.


55. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари уч иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


56. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.

Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия суммаси туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидия суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.


57. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда:

уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб;

қуриб битказилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун кадастр ҳужжатлари асосида ипотека кредитлари қайта расмийлаштирилган сўнг иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графиклари илова қилинган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.

Бунда қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари тўловларини қайтариш графикларида фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши инобатга олинади.


58. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этилган ойдан бошлаб ҳар ойнинг 25-кунига қадар ўтказиб берилади.

Бунда субсидия ажратилган фуқаронинг ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графигида ўзгаришлар бўлган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки бу ҳақида 3 иш кунида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига қўшимча маълумотлар киритади.

Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар киритилмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидиялар тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммаси тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради.


60. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредит шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки томонидан амалга оширилади.


61. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


62. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


63. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


64. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатларида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун ажратилган субсидия суммаси ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.


65. Меҳнат мигрантлари, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериладиган субсидиялар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ янги тартиб доирасида улар учун қуриладиган уй-жойлар сонидан ошмаслиги лозим.


66. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


67. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

Т/р


Мезонлар


Балл


Масъул орган


          

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)


      

Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)

      

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 6,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 6,0 бараваридан кўп бўлган, 6,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 6,5 бараваридан кўп бўлган, 6,9 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


      

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)

     

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 7,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 7,0 бараваридан кўп бўлган, 7,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 бараваридан кўп бўлган, 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

       

Тошкент шаҳрида

     

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 8,0 бараваридан кўп бўлган 8,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 бараваридан кўп бўлган 9,2 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

      

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

    

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


20

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси,

Кадастр агентлиги

туман (шаҳар) бўлими


2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


3.

Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.


        

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож

бўлган айрим шахслар

         

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти


10

Туман (шаҳар)

бандликка кўмаклашиш маркази


2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар


10

Туман (шаҳар)

Ҳокимлиги

     

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар**


10

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими


4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***


10

Туман (шаҳар) оила

ва хотин-қизлар

бўлими


5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)


9

6.

Бошқалар


0

        

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги

шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги****

       

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс


10

Туман тиббиёт

бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи


10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган


10

Жами балл:


50


Изоҳ:

*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.

**) Маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан балл берилади.

***)  III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.

****) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.






Низомга

2-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Amal qilish muddati "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomga

        

muvofiq

deb topildi.


(ijtimoiy me'zonga muvofiqligi)


Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami ____________________________________

Kim tomonidan berilgan ______________________, berilgan sanasi ___________________

Yashash manzili ______________________________________________________________

Ro'yxatdan o'tgan manzili _____________________________________________________

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi):

1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda sotib olinishi mumkin bo'lgan uy-joyning yuqori qiymati ___________________________ so'm.


2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilishi mumkin bulgan ipoteka kreditining yuqori qiymati ___________________________ so'm.

QR-kod

Низомга

2а-ИЛОВА



UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISHNI RAD ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "____" __________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomning

     

talablariga

sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi ko'rsatilishi kerak)

Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami ____________________________________

Kim tomonidan berilgan _________________________, berilgan sanasi ________________

Yashash manzili ______________________________________________________________

Ro'yxatdan o'tgan manzili _____________________________________________________

QR-kod



Низомга

3-ИЛОВА



_______________ тумани (шаҳри)да субсидия

тўланадиган талабгорларни танлаб олиш

бўйича комиссиянинг намунавий

ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

3. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

4. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

5. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

6. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

7. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

8. Лавозимига кўра

-

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

9. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари, Комиссия котиби



Низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш

муддатлари








1-босқич

Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

Йил давомида (ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача)








2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази


1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига, ички ишлар бўлимига (бошқармасига), молия бўлимига, давлат солиқ инспекциясига, аҳоли бандлиги кўмаклашиш марказига, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига ва маҳалладаги ёшлар етакчисига, туман (шаҳар) ҳокимлигига, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги банд)


1 иш куни мобайнида








  3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.

10 иш куни мобайнида







































10 иш куни мобайнида






Ички ишлар бўлими (бошқармаси)


Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Молия бўлими


Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.




Давлат солиқ инспекцияси


Давлат солиқ инспекцияси - Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси


Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жой билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими


Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчисига эга бўлган оила - аёллар тоифасига мансублиги.






Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси асосида (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги устун)


Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.






туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.






Иштирок этувчи тижорат банклари


Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.








4-босқич

Комиссия


1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.


2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Маълумотлар олинган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, ариза берувчи иштирокида







Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни мобайнида






5-босқич

Талабгор


Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

1 ой (ҳабарнома амал қилиши муддатиниг охириги кунигача) мобайнида






Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.







Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида








6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

ва молия бўлими


1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида








7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.


2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.

1 иш куни ичида








8-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими


Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвара??а ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида








9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимига юборади.

Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида







Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ажратилган кредит ипотека кредитига қайта расмийлаштирилади.

1 иш куни мобайнида








10-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими


Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25-кунигача



Низомга

5-ИЛОВА



АНКЕТА-АРИЗА



Ариза N __________________




















Қабул қилиш санаси________




















Қабул қилган шахс ________































1. __________________________

(фамилияси)

__________________________

(исми)

______________________

(отасининг исми)

2. Манзил:_____________

ҳоли пункти)

________________ (туман, шаҳар)

_________________ (вилоят)

3. Туғилган санаси

___ / _____ / ______

4. Жинси

____ аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________

6. Оилавий аҳволи

_____ бўйдоқ /

турмушга чиқмаган

_____ уйланган /

турмушга чи??ан _____

ажрашган _____ бева

7. Асосий фаолият тури (бандлик, иш жойи):

_______________________________________

_______________________________________

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*: _________________________

_________________________

9. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. _____, ёш: ___

2._____, ёш: ___

3._____, ёш: ___

4._____, ёш: ___

5._____, ёш: ___

6._____, ёш: ___

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.

2. Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.

3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

11. Ҳар ойлик даромад миқдори (зарурат бўлганда хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг даромадлари):

_____________ сўм;

_____________ сўм; _____________ сўм;

_____________ сўм.

11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори: ___ сўм.


12. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ______ кв.м.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_____ мулк

_____ ижара

______мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

шаҳарда ________

қишлоқ жойда ___________


14-1. Якка тартибдаги уй-жойни қурмоқчимисиз ёки реконструкция қилмоқчимисиз? ___________

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ________

Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ____


14.1. Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз? __________________


14-1.1. Қанча миқдорда ипотека кредити олмоқчисиз?_____________


14.2. Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз? ______________________


14-1.2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги бошланғич бадал учун маблағлар мавжудми?

Нақд пул кўринишида _______

Қурилиш материаллари кўринишада ______

Якка тартибдаги уй-жой қисман қурилган ёки реконструкция қилинган ____________.

15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?

эл.почта _________

уй тел: _________

иш тел: ________

уяли тел: ________


15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз?

________________

16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

меҳнат мигранти _______;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар _______;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.





имзо


йил


кун


ой


*) ЖШШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).




ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда

(туман ва туман марказлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 6,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,0 дан кўп бўлган, 6,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,5 дан кўп бўлган, 6,9 га тенг ва кам бўлган

2

Шаҳарларда

(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 7,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 7,0 дан кўп бўлган, 7,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 дан кўп бўлган, 8,0 га тенг ва кам бўлган

2

Тошкент шаҳрида

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 дан га тенг ва кўп бўлган 8,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 8,0 дан кўп бўлган 8,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 дан кўп бўлган 9,2 га тенг ва кам бўлган

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

3.

Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)

9

6.

Бошқалар

0

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг

қуйидаги тоифага мансублиги***

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50


Изоҳ:

*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.

**) III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.

***) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.




ЎзР ВМ 23.08.2021 й. 537-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 мартдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби

3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини

ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

5-боб. Комиссия томонидан баҳолаш натижаларини

кўриб чиқиш тартиби

6-боб. Сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш ва

ажратиладиган ипотека кредити бўйича

субсидияни ҳисоблаш тартиби

7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва

субсидияларни тўлаб бериш тартиби

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-илова. Уй-жойга муҳтож фуқароларни

аниқлашнинг ижтимоий мезонлари

2-илова. Уй-жой сотиб олиш учун субсидия

тақдим этиш тўғрисида хабарнома

2а-илова. Уй-жой сотиб олиш учун субсидия

тақдим этишни рад этиш тўғрисида хабарнома

3-илова. Туман (шаҳри)да субсидия тўланадиган

талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг

намунавий таркиби

4-илова. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш схемаси

5-илова. Анкета-ариза



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


баллар - уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;


бошланғич бадал - бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишда:


шаҳарларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;


қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;


даромади юқори бўлмаган оила - қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) 3,8 дан 5,8 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 4,0 дан 6,5 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 4,5 дан 9,0 бараваригача бўлган оилалар;


ижтимоий мезонлар - уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашда қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;


иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;


талабгор - ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;


субсидия - ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағлар;


бошланғич бадал учун субсидия - талабгорга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда Тошкент шаҳрида қурилган уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағлар;


фоиз учун субсидия - талабгорга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда шаҳарлар деб аталади) ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда - қишлоқ жойлар) қурилган уй-жойни сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағлар;


уй-жойлар - шаҳар ва қишлоқ жойларда янги тартибда (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари) қурилган бирламчи бозорда сотиладиган кўп квартирали уйлардаги квартиралар;


уй-жойнинг ҳисобланган қиймати - ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари ва Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки, уч ва ундан кўп хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда аниқланадиган қиймат; (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)


хабарнома - туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори;


комиссия - тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия.


3. Ушбу Низом доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги уй-жойлар аҳолига бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ипотека кредитлари асосида сотилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки, уч ва ундан кўп хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг;

шаҳарларда талабгорлар учун давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳар ва қишлоқ жойларда белгиланган тартибда тасдиқланган субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, субсидияларни туман (шаҳар)лар бўйича қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади.

Субсидиялар субсидия тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудуддаги қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.

Шунингдек, субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин, агарда қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармонига мувофиқ киритилган хатбоши)


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, уй-жой олиш истагида бўлганларнинг ариза билан мурожаат қилишининг бошланғич ва якуний муддатлари, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.


7. Ариза берувчи тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

тиббиёт бирлашмаси;

ички ишлар бўлими (бошқармаси);

молия бўлими;

давлат солиқ инспекцияси;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши;

туман (шаҳар) ҳокимлиги;

иштирок этувчи тижорат банклари.


8. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳа??онийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.


10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса); (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса); (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

е) Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.


11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача этиб белгиланади. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.


12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳа??онийлиги учун жавоб беради.


13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.



3-БОБ. МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

АРИЗА БЕРУВЧИНИ ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАР

БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.

Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


15. Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПга онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни тасдиқлайди: (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касаллика чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлиги; (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)

ички ишлар бўлими (бошқарма) - ариза берувчини бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

молия бўлими - тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлиги;

давлат солиқ инспекцияси - солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари; (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - ариза берувчининг кам таъминланганлиги, "Меҳнат - миграция" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги (оширганлиги);

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси - ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар - тоифасига мансублиги;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги;

туман (шаҳар) ҳокимлиги - ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги;

иштирок этувчи тижорат банклари - ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларининг мавжуд эмаслиги.


16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари ҳам киритилиши мумкин.


17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.


18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун юборилади.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.


20. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.


21. Комиссия раиси:

Комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.


22. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

комиссия иш юритувини амалга оширади.


23. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.


24. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, туман (шаҳар) молия, солиқ идораларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакиллари бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.


25. Кворум бўлмаган ҳамда туман (шаҳар) молия, солиқ органларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакилларидан бири комиссия йиғилишида қатнашмаган тақдирда комиссиянинг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда комиссия котиби томонидан хабар қилинади.


26. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки кисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.


27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.


28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.


29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.


30. Комиссия котиби ариза берувчини унинг аризаси комиссия йиғилишда кўриб чиқилишидан 5 кун олдин таклиф этади ва қатнашишини таъминлайди.


31. Ариза берувчи узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ва бошқалар) комиссия йиғилишида қатнашиш имконига эга бўлмаса, ариза берувчи бу ҳақда комиссия котибини хабардор қилиб сабабини кўрсатиши шарт. Бунда, ариза берувчининг аризаси комиссиянинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилади.


32. Ариза берувчи узрли сабабларсиз комиссия йиғилишига келмаганда комиссия аризани унинг иштирокисиз ариза берувчи ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва комиссия қарорини ариза берувчига билдиради.



5-БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БАҲОЛАШ

НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимида уч йил мобайнида сақланади.


34. Комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб 7 иш куни ичида уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади.


35. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.


36. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда талабгор сифатида тан олиниб, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.


37. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг реал даромадларидан келиб чиқиб, қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олишини мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати кўрсатилади.


38. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;

д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда;

ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;

з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;

и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда.


39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.


40. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда комиссия ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига бир иш куни мобайнида юборилади.


41. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туманлар (шаҳарлар) бўйича тасдиқланган қарорида белгиланган сонидан ошиб кетган тақдирда талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:

энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;

охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.


42. Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.

Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар айрим тоифадаги шахслар (ҳарбий хизматчилар) ва уларни оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилмайди.


43. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан кейин ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда кейинги йилда такроран мурожаат қилишга ҳақли.


44. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.


45. Жорий йил учун ажратилган субсидиялар сони тугаган тақдирда, комиссия томонидан уч иш куни мобайнида аризаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ахборот юборилиши шарт.



6-БОБ. СОТИБ ОЛИНАДИГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА АЖРАТИЛАДИГАН ИПОТЕКА

КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


46. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматли уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.


47. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги банд)


48. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

Ипотека кредити ажратиш маъқулланган тақдирда, тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга ажратилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.


49. Субсидиялар:

қишлоқ жойларда - биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

шаҳарларда - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.


50. Шаҳарларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Сбб = Уқ * 10%,


бунда:

Сбб - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;

Уқ - уй-жойнинг ҳисобланган қиймати.


51. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:


См = Кс*(Аф - Бф)


бунда:

См - ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс - ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;

Аф - ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;

Бф - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларда 10 фоизлик пункт.


52. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.



7-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА СУБСИДИЯЛАРНИ ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


53. Тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.


54. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари уч иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


55. Сотиб олинадиган уй-жойлар бўйича ипотека кредит шартномаси талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан (бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўланган ҳолларда - субсидия суммаси ўтказилгандан) сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.


56. Талабгор томонидан ипотека кредити шартномаси бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз расмийлаштирилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.


57. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графиклари илова қилинган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.


58. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ҳар ойнинг 25 кунига қадар ўтказиб берилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммасини тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради.


60. Уй-жой сотиб олишга талабгор билан тузилган ипотека кредит шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки томонидан амалга оширилади.


61. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


62. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


63. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


64. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатларида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредит шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун ажратилган субсидия суммаси ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.


65. Меҳнат мигрантлари, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериладиган субсидиялар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ янги тартиб доирасида улар учун қуриладиган уй-жойлар сонидан ошмаслиги лозим.


66. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


67. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл


Масъул орган


I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда

(туман ва туман марказлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 3,8 дан кам бўлмаган 4,5 дан кўп бўлмаган


10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 4,6 дан кам бўлмаган 5,2 дан кўп бўлмаган


6

3.

МҲТЭКМнинг 5,3 дан кам бўлмаган 5,8 дан кўп бўлмаган


2

Шаҳарларда

(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 4,0 дан кам бўлмаган 5,0 дан кўп бўлмаган


10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 5,1 дан кам бўлмаган 6,0 дан кўп бўлмаган


6

3.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан кам бўлмаган 6,5 дан кўп бўлмаган


2

Тошкент шаҳрида*

1.

МҲТЭКМнинг 4,5 дан кам бўлмаган 6,0 дан кўп бўлмаган


10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан кам бўлмаган 7,5 дан кўп бўлмаган


6

3.

МҲТЭКМнинг 7,6 дан кам бўлмаган 9,0 дан кўп бўлмаган


2

II. Ҳозирги турар жой мақоми**

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси


2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти


10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази


2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар


10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар


10

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши


4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***


10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими


5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)


9

6.

Бошқалар


0

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг

қуйидаги тоифага мансублиги****

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс


10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи


10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган


10

Жами балл:


50


           

*) Ўртача ойлик даромади:

қишлоқ жойларда - МҲТЭКМнинг 3,8 бараваридан кам ва 5,8 бараваридан кўп;

шаҳарларда - МҲТЭКМнинг 4,0 бараваридан кам ва 6,5 бараваридан кўп;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 4,5 бараваридан кам ва 9,0 бараваридан кўп бўлган оилаларга субсидия ажратилмайди.


**) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.


***) III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.


****) IV бўлим бўйича балл битта мезонга берилади.






Низомга

2-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA



Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Amal qilish muddati "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomga muvofiq

      

(ijtimoiy me'zonga muvofiqligi)

deb topildi.

Passport ma'lumotlari: seriyasi _________________ raqami _________________________________________

Kim tomonidan berilgan ________________________________________________, berilgan sanasi ___________

Yashash manzili

Ro'yxatdan o'tgan manzili

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda uy-joy sotib olish uchun_______________________________________________________________

      

subsidiya ajratiladi.

(subsidiyaning turi ko'rsatiladi)


Sotib olinishi mumkin bo'lgan uy-joyning yuqori qiymati __________________________ so'm.


QR-kod


Изоҳ: Хабарномада субсидиянинг қуйидаги турлари кўрсатилади:

қишлоқ жойларда - ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия;

шаҳарларда - ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидия.

(ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармонига мувофиқ киритилган изоҳ)






Низомга

2а-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISHNI RAD ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA



Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomning talablariga

  


  

sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi ko'rsatilishi kerak)

Passport ma'lumotlari: seriyasi ____________________ raqami _____________________________________

Kim tomonidan berilgan ___________________________________, berilgan sanasi ________________________

Yashash manzili

Ro'yxatdan o'tgan manzili



QR-kod






Низомга

3-ИЛОВА


_______________ тумани (шаҳри)да субсидия

тўланадиган талабгорларни танлаб олиш

бўйича комиссиянинг намунавий

ТАРКИБИ

  

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раҳбари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

Лавозимига кўра

-

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи*, Комиссия котиби

   

*) Тошкент шаҳрининг туманларида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи.






Низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбилар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.


1 мартдан 1октябргача (ҳафтанинг душанба-жума кунлари)








2-босқич


Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази


1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими (бошқармаси), молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.


1 иш куни мобайнида











3-босқич


Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги устун)



10 иш куни мобайнида







Ички ишлар бўлими (бошқармаси)


Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.








Молия бўлими


Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.








Давлат солиқ инспецияси


Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги устун) (Олдинги таҳририга қаранг)









Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.








Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси


Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади. (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарори таҳриридаги устун)









Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими


Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила-аёллар тоифасига мансублиги.








Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши


Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.








туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.











Иштирок этувчи тижорат банклари


Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.









4-босқич


Комиссия


1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.


2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, маъсул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.


Маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, аризачи иштирокида











Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.



1 иш куни мобайнида








5-босқич


Талабгор


Ўзининг реал даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.


Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг 1 ой мобайнида







Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади. (ЎзР Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6126-сон Фармони таҳриридаги устун)













6-босқич


Иштирок этувчи

тижорат банки

ва молия бўлими


1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.


3 иш куни мобайнида











7-босқич


Иштирок этувчи

тижорат банки


Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юборади.


1 иш куни ичида








8-босқич


Ҳудудий ғазначилик бўлими


Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


3 иш куни мобайнида








9-босқич


Иштирок этувчи тижорат банки


Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.


1 иш куни мобайнида








Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.


Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида








10-босқич


Ҳудудий ғазначилик бўлими


Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.


Ҳар ойнинг 25 санасигача




Низомга

5-ИЛОВА



АНКЕТА-АРИЗА



Ариза N ___________________________

Қабул қилиш санаси ________________

Қабул қилган шахс _________________

  

1. ___________________________

(фамилияси)

__________________________

(исми)

_________________________

(отасининг исми)

2. Манзил: __________________

ҳоли пункти)

_____________________________

(туман, шаҳар)

_____________________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси __ / ___ / _____

4. Жинси

____ аёл _____ эркак


5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ___________________

6. Оилавий аҳволи

_____ бўйдоқ / турмушга чиқмаган

_____ уйланган / турмушга чи??ан

_____ ажрашган _____ бева


7. Асосий фаолият тури (бандлик, иш жойи):

__________________________________________________________

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*: _____________________________

9. Оила аъзоларингизни уларнинг

ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. _____________, ёш: _____

2. _____________, ёш: _____

3. _____________, ёш: _____

4. _____________, ёш: _____

5. _____________, ёш: _____

6. _____________, ёш: _____

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилнгизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.

2. Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.

3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

11. Ҳар ойлик даромад миқдори, (зарурат бўлганда хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг даромадлари): _____________ сўм.

11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори: ________________ сўм.

12. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: __________ кв.м.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_____ мулк

_____ ижара

______мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

Шаҳарда ________

қишлоқ жойда ___________

14.1. Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз? __________________

14.2. Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз? ______________________

15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?

Эл.почта ___________

уй тел: ___________

иш тел: ___________

уяли тел: ___________

15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз? ______________________

16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

меҳнат мигранти _______;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар _______;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

имзо

кун

ой

йил



*) ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).




ЎзР Президентининг 07.12.2020 й.

ПФ-6126-сон Фармонидан олдинги таҳрири



14-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Мурожаат ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган ҳудуди бўйича масъул ташкилотлар ва комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкин. (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқиб, ЯИДХПга онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни тасдиқлайди:



15-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат солиқ инспецияси - солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ва ариза берувчининг даромадлари;



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ


Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 3,8 дан 4,5 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 4,6 дан 5,2 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 5,3 дан 5,8 бараваригача

2

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 4,0 дан 5,0 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 5,1 дан 6,0 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан 6,5 бараваригача

2

Тошкент шаҳрида*

1.

МҲТЭКМнинг 4,5 дан 6,0 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан 7,5 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,6 дан 9,0 бараваригача

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми**

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила  эркак

9

6.

Бошқалар

0

IV. Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги****

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50


             

*) Ўртача ойлик даромади:

қишлоқ жойларда - МҲТЭКМнинг 3,8 бараваридан кам ва 5,8 бараваридан кўп;

шаҳарларда - МҲТЭКМнинг 4,0 бараваридан кам ва 6,5 бараваридан кўп;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 4,5 бараваридан кам ва 9,0 бараваридан кўп бўлган оилаларга субсидия ажратилмайди.


**) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.


***) III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.


****) IV бўлим бўйича балл битта мезонга берилади.



Низомга 4-илова 3-босқич "Давлат солиқ инспекцияси" блокининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ инспекцияси - Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ва ариза берувчининг даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.




ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);



10-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);





















































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск