ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 28.10.2020 й. 242-мҳ-сон "Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2020 й. 2231-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2020 й.

N 2231-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.10.2020 й.

N 242-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган

васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган

васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идораларига" деган сўзлар "нотариал идораларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги "руҳий касаллиги" деган сўзлар "руҳий ҳолатининг бузилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 15-банднинг "в" кичик бандидаги ҳамда 22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "нотариал идорага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 1-иловадаги жадвалнинг еттинчи устунидаги "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "нотариал идорага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 2 ва 3-иловаларнинг матнидаги "давлат нотариал идорасининг" ва "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар тегишли равишда "нотариал идоранинг" ва "нотариал идорага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 9-илова матнидаги "давлат нотариал идорасининг" деган сўзлар "нотариал идоранинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 ноябрь, 43-сон, 479-модда











































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск