Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Расчеты с персоналом

Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июлдаги

433-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида хостеллар

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш ва хостел хизматларини тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - меҳмонхона хизматлари ва вақтинчалик яшаш хизматларини кўрсатиш учун яроқли бинога эга бўлган ва уни Реестрга киритиш учун белгиланган тартибда ариза топширган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс;

ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари;

Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга ошириладиган меҳмон уйлари ва хостеллар тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси;

хостел эгаси - Реестрга киритилган тадбиркорлик субъекти;


хостел - асосан бюджетли туризм учун, турли сиғимли номер ёки хоналарга эга ва санузеллари номер ёки хоналардан ташқарида бўлган, шунингдек меҳмонлар мулоқоти учун алоҳида жойга эга вақтинча яшаш учун мўлжалланган жойлаштириш воситаси .


3. Хостел эгалари фақат улар Реестрга киритилгандан сўнг меҳмонхона хизматлари ва вақтинча яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.


4.Хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ХОСТЕЛЛАРНИ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Хостелларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилган ҳолда, ариза асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.


6. Реестрни юритиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.


7. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:

хостелга индивидуал реестр рақамини берган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ хостеллар тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;

маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) расмий сайтида онлайн режимида янгилаб бориш.

8. Реестр электрон шаклда юритилади ва Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.

Вазирлик республика миқёсида реестрларнинг ягона маълумотлар базаси юритилиши ва Реестр ҳақидаги долзарб маълумотларни "онлайн" режимда шу жумладан ундан чиқариб ташланган маълумотларнинг сақланишини таъминлайди.

9. Аризачи уни Реестрга киритиш учун ваколатли давлат органига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза беради.


10. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ваколатига хавфсизликка риоя этишни назорат қилиш ва норматив ҳужжатнинг белгиланган талабларига хостелнинг мувофиқлигини тасдиқлаш кирадиган, ваколатланган назорат органларининг (ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена назорати) хулосалари (ариза келиб тушган кунгача бир йилдан кеч бўлмаган вақтда тузилган) нусхалари. Янгидан ташкил этилган хостеллар учун улардан фойдаланиш кунидан бошлаб бир йил давомида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ўрнига давлат комиссиясининг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин;

хусусий тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмаси, шунингдек шу турдаги мулк ижара шартномаси.


11. Аризачидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


13. Аризачи томонидан ариза мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ваколатли давлат органига бевосита, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда, уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.


14. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади, хостелни мазкур Низом ва стандардлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади.


15. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли давлат органи ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.


16. Хостел мазкур Низом ва

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск