ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 667-сон "Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 667




"НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ

100 МВт БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТРИК СТАНЦИЯНИ

ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги ПҚ-4677-сон қарорига мувофиқ ҳамда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини қуришни ўз вақтида бошлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда инвестор ўртасида 2019 йил 8 ноябрда Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш бўйича инвестиция битими тузилганлиги ва унга кўра инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа компанияси фойдасига воз кечганлиги;

"Nur Navoi Solar" масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда - лойиҳа компанияси) инвестор мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари татбиқ этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг лойиҳа компанияси олдидаги тўлов мажбуриятлари аккредитив орқали бажарилган тақдирда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Natixis" банки билан Жаҳон банки томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги "Natixis" банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш;

'Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг "Natixis" банки олдидаги тўлов мажбуриятлари Жаҳон банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, Жаҳон банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги Жаҳон банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


3. Лойиҳа компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаи фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) истисно тариқасида озод қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташки савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинииг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь




























Время: 0.2139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск