ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 28.10.2020 й. 235-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.10.2020 й. 2333-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.10.2020 й.

N 2333-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.10.2020 й.

N 235-мҳ


БУЙРУҒИ


"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1-иловада:


а) 01.00.00.00 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ бўлимидаги "01.14.04.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатига олиш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"01.14.04.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш";


б) 02.00.00.00 ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ бўлимида:

"02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси Девони" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати";


"02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат буюртмалари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"02.08.14.00 Рақамли иқтисодиёт";


в) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимида:

"07.09.00.00 Солиқлар ва йиғимлар" боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги";


қуйидаги мазмундаги кодлар билан тўлдирилсин:

"07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар

07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари";


"07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари", "07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар" ҳамда "07.16.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар" боблари ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 08.00.00.00 УЙ-ЖОЙ ҚОНУНЧИЛИГИ. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК бўлимидаги "08.01.08.00 Кўп квартирали яшашга мўлжалланган уйдаги умумий мол-мулк. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"08.01.08.00 Кўп квартирали уйларни бошқариш";


д) 09.00.00.00 ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ бўлимида:

"09.03.05.00 Хўжалик судида банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби";


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари";

"09.14.06.00 Фермер хўжаликлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари";


е) 10.00.00.00 ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ. БОЖХОНА ИШИ бўлимидаги "10.01.07.00 Эркин иқтисодий зоналар. Эркин савдо зоналари ва божхона иттифоқлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар";


ж) 13.00.00.00 ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ бўлимида:

"13.01.00.00 Таълим" боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13.01.00.00 Таълим

13.01.01.00 Умумий қоидалар

13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш

13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш

13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари

13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари

13.01.06.00 Нодавлат таълим ташкилотлари

13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари

13.01.08.00 Таълим турлари

13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия

13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим

13.01.08.03 Профессионал таълим

13.01.08.04 Олий таълим

13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим

13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

13.01.08.07 Мактабдан ташқари таълим

13.01.09.00 Болалар уйлари. Вояга етмаганлар билан ишлаш

13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми

13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш

13.01.12.00 Чет эллик фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш

13.01.13.00 Фуқароларни чет элга ўқишга юбориш

13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш

13.01.15.00 Таътиллар. Болаларнинг ёзги дам олиши

13.01.16.00 Амалиёт. Стажировка

13.01.17.00 Олимпиадалар. Танловлар";


з) 14.00.00.00 СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. СПОРТ. ТУРИЗМ бўлимидаги "14.02.04.00 Олимпия ҳаракатлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати";


и) 16.00.00.00 ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ бўлимида:

қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"16.02.07.00 Миллий гвардия органлари";

"16.02.07.00 Бошқа давлат хавфсизликни таъминлаш органлари" коди "16.02.08.00 Бошқа давлат хавфсизликни таъминлаш органлари" коди деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги код билан тўлдирилсин:

"16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш";

"16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Прописка қилиш. Рўйхатга олиш" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш";

"16.12.09.00 Ишни судга қадар юритиш (жиноят ишини қўзғатиш, суриштирув, дастлабки тергов)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16.12.09.00 Ишни судга қадар юритиш";

"16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш (Апелляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш)" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш";


к) 17.00.00.00 ОДИЛ СУДЛОВ бўлимида:

"17.02.06.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари" коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17.02.06.00 Маъмурий судлар";

"17.02.10.00 Туман (шаҳар) маъмурий судлари" коди чиқариб ташлансин.


2. 2-иловада:


5-банддаги "Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан" деган сўзлар "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банддаги "ҳуқуқий ахборот маркази" деган сўзлар "миллий ҳуқуқий ахборот маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 ноябрь, 43-сон, 480-модда



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск