ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

ЎзР ВМ 31.03.1997 й. 165-сон Қарори билан тасдиқланган (1-илова) Тартибнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 31.03.1997 й. 165-сон Қарори билан

тасдиқланган (1-илова) Тартибнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 02.08.2010 й. 165-сон Қароридан олдинги таҳрири



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар асосида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида ёҳуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаганда, Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган жарималар ҳисобини юритади. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)



21-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Маҳсулотларига, истеъмолчиларга қайтариш рентабеллигининг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ва истеъмолчиларга қайтарилмаган ёҳуд корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида Молия вазирлигининг бюджетидан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги хатбоши), (Олдинги тахририга қаранг)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига олиб қўйилиши керак бўлган суммани хисоблаб чиқишда солиқларнинг оширилишига олиб келган мазкур Тартиб бузилишига йўл қўйган корхоналарда солиқларнинг ва бошқа тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси корхонадан олиб қўйиладиган сумма пасайтирилиши ҳисобига ўтказилмайди. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори тахриридаги банд)



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари амалдаги Тартибга мувофиқ: (ЎзР Президентининг 29.12.2008 й. ПҚ-1024-сон Қарори тахриридаги хатбоши), (Олдинги тахририга қаранг)

ноқонуний олинган маблағларни ундириш ва ушбу Тартибни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида суд қарори олингач бир ой муддатда ушбу маблағларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига ёҳуд тегишли бюджетга ундириб олиш чора-тадбирларини кўрадилар; (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги хатбоши), (Олдинги тахририга қаранг)

бир ҳафта муддатда ундирилган вақт ва унинг суммаси тўғрисида маълум қиладилар. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги хатбоши)



31-банднинг олдинги таҳрири


31. Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига нотўғри ундирилган маблағлар ва жарималарни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар қўшилган холда монополияга қарши давлат органининг ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори тахриридаги банд)




ЎзР ВМ 02.06.2010 й. 105-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар) ва рентабелликка декларация тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 12.08.2005 й. 196-сон Қарори тахриридаги банд)




ЎзР ВМ 23.12.2009 й. 327-сон Қароридан олдинги таҳрири



20-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


белгиланган ва чекланган нархлар (тарифлар) ва устамаларни ошириш, биржа савдолари ва аукционлар натижасида шаклланган монополист корхоналар маҳсулотлари нархлари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қарори тахриридаги хатбоши), (Олдинги тахририга қаранг)




ЎзР Президентининг 29.12.2008 й.

ПҚ-1024-сон Қароридан олдинги таҳрири



26 банд биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари амалдаги Тартибга мувофиқ: (ЎзР ВМ 26.06.2007 й. 129-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



19 банднинг олдинги таҳрири


19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар асосида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" счётига ундириб олиш тўғрисида қарор қабул қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тўшган жарималар ҳисобини юритади.



21 банд бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Маҳсулотларига рентабелликнинг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ҳамда корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида ишларнинг мавсумий хусусиятига эга бўлган корхоналар учун эса йиллик ҳисоб-китоблар асосида Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" счётига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хат боши)



22 банднинг олдинги таҳрири


22. Мазкур Тартиб бузилиши натижасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларацияда кўрсатилмаган нархлари қўлланилиши натижасида олинган тафовутдан ташқари) Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб рақамига олиб қўйилади. Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун улар билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича мазкур Тартиб бузилиши натижасида олинган маблағлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қайтарилиши керак.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларацияда кўрсатилмаган нархларини қўллашдан олинган тафовут тегишли бюджетга олиб қўйилади.

Нархлар (тарифлар) шакллантирилиши ва улар қўлланилиши устидан назорат қилиш тартиби бузилганлиги учун мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган сумма миқдорида жарима ундирилади. Жарима суммаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига ўтказилади.

Давлат монополияга қарши кураш органининг қарорига мувофиқ олиб қўйилиши керак бўлган сумма белгиланган ўттиз кун муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект кечиктирилган ҳар бир кун учун олиб қўйилиши керак бўлган маблағнинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечиктириш банкнинг айби билан юз берган бўлса (хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов топшириғи тушган кундан бошлаб уч кундан ортиқ) 0,15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд)

Монополист корхоналар томонидан монопол маҳсулотлар биржа савдолари ва аукционлар орқали, шунингдек биржа (аукцион) котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилганда, уларга нисбатан декларация тўлдирилган чекланган нарх оширилганлиги учун жазолар қўлланилмайди. (ЎзР ВМ 29.07.2005 й. 179-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



26 банд иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


давлат монополияга қарши органининг қонунсиз олинган маблағларни олиб қўйиш ва мазкур Тартиб бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги қарори олингандан кейин бир ой муддатда ушбу маблағларни Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга сўзсиз ундириб олади; (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хат боши)



27 банднинг олдинги таҳрири


27. Назорат органлари мазкур Тартиб бузилганлиги аниқланган тақдирда текшириш материалларини қонунсиз олинган маблағлар олиб қўйилиши ва жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд)



28 банднинг олдинги таҳрири


28. Мазкур Тартиб бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект ушбу суммани Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари "Нархларни бошқариш жамғармаси" ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга ўтказади. Ушбу ҳолда жарима қўлланилмайди. (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 29.07.2005 й. 179-сон Қароридан олдинги таҳрири



22 банди бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Монополист корхоналар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган монопол маҳсулотларнинг айрим турлари биржа савдолари ва аукционлар орқали, шунингдек биржа (аукцион) котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилганда, уларга нисбатан декларация тўлдирилган чекланган нарх оширилганлиги учун жазолар қўлланилмайди. (ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 16.09.2004 й. 430-сон Қароридан олдинги таҳрири



20-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


белгиланган ва чекланган нархлар (тарифлар) ва устамаларни ҳамда ретабелликнинг чекланган даражасини ошириш; (ЎзР ВМ 19.06.2002 й. 216-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




























Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск