ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 673-сон "Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 673




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ

ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИНИНГ 200 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ

МИҚДОРИДАГИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 594-сон қарорларига мувофиқ ҳамда электр энергетика соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1, Қуйидагилар;

2020 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) ўртасида энергетика соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш доирасида ОТБнинг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзини жалб қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланганлиги;

2020 йил 28 сентябрда ОТБ Директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатда қайтариш шарти билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз (Policy Based Loan) ажратилиши маъқулланганлиги;

умумий қиймати 457,8 милион АҚШ долларига тенг бўлган "Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) техник-иқтисодий асослануви белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ОТБ қарзи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини ҳамда қисман инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга оширилишида ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан ижро этувчи орган ҳисобланади;

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Молия вазирлиги томонидан ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитни ўз вақтида ўзлаштирилиши юзасидан масъул ташаббускор ҳисобланади;

ОТБнинг қарзни сўндириш, улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда бюджетни қўллаб-қувватлаш (Policy Based Loan) учун ОТБ томонидан ажратилган қарз ҳисобидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун 82 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитни 15 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан олти ойлик ЛИБОР+1,25 фоиз ставка тўлаш шарти асосида ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ОТБнинг 200 миллион АҚШ доллари миқдорида (Policy Based Loan) қарзини жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


5. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилаётган Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида имзоланадиган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

673-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини ҳисобга

олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини

жорий этиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланувининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг АҚШ долл. экв.

N

Кўрсаткичлар номлари


Жами


Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:


"Ҳудудий

электр

тармоқ-

лари" АЖ

маблағи


Молия

вазирлиги

кредити


ОТБ

қарзи


"Ўзсаноат-

қурилиш-

банк" АТБ

кредити


МИБнинг

ривож-

лантириш

жамғар-

масининг

маблағи


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


457 841,3

91 372,4

250 000,0

20 500,0

62 604,6

33 364,3

2

Жами капитал қўйилмалар миқдори*,

шу жумладан:


457 841,3

91 372,4

250 000,0

20 500,0

62 604,6

33 364,3

2.1

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада


385 968,9

270 500,0

115 468,9

19 500,0

-

19 500,0

250 000,0

250 000,0

-

20 500,0

20 500,0

-

62 604,6

-

62 604,6


33 364,3

-

33 364,3


2.2

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


38 309,5

-

38 309,5


38 309,5

-

38 309,5


-

-

-


-

-

-


-

-

-


-

-

-


2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар**:

чет эл валютасида

миллий валютада


27 509,2

24 628,1

2 881,2


27 509,2

24 628,1

2 881,2


-

-

-


-

-

-


-

-

-


-

-

-


2.4

бошка харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


6 053,6

-

6 053,6


6 053,6

-

6 053,6


-

-

-


-

-

-


-

-

-


-

-

-


            

Изоҳ.

*) Капитал қўйилмалар миқдори солиқ ва божхона тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган. Ушбу кўрсаткичнинг якуний миқдори ускуналар, монтаж ишлари ва бошқа харажатлар қийматини қўшган ҳолда инвестиция лойиҳаси доирасида тегишли тендер савдолари натижалари ва шартномалар имзолангандан сўнг аниқлаштирилади.

**) Молиявий харажатлар жалб этиладиган қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

673-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда

Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун

жалб этилаётган Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш,

фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси

-

200 млн АҚШ доллари

Қарз муддати

-

15 йил

Имтиёзли давр

-

3 йил

Фоиз ставкаси

-

6 ойлик LIBOR + 0,5 % йиллик ставкаси

Воситачилик тўлови

-

қарзни ўзлаштирилмаган қисмидан йиллик 0,15 % ставкада

млн АҚШ доллари

Тўлов даври

Қарз

қолдиғи

Тўлов суммаси


Тўланадиган

жами сумма


Асосий қарз


Фоиз тўлови*


Воситачилик

тўлови**


01.11.2020 й.


200,00

-

-

-

-

15.03.2021 й.


200,00

-

1,60

-

1,60

15.09.2021 й.


200,00

-

1,89

-

1,89

15.03.2022 й.


200,00

-

1,86

-

1,86

15.09.2022 й.


200,00

-

1,89

-

1,89

15.03.2023 й.


200,00

-

1,86

-

1,86

15.09.2023 й.


200,00

-

1,89

-

1,89

15.03.2024 й.


191,67

8,33

1,87

-

10,20

15.09.2024 й.


183,33

8,33

1,81

-

10,15

15.03.2025 й.


175,00

8,33

1,71

-

10,04

15.09.2025 й.


166,67

8,33

1,65

-

9,99

15.03.2026 й.


158,33

8,33

1,55

-

9,88

15.09.2026 й.


150,00

8,33

1,50

-

9,83

15.03.2027 й.


141,67

8,33

1,40

-

9,73

15.09.2027 й.


133,33

8,33

1,34

-

9,67

15.03.2028 й.


125,00

8,33

1,25

-

9,58

15.09.2028 й.


116,67

8,33

1,18

-

9,52

15.03.2029 й.


108,33

8,33

1,09

-

9,42

15.09.2029 й.


100,00

8,33

1,02

-

9,36

15.03.2030 й.


91,67

8,33

0,93

-

9,26

15.09.2030 й.


83,33

8,33

0,87

-

9,20

15.03.2031 й.


75,00

8,33

0,78

-

9,11

15.09.2031 й.


66,67

8,33

0,71

-

9,04

15.03.2032 й.


58,33

8,33

0,62

-

8,96

15.09.2032 й.


50,00

8,33

0,55

-

8,88

15.03.2033 й.


41,67

8,33

0,47

-

8,80

15.09.2033 й.


33,33

8,33

0,39

-

8,73

15.03.2034 й.


25,00

8,33

0,31

-

8,64

15.09.2034 й.


16,67

8,33

0,24

-

8,57

15.03.2035 й.


8,33

8,33

0,16

-

8,49

15.09.2035 й.


0,00

8,33

0,08

-

8,41

Жами



200,00

34,46

-

234,46

          

Изоҳ.

*) Жалб этиладиган қарз бўйича тўловларнинг фоиз ставкалари ҳисоби "Bloomberg" нашрининг маълумотлари асосида ўртача LIBOR ставкасининг сўнги 12 ойдаги ўртача 1,35 фоиз ставкасида олинган бўлиб, унга доимий 0,5 фоиз ставкаси қўшилган ҳолда ушбу қарз тўловининг йиллик фоиз ставкаси 1,85 фоизни ташкил қилади.

**) Воситачилик тўловининг суммаси қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан сўнг ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь










































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск