Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Паспортная система. Регистрация по месту проживания. ЗАГС /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 сентябрдаги

593-сон қарорига

3-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш

жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг қоидалари қонун ҳужжатларига мувофиқ сайёҳлик ва электрон виза билан, 60 кунгача Ўзбекистон Республикасига визасиз келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ватандош - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепциясида кўрсатиб ўтилган шахс;


чет эллик инвестор - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс - чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси);


доимий яшашга рухсатнома бериш - бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда уларга яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта расмийлаштириб бериш;


электрон тизим - "E-Chet el fuqaro" дастури (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими);

манзил тизими - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизими;


миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати - чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати;


яшаш гувоҳномаси - чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;


ID-карта - чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ҳамда эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи, шунингдек, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқийдир;


фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (кейинги ўринларда - ҳаракатланиш ҳужжати) - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилмага (чипга) эга бўлган ҳужжат;


янги қурилган кўчмас мулк - туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган кўчмас мулк.


3. Бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшашга рухсатнома бериш, шунингдек, яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда - доимий рўйхат) ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда - МваФРБ) томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган жойида яшашлари лозим.


4. Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхатида (кейинги ўринларда - Рўйхат) назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиниш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга.

Рўйхатда назарда тутилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.


5. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар олувчи томон - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида 2016 йил 7 октябрга қадар, шунингдек, Рўйхатнинг 1, 4, 5 ва 8-бандларига мувофиқ доимий рўйхатга олинган бўлса;

Рўйхатнинг 2, 3, 6, 7 ва 9-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган ва камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) бўлса.


6. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар олувчи томон - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида 2016 йил 7 октябрга қадар, шунингдек, Рўйхатнинг 1, 4, 5 ва 8-бандларига мувофиқ доимий рўйхатга олинган бўлса;

Рўйхатнинг 2, 3, 6, 7 ва 9-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида доимий рўйхатга олинган ва камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) бўлса.


7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда бу ҳудудларда доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган, нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 11-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно.

Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига - гаровни сақловчига бериш, агар олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, йўл қўйилади.


8. Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган Рўйхатнинг 2-9-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга эга бўлган тақдирда, улар ўз хохишларига кўра ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий рўйхатга олинишлари мумкин.


9. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларини кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик "Давлат божи тўғрисида"ги учун Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

92 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

Доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

90 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

"Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандларига) доимий яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик ҳамда доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.



2-БОБ. БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН ТОШКЕНТ

ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА

ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий яшашга рухсатнома олиш учун бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган (кейинги ўринларда - вақтинча рўйхат) манзилдаги МваФРБга мурожаат қилади.


11. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган (Рўйхатнинг 1-банди) чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат.


12. Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсатнома берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида ҳужжат топширишлари мумкин.


13. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) доимий яшашга рухсатнома олиш учун чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

(агар фуқаро хорижда туғилган бўлса) туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


14. Эр (хотин) хотини (эри) доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган (Рўйхатнинг 3-банди) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

(агар никоҳ хорижий давлатда тузилган бўлса) никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


15. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўз васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 4-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Рўйхатнинг 4-бандига асосан доимий яшашга рухсатнома олган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бошқа давлатлардан келган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтса, унинг турмуш ўртоғининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.


16. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 5-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

(агар фуқаро хорижда туғилган бўлса) туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома (агар фуқаролар хорижда вафот этган бўлса) ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси.


17. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганда, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

(агар

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск