Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Паспортная система. Регистрация по месту проживания. ЗАГС /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 й. 593-сон "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2020 й.

N 593



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида электрон тизими орқали вақтинча рўйхатга олиш тартиботларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий рўйхатга олиш, уларнинг бошқа манзилга кўчиши, хорижий давлатга кетиши, доимий яшаш рухсатномаси ва доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

хорижий давлатлардан келган, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш, уларнинг бошқа манзилга кўчиши, хорижий давлатга кетиши, доимий яшаш рухсатномаси ва доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республика ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиботларини янада соддалаштириш бўйича амалий чоралар доирасида ушбу ҳамда кўрсатилган бошқа хизматлар учун давлат божини биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 сентябрдаги

593-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорида:


а) қарорга 1-иловада:


3-банднинг биринчи хатбошидаги "(пропискада бўлган)" сўзлари "(доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улар яшаётган ва ҳозирги вақтда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган алоҳида уйларни (уйларнинг бир қисмини), квартираларни, худди шунингдек, "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунгача берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларга қолдиқ (баланс) қийматидан ва уй-жойнинг фойдаланиш сифатини ҳисобга олган ҳолда белгиланган нархлар бўйича сотиш";


б) қарорга 2-иловада:


21-банддаги "прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандда:

бешинчи хатбошидаги "прописка қилиш" сўзлари "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "прописка" ва "прописка қилишда" сўзлари тегишли равишда "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш" ва "доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" қарорида:


а) 1-иловада:


қуйидаги мазмундаги 6-4-банд қўшилсин:

"6-4. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси хорижий фуқаронинг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан, маъмурий чоралар қўлланилмасдан "чиқиш" (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.

Хорижий фуқаро ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида "чиқиш" (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар органига белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

б) 2-иловада:


5-бандда:

биринчи хатбошидаги "вақтинча пропискадан ўтказилишини" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "вақтинча пропискадан ўтиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг иккинчи хатбошидаги "вақтинча прописка қилиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-1-банднинг иккинчи хатбошидаги "вақтинча ёки доимий прописка" сўзлари "вақтинча турган жойи ёки доимий яшаш жойи бўйича рўйхат" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорининг 10-бандидаги "вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида низомнинг 14-бандидаги "вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказишни" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Uz-China Uran" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 28 августдаги 251-сон қарорининг 8-бандидаги "яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш" сўзлари "вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати"

...
Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск