ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2020 й. 676-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

676-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро

мукофоти билан тақдирлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти (кейинги ўринларда - мукофот) билан тақдирлаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Мукофот билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар (шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) якка тартибда тақдирланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


кузатув - муайян мақсадда турли манбаларда эълон қилинган маълумотларни излаш, қайд қилиш ва тўплашга қаратилган ташкилий чора-тадбир;


илмий натижа - ахборот ресурсларида эълон қилинган ва қайд этилган илмий-тадқиқот ёки инновацион фаолиятнинг маҳсули;


илмий ютуқ - янги билим ёки муайян ечимни ифодаловчи интеллектуал фаолият натижаси;


эксперт баҳолаш - илмий натижа ва илмий ютуқларни алоҳида эксперт ёки экспертлар гуруҳининг жамоавий хулосаси асосида баҳолаш усули.


4. Мукофот билан тақдирлаш бир шахсга математика соҳасидаги бир ёки бир нечта ютуқлари учун амалга оширилиши мумкин.


5. Мукофот икки йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Кенгаш) таклифига кўра учта йўналиш (фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот) бўйича берилади.


6. Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўзбекистон математика жамияти (кейинги ўринларда - Математика жамияти) томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этилади.


7. Вазирлик Математика жамиятининг таклифлари асосида номзодлар бўйича тавсияномаларни тайёрлайди ва Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади.


8. Мукофот билан тақдирлаш тартиби ушбу Низом иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАТЕМАТИКА СОҲАСИДАГИ

ЮТУҚЛАРНИ АНИҚЛАШ УЧУН

КУЗАТУВЛАРНИ ЎТКАЗИШ


9. Математика соҳасидаги ютуқларни аниқлаш ва мукофот билан тақдирланадиган номзодларнинг дастлабки рўйхатини тайёрлаш учун Математика жамиятида доимий асосда фаолият олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотига номзодлар бўйича таклифларни тайёрлаш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) тузилади.


10. Қўмита Математика жамиятига аъзо бўлган экспертлардан иборат таркибда тузилади ва Математика жамиятининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади, Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва котиби тайинланади.

Қўмита таркибига Математика жамияти аъзоси бўлган математика соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар жалб этилиши мумкин.


10. Математика соҳасидаги илмий ютуқларни аниқлаш учун ўтказиладиган кузатувларда:

а) фундаментал соҳадаги тадқиқотлар бўйича:

илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидаги журналларда;

даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;

ёшлар ўртасидаги тадқиқот бўйича:

илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида;

даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;

ёшларнинг илмий таклиф ва тавсиялари тўғрисида Интернет жаҳон ахборот тармоғида;

б) иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқотлар бўйича:

илмий нашрлар жамланган ахборот ресурслари, жумладан, умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидаги журналларда;

даврий чоп этиладиган илмий ва илмий-оммабоп журналларда;

иқтисодиётнинг реал секторидаги муайяан муаммонинг ечимини таъминлагани тўғрисида Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган илмий натижалар кўриб чиқилади.


11. Мукофот билан тақдирлашда қуйидаги ишлар кўриб чиқилмайди:

аввал мукофот билан тақдирланганлар;

аввал кўриб чиқилган, бироқ Кенгаш томонидан мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилмаган илмий ютуқлар;

манфаатдор ташкилотлар ёки жисмоний шахслар томонидан мукофот билан тақдирлаш учун илгари сурилган номзодлар бўйича мурожаатлар.


12. Кузатув натижаларига кўра аниқланган тегишли илмий ютуқлар бўйича Қўмита аъзолари томонидан эксперт баҳолаш асосида хулосалар тайёрланади.


13. Мукофот топшириладиган йилнинг март ойига қадар Қўмита тайёрланган барча хулосаларни жамлайди ва Қўмита йиғилишида муҳокама қилади.


14. Математика соҳасидаги ютуқларни аниқлаш учун ўтказилган кузатув натижалари ва мукофот билан тақдирлашга таклиф этилиши мумкин бўлган номзодлар рўйхати Қўмита йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади ва Математика жамиятининг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритилади.


15. Математика жамияти номзодларни аниқлаш бўйича ўтказилган кузатувнинг холислигини ва номзодлар бўйича тайёрланган таклифларда манфаатдор ташкилот ёки жисмоний шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмаслигини таъминлайди.



3-БОБ. МУКОФОТ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ УЧУН

НОМЗОДЛАР БЎЙИЧА ТАВСИЯНОМАЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ


16. Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Математика жамиятининг умумий йиғилиши баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш учун таклиф этиладиган номзодлар рўйхати (кейинги ўринларда - номзодлар рўйхати) шаклида расмийлаштирилади.


17. Математика жамияти мукофот топшириладиган йилнинг апрель ойига қадар мукофот билан тақдирлаш учун номзодларга оид таклифларни қуйидаги ҳужжатлар билан Вазирликка киритади:

йўлланма хат;

номзодлар рўйхати;

Қўмита йиғилиши баёнининг нусхаси;

Математика жамиятининг умумий йиғилиши баёнидан кўчирма;

ҳар бир номзод тўғрисида маълумотнома;

номзодларнинг тегишли йўналиш бўйича илмий ютуқлари тўғрисида маълумот.


18. Вазирлик бир ой муддатда номзодлар рўйхати ва уларга оид ҳужжатларни қуйидагиларга мувофиқлигини ўрганади:

номзодларни аниқлаш бўйича ўтказилган кузатув натижалари ва тайёрланган таклифларнинг Низом талабларига мувофиқ тайёрлангани;

илмий ютуқларни акс этувчи илмий натижалар эълон қилинган манбаларнинг ҳаққонийлиги;

илмий ютуқлар ва номзодлар бўйича таклифлар тегишли йўналишлар бўйича такрорланмаганлиги, аввал бошқа йўналишлар бўйича Мукофотга тақдим этилмаганлиги.


19. Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича тавсиянома ҳар бир йўналиш ва номзод бўйича алоҳида расмийлаштирилади.


20. Математика жамияти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда, Вазирлик тегишли номзодлар бўйича ҳужжатларни тузатиб бериш ёки тегишли йўналишлар бўйича бошқа номзодларни киритишни сўраб мурожаат қилади.


21. Кузатув натижаларини, номзодлар бўйича таклифлар ва тавсияномаларни расмийлаштириш қоидалари Кенгаш томонидан белгиланади.


22. Вазирлик мукофот топшириладиган йилнинг июнь ойи якунига қадар мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича тавсияномалар ва номзодларнинг илмий ютуқларига оид ҳужжатларни Вазирликнинг расмий бланкдаги хати билан кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.



4-БОБ. МУКОФОТ БИЛАН ТАҚДИРЛАШГА

НОМЗОДЛАР БЎЙИЧА ТАВСИЯНОМАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАКЛИФЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ


23. Мукофот билан тақдирланадиганлар бўйича Кенгашнинг таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофотига номзодлар бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда - тақдимнома) шаклида расмийлаштирилади.


24. Кенгаш йиғилишидан икки ҳафта олдин Мукофот билан тақдирлашга тавсия этилаётган номзодлар ва уларнинг илмий ютуқларига оид ҳужжатлар Кенгаш аъзоларига тақдим этилади.

Кенгаш аъзолари томонидан Мукофотга тавсия этилган номзоднинг иши кўриб чиқилаётган Кенгаш йиғилишида унинг муаллифи иштирок этмаслиги лозим ҳамда Кенгаш қарори ва ушбу масала билан боғлиқ бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга эмас.


25. Мукофотга тавсия этиш тўғрисидаги қарор Кенгаш мажлисида очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Мажлисда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисмининг овозини олган номзод бўйича тақдимнома тайёрланиши мумкин.


26. Мукофотга номзодларни кўриб чиқиш натижалари Кенгаш баённомаси билан расмийлаштирилади.


27. Кенгаш баённомасига номзодларнинг рўйхати ва ишларининг қисқача тавсифи тегишли илова билан тасдиқланади, унинг асосида тақдимнома тайёрланади.


28. Тақдимнома Кенгаш раиси имзоси билан мукофот бериладиган йилнинг 25 августидан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.



5-БОБ. МУКОФОТНИ ТОПШИРИШ


29. Тақдимнома маъқулланган тақдирда Мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.


30. Мукофот совриндорига пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


31. Мукофотга сазовор бўлган шахсларга Математика жамияти томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш, Ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш ҳамда математика соҳасида қилган илмий-тадқиқотлари натижаларини, жумладан, мукофот топширилган ишлари натижаларини Ўзбекистонда қўллаш тавсия этилади.


32. Мукофотга сазовор бўлганлар ҳақида маълумотлар республика матбуот нашрлари ва оммавий ахборот воситаларида, жумладан, хорижий ахборот воситаларида эълон қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Мукофот билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодлар бўйича материаллар белгиланган тартибда ҳисобга олинади, сақланади ва қайтарилмайди.


34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.







Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро

мукофоти билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Амалга ошириш механизмлари


Муддатлари

1-босқич


Математика жамияти


Математика соҳасидаги илмий ютуқларни аниқлаш учун кузатувлар ўтказиш.


Доимий




2-босқич


Математика жамияти


1. Хулосаларни жамлаш ва муҳокама қилиш.


2. Мукофотга номзодларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.


3. Жамиятнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш.


Мукофот топширилади-ган йилнинг март ойига қадар




3-босқич


Математика жамияти


1. Номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Номзодлар бўйича таклифлар ва уларга оид ҳужжатларни Инновацион ривожланиш вазирлигига юбориш.


Мукофот топширилади-ган йилнинг март ойига қадар




4-босқич


Инновацион ривожланиш вазирлиги


1. Номзодлар рўйхати ва уларга оид ҳужжатларни ўрганиш.


2. Номзодлар бўйича тавсияномалар ва номзод ҳамда илмий ютуқларга оид ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида кўриб чиқиш учун киритиш.


1 ой муддатда


Мукофот топширилади-ган йилнинг июнь ойи





5-босқич


Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши


1. Номзодлар бўйича таклифлар, тавсияномалар ва уларга оид ҳужжатларни қўриб чиқиш.


2. Номзодлар бўйича тақдимномани тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

1 ой муддатда


Мукофот бериладиган йилнинг 25 августига қадар





6-босқич

Белгиланган масъуллар, Инновацион ривожланиш вазирлиги

1. Тақдимнома маъқулланган тақдирда Мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилади.


2. Совриндорга пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Белгиланган муддатларда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь














































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск