ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Инновацион ривожланиш вазирининг 23.10.2020 й. 01-43/4097-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2020 й. 3104-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2020 й.

N 3104-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРИНИНГ

23.10.2020 й.

N 01-43/4097


БУЙРУҒИ



"Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий

фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий

лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари

юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий

лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 7-банди ижросини бажариш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 10 декабрдаги 442-сон буйруғи (рўйхат рақами 3104, 2018 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 985-модда) билан тасдиқланган Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         И. Абдурахманов






Буйруққа

ИЛОВА



Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий

фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий

лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари

юклатилган муҳандис-техник ходимларининг

базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Мехнатга хақ тўлашнинг энг

кам миқдори баробарида


1.

Бош муҳандис


6,35

2.

Бош конструктор, бош технолог


5,63

3.


Етакчи мухандис, етакчи конструктор, етакчи технолог




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


4,80


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


4,52

4.

Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар):




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


3,29


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


3,09


тегишли фаолият соҳасида 2 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


2,83

5.

Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)




тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда


2,77


тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда


2,60


тегишли фаолият соҳасида 2 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлганда


2,40

      

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 2020 йил 1 февралдан илмий-тадқиқот муассасалари томонидан илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақлари қайта ҳисоблаб тўланади.


Мазкур базавий лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 491-модда



















































Время: 0.2176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск