ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 675-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 675




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИ ТИЗИМИДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ

ИНСТИТУТИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ академик ҳуқуқий тадқиқотлар даражасини ошириш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг кейинги истиқболларини белгилашда ҳуқуқий илмий ишланмаларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;

мамлакатнинг барқарор ривожланиши мақсадидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;

давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш;

замонавий электрон-ахборот ва ўқув-педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолининг, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;

илмий фаолиятни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда, шартномалар асосида амалга ошириш, энг долзарб ҳуқуқий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича илмий йўналишдаги фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;

юридик ихтисосликлар бўйича диссертациялар ҳимоясини ташкил қилувчи илмий кенгашлар тузиш йўли билан замонавий талабларга мувофиқ илмий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда бевосита иштирок этиш;

Институт ходимларининг давлат ва жамият ислоҳоти турли жиҳатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва дастурий характердаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича давлат органлари ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгашлари, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиши;

доимий асосда чоп этиладиган "Давлат ва ҳуқуқ" журналини таъсис этиш, жамоавий ва индивидуал монографияларни, ўқув-методик адабиётларни, қонунчиликка илмий-методик шарҳларни, жумладан уларнинг электрон шаклини нашр этишга доир фаолиятни амалга ошириш;

жамият учун долзарб илмий-ҳуқуқий муаммоларни муҳокама қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий тадбирлар (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар)ни ўтказиш ва уларда иштирок этиш;

республикада олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш, шунингдек, давлат ва ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш бўйича Мувофиқлаштирувчи илмий кенгаш тузиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Институт:

давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда Институт номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисобварағига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;

Институтга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси уставида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади ҳамда у Фанлар академиясининг тегишли вице-президенти билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, жумладан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда умумий масалалар бўйича директор ўринбосарига эга бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурат бўлганда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

Институтни жорий таъминлаш учун назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотлари учун татбиқ этилган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади;

Институт ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини ("Давлат ва ҳуқуқ" журнали) ташкил қилиши мумкин.


6. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Институтни жорий таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

бир ой муддатда Институт уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат буюртмасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш учун давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда асосланган таклиф киритсин;

Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 20 декабрга қадар Институтнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


9. Институтга битта шахсий бириктирилган енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Институт мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда зарур телефон ва ҳукумат алоқаси ҳамда Интернет хизматлари билан таъминлаган ҳолда видеоконференция, интернет- форум ва телекўприк ташкил этишда зарур техник ёрдам кўрсатсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Институт мурожаатларига кўра хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва халқаро илмий алмашувни кенгайтиришга кўмаклашсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда олий таълим муассасаларининг Институт жаҳон ахборот тармоғи фаолиятига мос йўналишларида таҳсил олаётган магистратура талабалари ҳамда докторантларни Институтда илмий фаолият олиб боришларига шароит яратсин.


13. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

675-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Давлат ва ҳуқуқ институтининг

ТУЗИЛМАСИ






























Илмий кенгаш



Директор



Илмий котиб






























































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Умумий масалалар бўйича директор ўринбосари



Кадрлар бўлими

1














































Назарий-тарихий, давлат-ҳуқуқий ва конституциявий-ҳуқуқий фанлар бўлими

3



Маъмурий-хўжалик бўлими*

1



Юристконсульт

1














































Маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий фанлар бўлими

4



Ахборот-ресурс маркази

1



Бухгалтерия

1














































Фуқаролик-ҳуқуқий ва халқаро ҳуқуқ фанлари ҳамда халқаро ташкилотлар бўлими

4






















































































Институт ходимларининг умумий чекланган сони - 20 нафар, шундан, илмий ходимлар сони - 13 нафар.

Буюртма асосида бажариладиган илмий лойиҳаларни амалга оширишда қатнашадиган илмий ходимлар шартнома асосида жалб этилади.


*) Илмий-ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь



















































Время: 0.2181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск