ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.10.2020 й. 681-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

681-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини

ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

республика бюджетидан амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурлари учун ажратилган грант маблағлари;

Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоб-китобларига асосан республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар ҳисобланади:

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

илмий лабораторияларни зарур асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари ҳамда бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамлаштирилган технологияларни жорий этиш, сейсмик чидамли қурилиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш учун масъул давлат органлари ва ташкилотларининг соҳага оид фаолият йўналиши бўйича моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш жараёни билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

юксак илмий натижаларга эришган ва фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимларни, шу жумладан, ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш.


5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) томонидан тасдиқланган Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларига мувофиқ харажат қилинади.


6. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Жамғарма маблағларини бошқариш Кенгаш томонидан амалга оширилади.

Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


8. Жамғарма маблағларини тасарруф этувчиси Кенгаш раиси ҳисобланади.


9. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Кенгаш қарори асосида амалга оширилади.

Кенгашнинг қарори Кенгаш мажлисининг баёни билан расмийлаштирилади.


10. Кенгашнинг мажлислари раис томонидан ўтказилади.

Кенгаш мажлисининг баёнлари Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

11. Кенгашнинг мажлислари заруратга қараб ўтказилади.


12. Кенгашнинг мажлиси унда Кенгаш аъзолари умумий сонининг 70 фоизидан ортиғи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.


13. Кенгаш қарорлари овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кенгаш котиби овоз бериш ҳуқуқига эга.


14. Кенгаш:

Жамғармага умумий раҳбарликни амалга оширади ва унинг фаолиятини назорат қилади;

Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрлари, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, Жамғармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

Жамғарманинг йиллик иш режа ва дастурларини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;

Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;

Жамғарма фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Кенгаш аъзолари Жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


15. Кенгашнинг ишчи органи Вазирлар Маҳкамасининг Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.

Ишчи орган:

Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини тайёрлайди ва Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;

Жамғарманинг даромад ва харажатлари йиллик параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;

Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва зарур таҳлилий материаллар билан бирга Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун киритади;

Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ва асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;

Кенгаш мажлислари баёнларини расмийлаштиради ва сақлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБИНИ ЮРИТИШ


16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда юритилади.

Жамғарма маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритган ходимлар Кенгаш қарорига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили икки марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баробаригача моддий рағбатлантирилади.

17. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун масъулият Ишчи орган зиммасига юклатилади.


18. Жамғарма ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ҳамда белгиланган муддатларда ҳисобот беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 октябрь


































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск