ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2020 й. 685-сон "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2020 й.

N 685




"ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ УЧУН"

КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармони билан "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони 10 декабрь - Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида топширилади;

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони билан мукофотлаш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори буйруғи асосида амалга оширилади;

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.


4. "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг буюртмасига асосан "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 ноябрдаги

685-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари ҳамда тепадан пастга қалинлашиб борувчи радиусга эга бўлган кўк ва яшил ранглардаги ярим айлана фонида инсонлар, озодлик ва эркинлик рамзи сифатида осмонга кўтарилаётган кабутар тасвири акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида "INSON HUQUQLARI HIMOYASI UCHUN" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "Inson huquqlari himoyasiga qo`shgan munosib hissasi uchun" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи 17 миллиметрдан иборат.

Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 8 миллиметрли оч кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 7 миллиметрли яшил рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Олд томони                                Орқа томони

          

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 ноябрдаги

685-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони гувоҳномаси 160x110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "INSON HUQUQLARI", иккинчи сатрда "HIMOYASI UCHUN" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифта, 12 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифта, 12 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOHNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифта, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOHNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOHNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Inson huquqlari bo`yicha", иккинчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", учинчи сатрда "Milliy markazi direktorining" ("Times new Roman Bolt" шрифта, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20 __ у. "_________" dagi", иккинчи сатрда "______-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "INSON HUQUQLARI", иккинчи сатрда "HIMOYASI UCHUN" (катга ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль), учинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Direktor" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 ноябрь































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск