ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.11.2020 й. 685-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 ноябрдаги

685-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда - Марказ) ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.


5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Марказ директори томонидан ҳар йили 10 октябрга қадар комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.

Комиссия таркибига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олимлар ва мутахассислар, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари киритилади.


6. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 10 ноябргa қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


7. Комиссия хулосаси асосида Марказ директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 декабрга қадар чиқарилади.


8. Кўкрак нишони ҳар йили 10 декабрь - Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида Марказ директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.


9. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.


10. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Марказнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Марказ ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари ва ташкилотлари


"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлашга номзодларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда - Марказ) тақдим этиш.


ҳар йили 1 октябрга қадар









2-босқич

Марказ


Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Марказ директори томонидан комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этиш.


ҳар йили 10 октябрга қадар









3-босқич

Комиссия


Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб. кўкрак нишони билан тақдирлашга энг учун энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилиш.


ҳар йили 10 ноябрга қадар









4-босқич

Марказ директори


Комиссия хулосаси асосида Марказ директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.


ҳар йили 1 декабрга қадар









5-босқич

Марказ


Кўкрак нишонини тантанали тарзда топшириш.


ҳар йили 10 декабрь - Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида



     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 ноябрь








































Время: 0.0154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск