ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 30.09.2020 й. 01-02/15-48-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.11.2020 й. 2773-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2020 й.

N 2773-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2020 й.

N 01-02/15-48


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                                        М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8-банднинг иккинчи хатбошиси "дозасини," деган сўздан кейин "концентрациясини, қадоқдаги миқдорини, қадоқлар сонини," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 12-банддан олтинчи - тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


3. 22-бандда:


а) 2-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса - "00000003" коди;";

йигирма саккизинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўққизинчи - ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўттиз биринчи хатбошидаги "йигирма олтинчи - йигирма тўққизинчи" деган сўзлар "йигирма олтинчи - ўттизинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 6-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда қабул қилувчи, товарни қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахс (БЮДнинг 9-графасидаги шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс) ва товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ҳар бири алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади.";

ўн еттинчи хатбоши ўн саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 7-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса - "00000003" коди;";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "еттинчи" деган сўз "саккизинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 8-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг чап бўлмасида савдо қилинаётган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мамлакат ёки ҳудуд Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) билан тасдиқланган Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатига киритилган бўлса, графанинг ўнг бўлмасида "1" коди кўрсатилади. Агар мамлакат ёки ҳудуд мазкур хатбошида назарда тутилган Рўйхатга киритилган бўлмаса, графанинг ўнг бўлмасида "2" коди кўрсатилади.";


д) 16-кичик бандда:

бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг учинчи бўлмасида ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларига мувофиқ БЮД асосида экспорт қилинаётган товарлар учун қўлланиладиган ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди, сўнгра "/" белгисидан кейин товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди кўрсатилади (электрон БЮДда ҳар бир код алоҳида ажратилган майдонда кўрсатилади).

Экспорт қилинаётган товарлар учун ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:

"10" - олдиндан тўлов;

"20" - аккредитив;

"30" - банк кафолати;

"40" - экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурталаш полиси;

"50" - экспорт факти бўйича;

"60" - консигнация бўйича;

"70" - бартер операцияси;

"80" - беғараз (тўловсиз) асосда етказиб бериш.

Ҳисоб-китобларнинг аралаш шакллари қўлланган ҳолларда графада мутлақ ифодада устунликка эга бўлган ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади.

Товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:

"01" - товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс манзилига жўнатилаётган бўлса;

"02" - товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс манзилига жўнатилмаётган ҳолларда;";

ўн тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


е) 26-кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брэндининг номи алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади" деган сўзлар "Электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брендининг номи алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади (товар маркаси ёки брендининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда "маркасиз", "брендсиз" деб кўрсатилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сочилган, уюмланган, қуйилган ҳолатда ўрамсиз олиб ўтиладиган товарлар учун қуйидаги кодлардан бири қайд этилади:";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

""01" - сочилган ҳолда;

"02" - уюмланган ҳолда;

"03" - қуйилган ҳолда.";

ўнинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда товарга оид маълумотлар электрон БЮДнинг формати ва тузилишига асосан алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади.";

ўн олтинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 45-кичик банднинг учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......" деб ёзилгандан сўнг БЮДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади (қоғоз шаклдаги БЮДда унинг шахсий имзоси қўйилади).

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.".


4. 25-бандда:


а) 2-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда жўнатувчи, товарни жўнатиш тўғрисида топшириқ берган шахс (БЮДнинг 9-графасида кўрсатилган шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс) ва товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ҳар бири алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади.";

ўн еттинчи хатбоши ўн саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса - "00000003" коди;";

йигирма еттинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда йигирма саккизинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўттизинчи хатбошидаги "йигирма тўртинчи - йигирма еттинчи" деган сўзлар "йигирма тўртинчи - йигирма саккизинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 7-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса - "00000003" коди;";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур кичик банднинг тўртинчи - саккизинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.";


г) 8-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг чап бўлмасида савдо қилинаётган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мамлакат ёки ҳудуд Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) билан тасдиқланган Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатига киритилган бўлса, графанинг ўнг бўлмасида "1" коди кўрсатилади. Агар мамлакат ёки ҳудуд мазкур хатбошида назарда тутилган Рўйхатга киритилган бўлмаса, графанинг ўнг бўлмасида "2" коди кўрсатилади.";


д) 16-кичик бандда:

бешинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Графанинг учинчи бўлмасида ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларига мувофиқ БЮД асосида импорт қилинаётган товарлар учун қўлланиладиган ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди, сўнгра "/" белгисидан кейин товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди кўрсатилади (электрон БЮДда ҳар бир код алоҳида ажратилган майдонда кўрсатилади).

Импорт қилинаётган товарлар учун ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:

"10" - олдиндан тўлов;

"20" - аккредитив;

"30" - банк кафолати;

"40" - инкассо;

"50" - импорт факти бўйича;

"60" - консигнация бўйича;

"70" - бартер операцияси;

"80" - беғараз (тўловсиз) асосда етказиб бериш.

Ҳисоб-китобларнинг аралаш шакллари қўлланган ҳолларда графада мутлақ ифодада устунликка эга бўлган ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади.

Товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:

"01" - товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс томонидан жўнатилаётган бўлса;

"02" - товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс томонидан жўнатилмаётган ҳолларда;";


е) 26-кичик бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"электрон БЮДда товарнинг маркаси ва брендининг номи, энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги маълумот алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади (товар маркаси ёки брендининг номи мавжуд бўлмаган ҳолларда "маркасиз", "брендсиз" деб кўрсатилади);";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сочилган, уюмланган, қуйилган ҳолатда ўрамсиз олиб ўтиладиган товарлар учун қуйидаги кодлардан бири қайд этилади:";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

""01" - сочилган ҳолда;

"02" - уюмланган ҳолда;

"03" - қуйилган ҳолда.";

ўн биринчи - ўттиз бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз учинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"11 рақами остида қуйидаги кодлар кўрсатилади:

"01" - импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлса;

"02" - импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлмаса.

Товарларнинг бир қисми давлат харидларига алоқадор бўлмаган ҳолларда улар алоҳида товар сифатида декларацияланади.";

ўттиз учинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз еттинчи - қириқ иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда товарга оид маълумотлар БЮДнинг формати ва тузилишидан келиб чиқиб, алоҳида ажратилган майдончада ҳам кўрсатилади.";

ўттиз еттинчи - қириқ иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз саккизинчи - қириқ учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 45-кичик банднинг учинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......" деб ёзилгандан сўнг БЮДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади (қоғоз шаклдаги БЮДда унинг шахсий имзоси қўйилади).

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.".


5. 42-банднинг 1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"905 тартиб рақами остида товарларни вақтинчалик сақлаш божхона режимида сақланиши сабабларига оид қуйидаги кодлардан бири кўрсатилади:

"001" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса;

"002" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса;

"003" - агар товарнинг сақланиш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса;

"004" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса;

"005" - агар товарнинг сақланиш сабаби молиявий маблағ йўқлиги билан боғлиқ бўлса;

"006" - агар товарнинг сақланиш сабаби кейинчалик товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"007" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"008" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса;".


6. 45-банднинг 1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"905 тартиб рақами остида товарни божхона омбори божхона режими остида сақланиши сабабларига оид қуйидаги кодлардан бири кўрсатилади:

"001" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса;

"002" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса;

"003" - агар товарнинг сақланиш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса;

"004" - агар товарнинг сақланиш сабаби тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса;

"005" - агар товарнинг сақланиш сабаби молиявий маблағ йўқлиги билан боғлиқ бўлса;

"006" - агар товарнинг сақланиш сабаби кейинчалик товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"007" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса;

"008" - агар товарнинг сақланиш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса;".


7. Қуйидаги мазмундаги 19-1-боб билан тўлдирилсин:


"19-1-боб. Тўлиқ бўлмаган БЮД


88-1. Шартли чиқариб юбориладиган товарларнинг тўлиқ бўлмаган БЮДни қўллаган ҳолда божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда божхона постига тўлиқ бўлмаган БЮД тақдим этилади;

иккинчи босқичда божхона постига тўлиқ БЮД тақдим этилади.

88-2. Тўлиқ бўлмаган БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-боби талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда қуйидаги графаларнинг тўлдирилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) 1-графа. "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида "НД" ҳарфли коди қўйилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

2) 50-графа. "Ишонч билдирган шахс".

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......" деб ёзилгандан сўнг БЮДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг ҳамда тўлиқ БЮДни тақдим этиш мажбурияти юклатилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва СТИРи (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади (қоғоз шаклдаги БЮДда унинг шахсий имзоси қўйилади). Графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади: "Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача тақдим этиш мажбуриятини оламан", бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

88-3. Тўлиқ бўлмаган БЮД бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-боби талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда, БЮДнинг 1-графаси қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-графа. "Декларация тури".

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ИМ".

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида "ПНД" ҳарфли коди кўрсатилади.

88-4. Тўлиқ бўлмаган БЮД бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮДга тўлиқ бўлмаган БЮДга берилган рўйхат рақами берилади.".


8. 89-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. Божхона органи томонидан БЮДнинг 7, 44, 47, "А" (фақатгина қоғоз шаклдаги БЮДнинг қўшимча варақларида), "В" (фақат электрон шаклдаги БЮДда) ва "D" графалари тўлдирилади.".


9. 90-банд қуйидаги мазмундаги 4-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"4-1) "В" графа. "Ҳисоб-китоб тафсилотлари".

Графада Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ тўлов коди, мазкур код бўйича ушбу БЮД билан декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

Божхона тўловларидан озод этилган ҳолатда графада қўшимча равишда Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ тўлов коди, мазкур код бўйича ушбу БЮД билан декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган божхона тўловлари бўйича ҳисобланган имтиёзларнинг умумий суммаси кўрсатилади ва "тўланмайди" белгиси қўйилади;".


10. 12-иловада:


а) 11 ва 12-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

11.

Шартнома тузувчи шахснинг инвойси (ҳисоб, ҳисоб-фактура)


220

ИНВ



12.

Шартнома тузувчи шахснинг проформа-инвойси, ҳисоб-проформаси


221

ИНВПРФ

";

б) қуйидаги мазмундаги 13-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

13-1.

Жўнатувчи ёки бошқа алоқадор шахснинг инвойси (ҳисоб, ҳисоб-фактура, муқобил ҳужжат)


223

ИНВ_ОТ

";

в) 41-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

41.

Контракт Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки хулоса


503

РегЦМЭП

";

г) 69-7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

69-7.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг ижобий хулосаси рақами ва санаси ҳамда декларацияланаётган товарнинг хулосадаги тартиб рақами


857

ЗМЭП

";

д) қуйидаги мазмундаги 75-позиция билан тўлдирилсин:

"

75.

Товарларнинг вақтинчалик сақлаш ва божхона омбори режимлари остида сақланиш сабаблари


905

ПХС

";

е) изоҳда:

биринчи хатбошидан "(12-илова)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "йигирманчи - йигирма иккинчи хатбошиларида" деган сўзлар "йигирма учинчи - йигирма бешинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "йигирма учинчи - йигирма бешинчи" деган сўзлар "йигирма олтинчи - йигирма саккизинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 13-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


12. 14-илованинг 2 ва 3-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси моддаси / банди (284-модда бундан мустасно)


НК ХХХ/XX



3.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 284-моддаси / қисми / банди / банд хатбошиси (агар банд икки ва ундан ортиқ хатбошилардан иборат бўлса)


НК 284/X/XX/X

".

13. 15-иловада:


қуйидаги мазмундаги 115-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

115-1.

Бандихон тумани


1722203

";

қуйидаги мазмундаги 195-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

195-1.

Тупроққалъа тумани


1733221

".

14. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

13-ИЛОВА



Божхона тўловлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Тўлов турининг номи


Коди



Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари



1.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари


10

2.

Транзит режимида божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари


11

3.

Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимлари


12

4.

Товарларни эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари


13

5.

Юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд тарздаги чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари


14


Божхона органлари томонидан ундириладиган божхона божлари ва солиқлар



1.

Импорт божхона божи


20

2.

Экспорт божхона божи


25

3.

Олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи


27

4.

Олиб чиқилаётган товарлар учун акциз солиғи


28

5.

Қўшилган қиймат солиғи


29

6.

Ягона божхона тўлови


30


Бошқа йиғимлар



1.

Товарларни божхона органлари эгалигидаги божхона омборида сақлаганлик учун божхона йиғимлари


40

2.

Транспорт воситасини божхона кузатиб бориши учун божхона йиғимлари


41

3.

Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун божхона йиғимлари


42

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа йиғимлар


43

5.

Олиб келинаётган транспорт воситаларини (шу жумладан, вақтинча олиб келинаётганларини) рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳномалар берганлик учун божхона йиғими


49

6.

Дастлабки қарор қабул қилганлик учун божхона йиғими


50

7.

Интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш учун божхона йиғими


21


Тушумлар ва жарималар



1.

Мусодара этилган товарларни реализация қилишдан тушумлар


60

2.

Гаровга қўйилган моддий бойликларни реализация қилишдан тушумлар


61

3.

Жарималар


62


Бошқа божхона тўловлари



1.

Божхона тўловини кечиктириб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар


70

2.

Божхона тўловини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар


71

3.

Пеня


72

4.

Ундирилиши божхона органлари зиммасига юклатилган бошқа турдаги божхона тўловлари


74

5.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси


75

6.

Учинчи мамлакатларда ишлаб чиқарилган ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадида қўшни давлатлар ҳудудидан реэкспорт қилинаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини импорт қилганлик учун йиғим


76

7.

Белгиланган муддат тугагандан сўнг вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетилишини ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилишини таъминламаганлик учун йиғим


77

8.

Чет давлатлар ва улар иттифоқларининг ҳуқуқни камситувчи ёки Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини камситувчи бошқа ҳаракатларига жавоб чораси тариқасида белгиланган қўшимча йиғимлар


78

9.

Утилизация йиғими


79


Алоҳида божхона божлари



1.

Махсус божхона божи


80

2.

Вақтинчалик махсус божхона божи


81

3.

Демпингга қарши божхона божи


82

4.

Вақтинчалик демпингга қарши божхона божи


83

5.

Компенсация божхона божи


84

6.

Вақтинчалик компенсация божхона божи


85

7.

Мавсумий божхона божи


86


Давлат божлари



1.

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи


90".

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 493-модда





















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск