ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2020 й. 691-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

691-сон қарорига

1-ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини

тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси (кейинги ўринларда - давлат стипендияси) республика давлат олий таълим муассасаларининг дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича), санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишларининг охирги икки курсида таълим олаётган бакалавриат босқичи талабаларига тайинланади.


2. Давлат стипендияси давлат олий таълим муассасалари талабаларига Ўзбекистон Бадиий академияси (кейинги ўринларда - Бадиий академия) томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига асосан тайинланади.


3. Давлат стипендияси квотаси қуйидаги таълим йўналишларининг ҳар бири бўйича биттадан алоҳида-алоҳида тақсимланади:

дастгоҳли рангтасвир;

рангтасвир (турлари бўйича);

графика ва миниатюра;

ҳайкалтарошлик (турлари бўйича);

амалий санъат (турлари бўйича);

дизайн (турлари бўйича);

санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича).

Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар ўқув йили бошида таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартириш мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда Бадиий академия тавсиясига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


4. Давлат стипендиясини тайинлаш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Давлат стипендиясини тайинлаш қуйидаги талаблар бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баҳолаш мезонларига асосланади:


а) дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:

олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлиги;

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги;

ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги;

ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.


б) санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:

олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда якка муаллифликда мақолалар чоп этганлиги;

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги;

ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги;

ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси.



3-БОБ. ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯСИГА ТАЛАБГОРЛАР

ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


6. Давлат стипендиясига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаларининг илмий кенгашига қуйидагиларни тақдим қилади:


а) дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:

вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлигини тасдиқловчи маълумотномалар, диплом нусхалари, шахсий кўргазма ҳақидаги фотосуратлар;

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштирокини тасдиқловчи маълумотномалар, сертификатлар нусхалари ва эришган натижаларини кўрсатувчи дипломлар нусхалари, тадбирлар фотолари;

турли фестиваллар, симпозиумлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштирокини тасдиқловчи дипломлар, сертификатлар нусхалари, маълумотномалар, тадбирлар фотолари;

рейтинг дафтарчасидан ёки талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизимидан юклаб олинган кўчирма;

деканат, кафедранинг тавсияномаси;

ижодий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;

соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;

ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади;


б) санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича:

республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда чоп этилган мақолалар нусхалари;

халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва эришган натижаларини тасдиқловчи диплом, сертификатлар нусхалари, илмий мақолалари нусхалари;

турли фестиваллар, симпозиумлар, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштирокини тасдиқловчи дипломлар, сертификатлар нусхалари, маълумотномалар, тадбирлар фотолари;

рейтинг дафтарчасидан ёки талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизимидан юклаб олинган кўчирма;

деканат, кафедранинг тавсияномаси;

илмий ишлар рўйхати;

соҳа бўйича камида икки нафар етук мутахассиснинг фикрномаси;

оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, соҳага доир кўрсатувлардаги иштирокини тасдиқловчи маълумотномалар, кўрсатувлар нусхалари, илмий ва оммабоп журналлар, газеталарда чоп этилган илмий-оммабоп, публицистик мақолалари нусхалари;

ўқиш даврида эришган бошқа ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Барча ҳужжатлар йиғмажилдга жойланган ҳолда тақдим этилади. Муқовада талабгор таҳсил оладиган олий таълим муассасасининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.


7. Давлат стипендиясини тайинлаш учун номзодлар кўрсатиш талабгорларнинг ўқув ва ижодий (илмий) фаолияти мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари орқали баҳоланган ҳолда давлат олий таълим муассасалари илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.


8. Илмий кенгашлар қарори, номзодлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотлар бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Илмий кенгашларнинг қарорлари тизимида давлат олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг Бадиий академияга давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисида тавсияномаларни жўнатиши учун асос бўлади.

Бадиий академияга давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисида тавсияномалар ҳар йили 1 июлгача етказилади.


9. Бадиий академия давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади. Кўриб чиқиш муддати - ҳар йили 10 - 25 июль.


10. Бадиий академия давлат стипендиясига талабгорлар орасидан муносибини танлаб олиш мақсадида Бадиий академия раисининг буйруғи билан 9 - 15 нафар аъзодан иборат Эксперт гуруҳи тузилади.

Эксперт гуруҳи таркиби Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари, халқ усталари, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда Бадиий академия ходимларидан шакллантирилади.

Номзодларни саралаш жараёнларида тўлақонли шаффофликни таъминлаш ҳамда келгусида коррупция омиллари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида дастлабки саралашда олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари таркибига кирган, шунингдек, номзод билан қариндошлик, устоз-шогирдлик алоқалари бўлган мутахассисларнинг Эксперт гуруҳи таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


11. Эксперт гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:


а) Эксперт гуруҳининг ҳуқуқлари:

заруратга кўра тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб этади;

вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим муассасаларидан номзодлар тўғрисида зарур ахборотларни олади;

ўз ваколатлари доирасида мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритади;


б) Эксперт гуруҳи аъзоси:

Эксперт гуруҳи ишида қатнашиш ҳамда номзодларнинг ҳужжатларини ҳар томонлама адолатли, шаффоф ва холисона кўриб чиқишга;

Эксперт гуруҳи томонидан қарорлар қабул қилинишида овоз беришда қатнашишга;

кўриб чиқиш учун киритилаётган номзодлар ҳужжатлари бўйича ушбу Низом талаблари бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этишга;

ушбу Низом талабларига риоя қилишга мажбурдир.


12. Эксперт гуруҳи талабгорларнинг ҳар бири бўйича тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Эксперт гуруҳи йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ўтказилган ҳисобланади. Мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл тўплаган талабгор давлат стипендиясига тавсия этилади.

Эксперт гуруҳининг қарори Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

Эксперт гуруҳи йиғилишида тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилиши мумкин.


13. Бадиий академия раисининг буйруғи давлат олий таълим муассасаларининг талабаларига давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.

Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади. Стипендияларни янги муддатга қайтадан тайинлаш ҳам айнан шу тартибда амалга оширилади. Бунда такроран иштирок этаётган номзоднинг олдин тақдим этган ҳужжатлари инобатга олинмайди.


14. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабаларга Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқланган "Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби" гувоҳномаси берилади.

Гувоҳнома шакли Ўзбекистон Бадиий академияси раиси томонидан тасдиқланади.

Гувоҳнома талабаларга Бадиий академия томонидан тантанали равишда топширилади.


15. Давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар бакалавриат босқичини тамомлаганидан сўнг бир йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.


16. Давлат стипендияси соҳиблари ўқишни тамомлаганларидан сўнг бир йил мобайнида магистратурада ўқишни давом эттириш учун хорижга юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритилишида устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


17. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизоми ва олий таълим муассасалари ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун ўқув йили мобайнида давлат стипендиясидан маҳрум қилиш тизимида давлат олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг тақдимномаларига биноан Бадиий академия Эксперт гуруҳининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.


18. Давлат стипендияси учун танлов ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари, халқ усталари, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, соҳа бўйича етук мутахассислар ва профессор-ўқитувчилардан камида 7 кишидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби Бадиий академия раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Норозилик (апелляция) аризалари танлов натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Апелляция комиссияси аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзодларнинг барча ҳужжатларини мазкур Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.

Номзодларнинг норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдиради;

қўйилган балларни ўзгартиради.

Номзодларнинг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

Апелляция комиссияси таркибига Эксперт гуруҳи аъзоларининг киритилиши тақиқланади.

Эксперт гуруҳи аъзоси апелляция жараёнида қатнашиш ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод номидаги давлат

стипендиясини тайинлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш муддати




1-босқич


Талабгор


Давлат стипендиясига ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш учун олий таълим муассасаларининг илмий кенгашига тақдим этиш.


ҳар йили 1 июнга қадар





2-босқич


Олий таълим муассасаларининг илмий кенгашлари


Давлат стипендиясига талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.


ҳар йили 15 июнга қадар




3-босқич


Олий таълим муассасалари


1. Илмий кенгашлар қарори, номзодлар ҳамда уларнинг эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни олий таълим муассасаларининг веб-сайтларида эълон қилиш.


2. Илмий кенгашларнинг қарорларига асосан талабгорларнинг ҳужжатларини бўйсинуви бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этиш.


ҳар йили 25 июнга қадар




4-босқич


Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар


Бадиий академияга талабгорларнинг йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш тўғрисидаги тавсияномаларни жўнатиш.


ҳар йили 1 июлга қадар








5-босқич


Бадиий академия


1. Талабгорларнинг йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни кўриб чиқиш.


2. Талабгорларга давлат стипендиясини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқни қабул қилиш ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга етказиш.


3. "Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби" гувоҳномасини тантанали равишда топшириш.


ҳар йили 10-25 июль


ҳар йили 10 августга қадар


ҳар йили 20 августга қадар







Низомга

2-ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод номидаги давлат

стипендиясини тайинлаш бўйича баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Баҳолаш объекти

Балл

1.

Дастгоҳли рангтасвир, рангтасвир (турлари бўйича), графика ва миниатюра, ҳайкалтарошлик (турлари бўйича), амалий санъат (турлари бўйича), дизайн (турлари бўйича) йўналишлари бўйича баҳолаш мезонлари

жами 100 балл

а)

олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида вилоят, республика ва халқаро миқёсидаги шахсий кўргазмасини ташкил этганлиги:

25 баллгача

халқаро миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун

12 баллгача

республика миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун

8 баллгача

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсидаги шахсий кўргазмаси учун

5 баллгача

б)

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги:

35 баллгача

халқаро даражадаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўринни олганлиги учун

15 баллгача

халқаро даражадаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун

10 баллгача

республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда совринли ўринни олганлиги учун

7 баллгача

республика даражасидаги кўргазма, биеннале, фестиваль, симпозиум, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун

3 баллгача

в)

ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги:

25 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 - 100 фоизгача бўлганда

12 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 - 95 фоизгача бўлганда

8 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 - 90 фоизгача бўлганда

5 баллгача

г)

Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси:

15 баллгача

хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун

10 баллгача

республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун

5 баллгача

2.

Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) йўналишлари бўйича баҳолаш мезонлари

жами 100 балл

а)

олий таълим муассасасидаги таҳсил даврида республика ва халқаро миқёсдаги илмий журналларда якка муаллифликдаги мақолалар чоп этганлиги:

25 баллгача


халқаро миқёсдаги илмий журналлардаги мақолалари учун

15 баллгача


республика миқёсидаги илмий журналлардаги мақолалари учун

10 баллгача

б)

соҳа бўйича халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирлардаги иштироки ва натижаларга эришганлиги:

35 баллгача


халқаро даражадаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этганлиги учун

10 баллгача

халқаро даражадаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун

9 баллгача

республика даражасидаги кўргазмаларда кураторлик қилганлиги учун

7 баллгача

республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеналле, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда маъруза билан иштирок этганлиги учун

6 баллгача

республика даражасидаги илмий конференция, семинар, фестиваль, симпозиум, биеннале, танлов ва бошқа нуфузли тадбирларда иштирок этганлиги учун

3 баллгача

в)

ўқув жараёнида мутахассислик фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги:

25 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 95 - 100 фоизгача бўлганда

12 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 90 - 95 фоизгача бўлганда

8 баллгача

охирги ўқув йилидаги жами аъло баҳолар 86 - 90 фоизгача бўлганда

5 баллгача

г)

Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси:

15 баллгача

хорижий оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун

10 баллгача

республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқиши учун

5 баллгача

  

Изоҳ. Ҳар бир мезон бўйича қўйилган талабларнинг нуфузи, сони, сифати ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда балл миқдорлари белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь


























































Время: 0.2211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск