ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2020 й. 695-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 ноябрдаги

695-сон қарорига

1-ИЛОВА



Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли

организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни

белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш, шунингдек, экспорт қилувчи мамлакатнинг зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлари ҳамда зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария хавфини бошқариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буфер ҳудуд - зарарланган ҳудудни ёки ишлаб чиқариш жойини, тоза ҳудудни ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудни қамраб олувчи зарарли организм мавжуд бўлмаган ёки кам миқдорда мавжуд бўлган, унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида унга қарши махсус кураш олиб бориладиган ҳудуд;


зарарли организм - ўсимликлар ёки ўсимлик маҳсулотлари учун зарарли бўлган ҳар қандай ўсимлик, ҳайвон ёхуд касаллик қўзғатувчи агент турлари ёки биотиплари.


зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудуд - зарарли организмлар миқдори кам бўлган ва уларни самарали назорат қилиш, уларга қарши курашиш ҳамда самарали назорат олиб бориш бўйича чоралар олиб борилаётган, ваколатли орган томонидан белгиланган ҳудуд (мамлакат, унинг бир қисми, бир нечта мамлакат ёки уларнинг бир қисми);


зарарли организмлардан холи бўлган ҳудуд - зарарли организмларнинг мавжуд эмаслиги илмий исботланган, шунингдек, зарур ҳолларда расмий қўллаб-қувватланган маълум бир мамлакат, унинг бир қисми ёки бир нечта мамлакатлар ва уларнинг бир қисми;


зарарли организмлардан холи бўлган ишлаб чиқариш ҳудуди - зарарли организмнинг мавжуд эмаслиги илмий асосланган ва зарур бўлганда маълум бир давр ичида расмий равишда қўллаб-қувватланган ишлаб чиқариш ҳудуди;


кузатув-назорат - маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган зараркунандалар популяциясининг хусусиятлари ёки унинг турлари ва таркибини аниқлаш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати томонидан белгиланган даврда амалга ошириладиган расмий тадбир;

хўжайин ўсимликлар - зарарли организм учун озуқа, яшаш жойи ва ривожланиш манбаи сифатида хизмат қиладиган ўсимлик;


ўсимликлар карантини соҳасидаги мониторинг - ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЗАРАРЛИ

ОРГАНИЗМЛАРДАН ХОЛИ БЎЛГАН ҲУДУДЛАР

ВА ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАР МИҚДОРИ КАМ

БЎЛГАН ҲУДУДЛАРНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикасида зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлар (кейинги ўринларда - тоза ҳудудлар) ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни (кейинги ўринларда - кам зарарланган ҳудудлар) белгилаш, шунингдек, ушбу ҳудудларни хорижий мамлакатларда ҳам тан олиниши Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасида тоза ҳудудлар, хусусан, ишлаб чиқаришдаги тоза ҳудудлар ҳамда кам зарарланган ҳудудлар қуйидаги тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида белгиланади:

кузатув-назоратни олиб бориш, шу жумладан, зарарли организмларни аниқлаш мақсадида кузатув-назоратни олиб бориш ва ҳудуднинг чегараларини белгилаш;

зарарли организм билан зарарланишнинг олдини олиш ва огоҳлантириш мақсадида фитосанитария чораларини кўриш;

ўсимликлар карантини соҳасида доимий мониторинг олиб бориш.


5. Агентлик кузатув-назорат ишларини олиб бориш учун шартнома асосида ўсимликлар карантини соҳасидаги маҳаллий ва хорижий илмий муассасалардан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

6. Кузатув-назорат ишларини олиб бориш жараёнида Агентлик мутахассислари томонидан лаборатория текширувлари олиб бориш мақсадида текширилаётган ҳудуддаги аниқланган ўсимлик ва ўсимликлар маҳсулотларидан ҳамда зарур ҳолларда тупроқдан намуналар олинади.

7. Хавфни таҳлил қилиш асосида экспорт ва импорт қилувчи мамлакатларнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органларининг идоралараро келишувларига мувофиқ зарарли организмларнинг рухсат этилган миқдори белгиланади.


8. Танланган намуналарда зарарли организмлар йўқлиги аниқланган тақдирда, ўсимликлар карантини лабораториялари текширувлари натижалари ва мутахассисларнинг ижобий хулосаларига асосан кузатув-назорат олиб борилаётган ҳудудни ёки унинг бир қисмини тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудуд сифатида белгилаш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.

Танланган намуналарда зарарли организмлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларни йўқ қилиш ва ўчоғини бартараф этиш чоралари кўрилади.


9. Тоза ҳудудларнинг чегаралари зарарли организмларнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, кам зарарланган ҳудудларнинг чегаралари эса зарарли организмларнинг биологиясидан келиб чиқиб белгиланади.

Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудлар, мавжуд бўлган зараркунандаларнинг биологик, маъмурий ва географик чегаралари билан чекланади.


10. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудларни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу мақомни сақлаб туриш мақсадида Агентлик томонидан қуйидаги фитосанитария чоралари қўлланилади:

норматив чоралар:

мазкур ҳудудга хос бўлган зарарли организмларни Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхатига киритиш, мамлакат ёки ҳудуднинг импорт талабларини аниқлаш, маълум бир ҳудуд ичида, шу жумладан, буфер ҳудудда ҳам, ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган айрим юкларнинг ҳаракатланишини чеклаш;

ўсимликлар карантини соҳасида доимий мониторинг олиб бориш:

ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш;

ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши йўлларини ва тарқалган ҳудудларни аниқлаш;

ўсимликлар карантини объектлари ўчоқларини аниқлаш;

ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

фитосанитария хавфини аниқлаш ва таҳлил қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларга ўсимликлар карантин соҳасига доир тавсиялар бериш.


11. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудлар мақомининг тасдиқланиши зарарли организмларни аниқлашда назорат текшируви ва зарарланган ҳудудлар масштабини белгилашни назарда тутувчи ўсимликлар карантини соҳасида олиб борилган мониторинг натижаларига асосланади.


12. Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг олиб бориш Агентлик томонидан тасдиқланган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олган кузатув-назорат режаси асосида амалга оширилади:

амал қилиниши лозим бўлган фитосанитария чоралари мақсадини аниқлаш (тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудлар мақомини сақлаб туриш мақсадида);

кузатув-назорат ишлари олиб борилаётган ҳудудда зарарли организмларни аниқлаш;

қўллаш доирасини аниқлаш (географик ҳудудлар, ишлаб чиқариш тизимлари, фитосанитария чоралари кўриладиган мавсум);

вақтини аниқлаш (сана, частотаси, давомийлиги);

статистик асосларини кўрсатиш (ҳаққонийлик даражаси, намуналарнинг миқдори, ҳудудлар миқдори ва уларни танлаш частотаси, прогнозлаштириш);

зарарли организмнинг биологиясига кўра намуналар олиш жараёнини, кузатув-назорат мақсади ва диагностика ҳамда ҳисобот юритишдан иборат бўлган кузатув-назорат методикасини ёритиб бориш.


13. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудларда зарарли организм аниқланган тақдирда, Агентлик уларнинг мақомини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

14. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудларнинг мақомини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш билан бир вақтда тасдиқланади.

15. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудлар сифатида кейинчалик такроран белгилаш ёки тан олиш ушбу Низом асосида амалга оширилади.


16. Тоза ҳудудлар ва кам зарарланган ҳудудларнинг реестри Агентлик томонидан юритилади.


3-БОБ. ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ТОЗА

ҲУДУДЛАРИНИ ВА ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАР

МИҚДОРИ КАМ БЎЛГАН ҲУДУДЛАРИНИ

ТАН ОЛИШ ТАРТИБИ


17. Хорижий мамлакатлардаги тоза ҳудудлар ҳамда кам зарарланган ҳудудлар Агентлик томонидан қуйидаги тартиб-таомиллар ўтказилгандан кейин тан олинади:

а) экспорт қилувчи томоннинг ўсимликлар карантини ҳамда ҳимояси бўйича миллий ташкилотининг тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудудларни тан олиш тўғрисидаги сўровини юбориш;

б) Агентлик томонидан сўровнома ва зарур бўлган маълумотлар олинганлигини тасдиқлаш;

в) баҳолаш жараёнини тавсифлаш;

г) техник маълумотларни баҳолаш;

д) баҳолаш натижалари ҳақида маълум қилиш;

е) расмий тан олиш;

ж) тан олинишининг давомийлиги.


18. Экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудудни тан олиш тўғрисидаги сўров билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган техник маълумотларни юборади:

сўралаётган ҳудуднинг тан олиниши тури (тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудуд);

тан олинаётган ҳудуд ҳақида маълумот ва унинг жойлашуви;

кўриб чиқилаётган ҳудуд учун аҳамиятга эга бўлган зарарли организм, унинг биологияси ва тарқалганлиги;

экспорт учун мўлжалланган карантин остидаги маҳсулот;

тоза ҳудудлар ёки кам зарарланган ҳудудларни белгилаш мақсадида қўлланиладиган фитосанитария чоралари ва жараёнлари ҳамда уларни қўллаш натижалари;

тоза ҳудудлар ёки кам зарарланган ҳудудларга тегишли бўлган фитосанитария регламентацияси;

ҳудудга оид бўлган маълумотларни сақлаш чоралари;

экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотига доир, унинг тузилмаси ва ресурсларига оид маълумотларни ўз ичига олган ахборот;

назорат остида бўлган хавфли организм аниқланган тақдирда, бартараф этишга қаратилган тадбирлар режасини тавсифлаш;

сўровномани кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.


19. Агентлик экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти томонидан юборилган тан олиш тўғрисидаги сўровнома ҳамда унга илова қилинган техник маълумотлар қабул қилганлигини зудлик билан маълум қилади ва сўровнома бўйича масъул ходим ҳақида хабардор қилади.

20. Агентлик тан олиш тўғрисидаги сўровномани ва унга илова қилинган техник маълумотларни олган кундан бошлаб ўн кун муддатда ичида маълумотларни баҳолаш ҳамда ҳудудни тан олиш жараёнини тугатиш муддатларини белгилаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

21. Техник маълумотларни баҳолаш Агентлик томонидан халқаро стандартлар қоидаларини қўллаган ҳолда фитосанитария чоралари, тоза ҳудудлар ёки кам зарарланган ҳудудларни белгилашда фойдаланиладиган тизимлар, ҳудуднинг ҳолатини тан олиш мақсадида текширишда қўлланиладиган фитосанитария чоралари, шунингдек, иккала мамлакатнинг ҳудудларидаги зарарли организмларнинг ҳолатлари бўйича амалга оширилади.

Зарур ҳолларда, Агентлик томонидан хорижий мамлакатларда жойлашган карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ёки ишлаб чиқариш жойларига чиққан ҳолда кузатув-назорат ишлари ва ўрганишлар олиб борилиши мумкин.

22. Маълумотларни баҳолаш натижалари асосида Агентлик томонидан хорижий мамлакат ҳудудининг фитосанитария ҳолати белгиланади, уни тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудуд сифатида тан олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва мазкур ҳудуддаги карантин остидаги маҳсулотларга нисбатан фитосанитария чоралари белгиланади.

23. Агентлик қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотини, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи субъектларини хабардор қилади ҳамда бу ҳақидаги қарорни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

24. Агентлик томонидан қуйидаги ҳолатлар аниқлангунга қадар тоза ёки кам зарарланган ҳудудлар тан олиниши муддати белгиланмаган даврда амал қилади:

кўриб чиқилаётган ҳудудда зарарли организм мақомининг ўзгариши, шунингдек, ушбу ҳудуд тоза ҳудуд ёки кам зарарланган ҳудуд ҳисобланмаслиги;

карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитария талабларига мос келмаслиги, зарарли организмнинг аниқланиши, фитосанитария сертификатларининг мавжуд эмаслиги ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаслик ҳолатларининг аниқланиши.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 ноябрь














































Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск