ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 04.11.2020 й. 2020-14-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.11.2020 й. 2000-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2020 й.

N 2000-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

04.11.2020 й.

N 2020-14


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                         А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корпоратив облигациялар - акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар;";

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"эмитентнинг бошқарув органи - акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши, шунингдек, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши;".


2. 22 ва 22-1-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Корпоратив облигациялар қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ўз капитали миқдори доирасида. Агар корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

сўнгги бир йилда рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидлиликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлган эмитентлар томонидан;

облигациялар чиқарилишидан олдинги бир йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқарилади.

Бунда, корпоратив облигациялар очиқ обуна орқали қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда жойлаштирилади:

а) ўз капитали миқдори доирасидан юқори бўлган тақдирда, эмитент ортиқча бўлган суммага учинчи шахснинг қуйидаги таъминотидан бирини тақдим этади:

кўчмас мулк гаров таъминоти;

пул ёки уларга тенглаштирилган маблағлар;

банк кафолати;

суғурта ташкилотининг суғурта полиси;

б) мустақил рейтинг баҳоси мавжудлиги;

в) мажбурий тартибда андеррайтерни (андеррайтерлар гуруҳини) жалб этган ҳолда.

22-1. Инфратузилма облигациялари қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда:

эмитентнинг бундай облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги, ўз капитали миқдори доирасида. Агар инфратузилма облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;

облигация чиқарилишидан олдинги йил учун молиявий ҳисобот бўйича ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси мавжуд бўлганда;

инфратузилма облигацияларини жойлаштиришдан олинган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида назарда тутилган лойиҳани молиялаштириш учун фойдаланилса.

Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, давлат корхоналари инфратузилма облигацияларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқаради.".


3. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Эмитент мажбуриятларининг бажарилиши гаров, банк кафолати ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланадиган облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор, шунингдек, таъминот тақдим этган шахс тўғрисидаги ва таъминот шартлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. Бунда, облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор, шунингдек, таъминот тақдим этган шахс томонидан имзоланиши керак.".


4. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Рисола эмитент бошқарув органи томонидан тасдиқланади ва қуйидагиларга мувофиқ барча ахборотни ўз ичига олади:

давлат корхоналари акциядорлик жамиятларига айлантирилаётганда - мазкур Қоидаларнинг 2а-иловасига;

бошқа акциядорлик жамиятлари, шунингдек масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлари учун - мазкур Қоидаларнинг 2б-иловасига;

инвестиция фондлари учун - мазкур Қоидаларнинг 2в-иловасига;

Эмитентнинг молиявий ҳисоботлари аудитор томонидан текширишдан ўтказилганлигини тасдиқлаш учун қимматли қоғозлар эмиссия рисоласига сўнги йил бўйича аудиторлик хулоса илова қилинади.

Эмитентнинг охирги йил учун молиявий ҳисоботининг аудитор томонидан текшируви тугагунига қадар эмитент рисолани охирги тугалланган йил учун аудиторлик хулосаси нусхасини илова қилмаган ҳолда тақдим этишга ҳақли, бундан корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқариш ҳолатлар мустасно.".


5. 43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

а) қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза:

ташкилот номи;

ташкилотнинг юридик манзили;

қимматли қоғозларнинг сони, кўринишлари ва турлари;

бир дона қимматли қоғознинг номинал қиймати;

чиқарилишнинг умумий ҳажми;

қимматли қоғозлар чиқарилишининг тартиб рақами;

қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тўлов суммаси, тўлов қоғози санаси ва рақами (қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

эмитентнинг масъул ҳодими ҳақида маълумот ва унинг алоқа маълумотлари;

б) мазкур Қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор (уч нусхада);

в) мазкур Қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган рисола (уч нусхада) (қимматли қоғозлар оммавий жойлаштирилган тақдирда);

г) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор чиқарилганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, агар мазкур қарор акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинган бўлса - овоз беришда иштирок этган акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

д) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг тасдиқланганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор тасдиқланган тақдирда эса - овоз беришда иштирок этган акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённома нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

е) рисола тасдиқланганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, акциядорлик жамияти кузатув кенгаши томонидан рисола тасдиқланган тақдирда эса - овоз беришда иштирок этган кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма;

ж) қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун белгиланган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Аризаларга ҳужжатлар рўйхати илова қилиниб, нусхалар ва варақлар сони кўрсатилади.

Ариза ташкилот раҳбари ҳамда бош ҳисобчиси томонидан имзоланиши керак.

Агарда ушбу банднинг "г" - "е" кичик бандларида кўрсатилган қарорлар:

акциядорлик жамияти умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган тақдирда, қўшимча равишда саноқ комиссияси томонидан тузилган кворум ва овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома нусхаси ёки баённомадан кўчирма;

жамиятнинг ягона акциядори ёки иштирокчиси томонидан қабул қилинган тақдирда, акциядорнинг ёки жамият иштирокчисининг тегишли қарорининг нусхаси тақдим этилади.

44. Облигацияларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:

а) агар облигацияларнинг чиқариш мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга мол-мулкнинг тақдим этилса, Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мол-мулкни баҳоланганлигини тасдиқловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот нусхаси, шунингдек, ушбу мол-мулкнинг гаров фактини тасдиқловчи ҳужжат;

б) облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланишидан олдинги охирги тугалланган молиявий йил учун ва охирги чорак учун облигацияларни чиқариш бўйича таъминотни тақдим этган учинчи шахс(лар)нинг бухгалтерия ҳисоботлари;

в) эмитентга учинчи шахс(лар) томонидан ушбу эмитентнинг чиқарилаётган облигациялари мажбуриятлари бўйича бундай таъминот мавжуд бўлганда таъминот (гаров, банк кафолати, ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул) берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

г) эмитентнинг сўнги тугалланган йил давомида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидлик бўйича ижобий кўрсаткичлари мавжудлигини тасдиқловчи аудиторлик ташкилоти хулосасининг асл нусхаси (ёки тасдиқланган нусхаси) (корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда);

д) эмитентнинг облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқланган сана учун ўз капитали миқдорини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида) тасдиқловчи аудиторлик ташкилоти хулосасининг асл нусхаси (ёки тасдиқланган нусхаси);

е) эмитентнинг мустақил рейтинг баҳоси мавжуд ҳужжат нусхаси (корпоратив облигациялар очиқ обуна орқали чиқарилган тақдирда). Бунда, эмитентга рейтинг баҳосини бериш санаси облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача бир йилдан ошмаслиги керак;

ж) облигациялар андеррайтер (андеррайтерлар гуруҳи) томонидан жойлаштирилганда эмитент ва андеррайтер (андеррайтерлар гуруҳи) ўртасида облигацияларни жойлаштириш шартлари кўрсатган ҳолда тузилган шартнома нусхаси;

з) агар облигациялар чиқарилишида облигациялар бўйича мажбуриятларнинг нақд пулда тўланиши кўзда тутилган бўлса эмитент томонидан инвесторларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш бўйича эмитент ва тижорат банки ўртасида тузилган, ушбу банк томонидан тўлов агенти вазифасининг бажарилиши тўғрисидаги шартнома нусхаси. Банк томонидан облигациялар чиқарилганда инвесторларга тўланиши лозим бўлган маблағларни тўлаш бўйича тўлов агенти вазифаси банк-эмитент томонидан мустақил равишда ёхуд бошқа банк томонидан амалга ошириши мумкин.".


6. 60-бандда:

"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза:

ташкилот номи;

ташкилотнинг юридик манзили;

қимматли қоғозларнинг сони, тури ва типи;

бир дона қимматли қоғознинг номинал қиймати;

чиқаришнинг умумий ҳажми;

акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тўлов суммаси, тўлов қоғози санаси ва рақами (қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

эмитентнинг масъул ҳодими ҳақида маълумот ва унинг алоқа маълумотлари.

Аризаларга нусхалар ва варақлар сони кўрсатилган ҳолда ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.

Ариза ташкилот раҳбари ҳамда бош ҳисобчиси томонидан имзоланиши лозим.";

"ж" ва "з" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 91-бандда:

"г" кичик банди чиқариб ташлансин;

"д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) давлат рўйхатига олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати.".


8. 1а-иловасида:

"(КОРПОРАТИВ, ИНФРАТУЗИЛМА)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар эгаларининг ҳуқуқлари: ________________

(Кўрсатилади:

облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда эмитентдан облигацияларнинг номинал қийматига тенг бўлган сумма миқдорини ёки бошқа мол-мулк эквивалентини олиш ҳуқуқи, шунингдек, облигацияларнинг номинал қийматининг белгиланган фоизини ёки облигациялар чиқариш тўғрисидаги қарор билан белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш ҳуқуқи.

амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда, шу жумладан, эмитентнинг ўз капитали камайганида ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, эмитент томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда, эмитентнинг ўз капиталининг камайиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши керак;

бошқа ҳуқуқлар)";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ушбу чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олинишига нисбатан чеклашлар.

(Чеклашлар кўрсатилаётганда чекловларга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонун ҳужжатларини кўрсатиш лозим.)";


11.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11.6. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: _____________________________________________________

(Облигациялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади. Агар ушбу чиқарилиш овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқарилиши бўлса, қўшимча равишда овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигацияларни харид қилишда имтиёзли ҳуқуққа эга шахсларга облигацияларни жойлаштириш баҳоси ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби кўрсатилади.)";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот: ___________________

(Кўрсатилади:

таъминот берган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи;

таъминот берган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва яшаш манзили;

таъминот тури;

пул кўринишидаги таъминот миқдори)";


қуйидаги мазмундаги изоҳлар билан тўлдирилсин:

"Изоҳлар:

1. Курсивда берилган матн босма ҳужжатда акс эттирилмайди.

2. Агар таъминот иккита ёки ундан ортиқ шахслар томонидан тақдим этилган бўлса, шу шахслар имзоси, шунингдек, жалб этилган баҳоловчи ташкилот раҳбарларининг имзоси титул варағидан кейинги варақда кўрсатилади.

3. Ушбу облигациялар чиқарилишининг эмитенти масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият бўлса, 9-банд тўлдирилмайди.

4. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор давлат органи томонидан тасдиқланган тақдирда, ушбу қарор мазкур орган муҳри билан тасдиқланади.".


9. 2, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. 2б-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар эмиссияси

ва эмиссиявий қимматли қоғозлар

чиқарилишларини давлат рўйхатидан

ўтказиш қоидаларига

2б-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАНГАН"





(жамиятнинг номи)





(жамият кузатув кенгаши раисининг ёки бошқа ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси)




N



(сана)





(ТИТУЛ ВАРАҒИ)

(АКЦИЯЛАР, ОБЛИГАЦИЯЛАР) ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИ

(жамиятнинг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

Идентификация рақами берилди:













(қимматли қоғозларнинг тури, миқдори, номинал қиймати ва чиқарилишининг умумий ҳажми рақам ва ёзувда кўрсатилади)

Жамиятнинг раҳбари:



(Лавозими, Ф.И.О., имзо)

Бош ҳисобчи:


(Ф.И.О., имзо)

                                                                                                                       (сана)

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН УШБУ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИДАГИ АХБОРОТНИНГ ТЎҒРИЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ФАКТИ БИЛАН ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА НИСБАТАН ЎЗ МУНОСАБАТИНИ БИЛДИРМАЙДИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ 61-МОДДАСИГА МУВОФИҚ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИНВЕСТИЦИЯ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА ТАНЛАШ ВА ШУНГА МУВОФИҚ УШБУ ТАНЛОВНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ИНВЕСТОРНИНГ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИДИР.

ЖАМИЯТЛАР РИСОЛАДА КЕЛТИРИЛГАН БАРЧА МАЪЛУМОТЛАР ИШОНЧЛИЛИГИ, ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАМИЯТЛАР ВА УЛАР ЖОЙЛАШТИРАДИГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАСАЛАСИДА ЧАЛҒИТМАСЛИГИНИ ТАСДИҚЛАЙДИ.



1-БОБ. ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


1. Жамияти номи.

(Жамиятнинг тўлиқ ва қисқарган номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли)

2. Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

а) бирламчи давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами;

б) давлат рўйхатидан қайта ўтиш санаси ва рақами (қайта рўйхатдан ўтиш амалга оширилган бўлса);

в) номи ўзгарган бўлса, аввалги барча қисқарган ва тўлиқ номлари, шунингдек, ўзгартирилган саналар кўрсатилади;

д) агар жамият юридик шахс (шахслар)ни қайта ташкил этиш натижасида ташкил топган бўлса, қайта ташкил этилган шахслар ва (ёки) жамиятларнинг вориси эканлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Маълумотлар хронологик тартибда келтирилади)

3. Жамиятнинг жойлашган жойи, телефон ва факс рақамлари, расмий веб-сайт ва электрон почта маълумотлари.

4. Жамиятнинг банк реквизитлари.

(Агар жамият тижорат банки бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида унинг вакиллик ҳисобварағи кўрсатилади)

5. Жамиятнинг солиқ органи номи ва СТИР.

6. Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар.

7. Рейтинглар мавжудлилиги ҳақидаги маълумотлар.

(Жамиятга рейтинг(лар) берилган тақдирда, жамиятга берилган ҳар бир рейтинг бўйича сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун қуйидагилар кўрсатилади:

а) рейтинг берилган объект (жамият, жамият қимматли қоғозлари);

б) ҳужжатларни рўйхатга олиш учун рўйхатга олувчи органга тақдим этиш санасигача бўлган сўнгги _____ тугалланган ҳисобот йиллари учун рейтинг баҳоларининг ўзгариш тарихи;

в) рейтингни берган ташкилотнинг тўлиқ ва қисқарган номи, юридик ва почта манзиллари;

г) рейтинг тўғрисида жамият билдиришни маъқул топган бошқа маълумотлар.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)

8. Жамият филиаллари ҳамда вакилликлари тўғрисида маълумот.

(Уларнинг тўлиқ номлари, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар)

9. Шуъба ва (ёки) тобе юридик шахслар тўғрисида маълумот (мавжуд бўлган тақдирда).

(Ҳар бир шундай юридик шахс бўйича қуйидаги ахборот тақдим этилади:

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар;

юридик шахсни жамиятга нисбатан шуъба ва (ёки) тобе деб топиш учун асос;

шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс устав капиталида жамият иштироки улуши, шуъба ва (ёки) тобе юридик шахс акциядорлик жамияти бўлган тақдирда - бундай акциядорлик жамиятининг жамиятга тегишли овоз берувчи акциялари улуши)

10. Жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида жойлашган саноат, банк, молиявий гуруҳлар, холдинглар, концернлар, уюшмалар, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига тегишлилиги, товар, валюта, фонд, бошқа биржалардаги аъзолиги, уларнинг тўла номлари ва манзиллари кўрсатилган ҳолда.

(Агар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари ушбу ташкилотлар билан боғлиқ бўлса, бундай боғлиқлик характери тўғрисида батафсил баён қилинади)

11. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси.

(Маълумотлар мазкур рисолага иловада кўрсатилиши мумкин.)

12. Ишчиларнинг охирги _____йил учун ўртача йиллик сони (одамлар):

(Маълумот сонлар кесимида ошкор қилинади:

жамиятнинг асосий фаолияти бўйича банд бўлган ходимлар;

маъмурий-бошқарув ходимлари.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)

13. Жамият устав капиталининг 5 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар (ушбу илованинг 11-бандида кўрсатилган юридик шахслар бундан мустасно).

(Ҳар бир юридик шахс бўйича қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзиллари ва боғланиш учун маълумотлар;

жамиятнинг устав капиталидаги улуши, бундай ташкилот акциядорлик жамияти бўлса - жамиятга тегишли овоз берувчи акциялар улуши)

14. Корпоратив бошқарув кодексининг жамият томонидан қабул қилинган санаси (агар Низомда уни қабул қилиш кўзда тутилган бўлса).

15. Жамият қимматли қоғозларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ошкор қилиниши муҳим деб билган бошқа маълумотлар.



2-БОБ. КЕЛГУСИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА

КИРИТИШ ШАРТЛАРИ


16. Келгуси акциялар чиқарилиши шартлари.

а) чиқарилишдаги акциялар тури (оддий ва/ёки имтиёзли);

б) чиқарилишдаги акциялар миқдори;

(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)

в) чиқарилишдаги акциянинг номинал қиймати, сўмда;

(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)

г) чиқарилишнинг умумий ҳажми, сўмда;

(Рақам ва ёзув билан кўрсатилади)

д) акцияларни жойлаштириш муддати ва тартиби;

(Акцияларни жойлаштиришни бошлаш ва якунлаш санаси ёки акцияларни жойлаштириш санасини белгилаш тартиби кўрсатилади.

Акцияларни жойлаштириш муддати акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш санаси билан боғлиқ равишда белгиланса, бундай ахборотни очиқлаш тартиби ҳам кўрсатилади)

е) тўлов усули ва жойлаштириладиган акциялар нархи (қиймати);

(Бундан ташқари, акцияларни жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Акциялар пул маблағлари билан тўланмаса, акциялар тўланиши мумкин бўлган мол-мулк рўйхати кўрсатилади)

ж) акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби;

(Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан, ҳисоб-китобларнинг шакли, акциялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари кўрсатилади)

з) ушбу чиқарилишнинг акцияларини сотиб олишга бўлган чекловлар;

(Чекловлар кўрсатилаётганда, чеклов ўрнатишга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонун ҳужжатлари кўрсатилади)

и) инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинадиган даромадни солиққа тортиш тўғрисидаги маълумот;

к) акцияларни чиқаришдан мақсад;

л) акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар тўлови сифатида жамият олган маблағларни қайтариш тартиби;

(Ушбу акциялар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)

м) аввалги акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

(Кўрсатилади:

давлат рўйхатидан ўтиш санаси ва рақами, чиқаришнинг идентификация рақами;

жойлаштиришни бошлаш санаси;

жойлаштиришни якунлаш санаси;

муомалага чиқиш санаси;

акцияларнинг номинал қиймати, сўмда;

акциялар чиқарилишиниг умумий хажми, сўмда;

чиқарилган акцияларнинг умумий сони, дона;

чиқарилган акцияларнинг тури ва уларнинг турлари бўйича миқдори (оддий акциялар, дона, имтиёзли акциялар, дона);

умумий чиқарилиш ичидан жойлаштириладиган акциялар фоизи, тўлиқ жойлаштирмаслик сабаби (тўлиқ жойлаштирилмаган тақдирда);

акцияларни чиқаришдан мақсад.

Маълумот камида охирги уч йил ичидаги ҳар бир чиқарилиш бўйича кўрсатилади. Агар жамият фаолиятни уч йилдан камроқ муддат ичида амалга ошираётган бўлса, фаолият юритган даври мобайнидаги ҳар бир чиқарилиш бўйича маълумот кўрсатилади)

н) сўнгги _____ йил учун ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумот;

(Бўш катакда жамият маълумотни ошкор қиладиган йиллар кўрсатилади. Маълумот камида сўнгги уч йил учун кўрсатилади. Агар жамият фаолиятни уч йилдан камроқ муддат ичида амалга ошираётган бўлса, фаолият юритган даври мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади)

о) мавжуд акцияларни бирлаштириш ёки тақсимлаш санаси ва сабаблари тўғрисидаги маълумотлар;

(Маълумот бундай ҳолат юз берганда кўрсатилади)

п) охирги йил учун акциялар нархларининг тақсимланиши, биржа ёки биржадан ташқарида савдоларда расмий рўйхатдан ўтказилган юқори ва пастки нархлар кўрсатилган ҳолда;

р) акциялар реализация қилинадиган жойлар (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг номи ва унинг маълумотлари).

17. Келгуси облигациялар чиқарилиши шартлари.

а) облигациялар чиқарилиши ҳақида маълумотлар:

облигациялар тури;

облигациянинг номинал қиймати, сўмда;

(Агар бир дона облигациянинг номинал қиймати индексация қилинган миқдор бўлса, қўшимча равишда бир дона облигациянинг номинал қиймати ҳисоблаш тартиби кўрсатилади. Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)

облигациялар сони;

(Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)

облигациялар чиқарилишининг умумий ҳажми;

(Рақамлар ва сўзлар билан кўрсатилади)

тўлов усули ва жойлаштириладиган облигациялар нархи (қиймати).

(Ундан ташқари, облигацияларни жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Агар ушбу чиқарилиш овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқарилиши бўлса, қўшимча равишда овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган облигацияларни олиш имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган шахсларга облигациялар нархи ва жойлаштириш нархини белгилаш тартиби кўрсатилади)

б) облигациялар бўйича даромад олиш:

облигациялар бўйича мукофотни аниқлаш тартиби;

(Агар облигациялар бўйича мукофотни аниқлаш тартиби индексация қилинган миқдор бўлса, қўшимча равишда бундай миқдорни ҳисоблаш тартиби кўрсатилади)

облигациялар бўйича мукофотни тўлаш даврийлиги ва (ёки) облигациялар бўйича мукофотни тўлаш санаси;

облигациялар бўйича мукофотни тўлашни бошлаш санаси;

облигациялар бўйича мукофотни тўлаш тартиби ва усуллари, облигациялар бўйича мукофотни олиш усуллари;

в) облигацияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари:

жойлаштириш усули;

ушбу чиқарилишдаги облигацияларни сотиб олишга бўлган чекловлар;

(Чекловлар кўрсатилаётганда, чеклов ўрнатишга асос бўлган ҳужжат(лар) ва (ёки) қонун ҳужжатлари кўрсатилади)

облигацияларни жойлаштириш муддати ва тартиби;

(Облигациялар жойлаштирилишининг бошланиш ва тугаш санаси ёки жойлаштириш санасини белгилаш тартиби кўрсатилади.

Aгар облигацияларни жойлаштириш муддати облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги ҳар қандай маълумот ошкор қилинган сана кўрсатилиши билан белгиланса, бундай маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)

облигациялар реализация қилинадиган жойлар (қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг номи ва унинг маълумотлари);

г) облигациялар муомаласи тартиби ва шартлари;

(Облигациялар муомаласиининг бошланиш ва тугаш санаси ёки муомала санасини белгилаш тартиби кўрсатилади)

д) облигацияларни сўндириш тартиби ва шартлари:

облигацияларни сўндириш санаси;

облигацияларни сўндириш усули;

(Агар облигацияларни сўндиришда мукофот ва номинал қиймати тўловини амалга ошириш облигацияларни чиқарилиш рисоласига мувофиқ бошқа мулкий ҳуқуқлар билан амалга оширилса, ушбу ҳуқуқларнинг тавсифлари, уларни сақлаш усуллари, уларни баҳолаш тартиби ва ушбу ҳуқуқларни баҳолаш учун ваколатли шахслар кўрсатилади)

е) облигацияларни муддатидан олдин сўндириш имконияти ва шартлари;

(Муддатидан олдин сўндириш нархи (қиймати) (ёки муддатидан олдин сўндириш нархини (қйиматини) белгилаш тартиби), облигациялар муддатидан олдин сўндириш учун тақдим этилиши мумкин бўлган муддат, шунингдек, жамият томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилади)

ж) қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, жамият томонидан облигациялар учун тўлов сифатида олинган маблағларни қайтариш тартиби;

(Ушбу облигациялар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби ҳам кўрсатилади)

з) айирбошланадиган облигациялар тўғрисида маълумот;

(Айирбошланадиган облигациялар чиқарилганда қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

акцияларга айирбошланадиган облигациялар тури, сони ва жойлаштирилиш нархини аниқлашнинг тартиби, ушбу акциялар бўйича ҳуқуқлар;

облигацияларни айирбошлаш тартиби ва шартлари;

овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби.

Овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берилган тақдирда:

ушбу имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйхати тузилган сана (санани аниқлаш тартиби);

шу тарзда жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти тўғрисида хабардор қилиш тартиби;

шу тарзда жойлаштирилган облигацияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби;

облигацияларни овоз берувчи акцияларга айирбошлаш тартиби кўрсатилади)

и) ушбу чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот;

(Кўрсатилади:

таъминот тури;

таъминотнинг пулдаги қиймати;

таъминотни тақдим этган юридик шахсга - тўлиқ фирма номи, жумладан, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг индивидуал рақами;

солиқ тўловчининг Ф.И.О., яшаш манзили ва индивидуал рақами (таъминотни тақдим этган жисмоний шахс учун.

Таъминот иккита ёки ундан ортиқ объект, таъминот тури билан, шунингдек, иккита ёки ундан ортиқ шахс томонидан тақдим этилган бўлса, ҳар бири бўйича ахборот алоҳида кўрсатилади)

к) гаров сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолашда қатнашган баҳоловчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар;

(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

ташкилотга профессионал фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензия рақами ва санаси;

гаров сифатида тақдим этилган мол-мулкни баҳолаш учун жалб қилинган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг санаси ва рақами)

л) банк кафолатини тақдим этган банк тўғрисидаги маълумотлар;

(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

кафолат шартномаси рақами ва санаси, шунингдек, кафолатнинг муддати ва шартлари)

м) облигацияларнинг ушбу чиқарилиши бўйича жамиятнинг мажбуриятларини суғурталаган суғурта ташкилоти тўғрисида маълумотлар;

(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

суғурта полиси ва суғурта шартномаси рақами ва санаси)

н) облигацияларни жойлаштиришдан олинган пуллардан фойдаланишнинг мақсади;

(Жамиятнинг облигацияларни жойлаштиришдан оладиган пуллардан фойдаланишининг аниқ мақсадлари кўрсатилади.)

о) облигациялар эгасига бериладиган ҳуқуқлар;

(Кўрсатилади:

жамиятдан облигациянинг номинал қийматини олиш ёки облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) назарда тутилган бошқа мол-мулкка тенг бўлган ҳуқуқни, шунингдек, облигация номинал қийматининг белгиланган фоиз улушини ёки облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда (эмиссия рисоласида) назарда тутилган бошқа мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқи;

амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда, шу жумладан, жамиятнинг ўз капитали миқдори камайганида ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганида, жамият томонидан облигацияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи. Бунда, жамиятнинг ўз капиталининг камайиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилиш тартиби кўрсатилиши керак;

бошқа ҳуқуқлар)

п) инвестор томонидан сотиб олинган облигациялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш тўғрисидаги маълумот;

р) рўй бериши оқибатида жамиятнинг облигациялари бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги эҳтимоли бўлган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар;

(Кўрсатилади:

рўй бериши оқибатида жамиятнинг облигациялар бўйича мажбуриятларини бажарилмаслиги эҳтимоли бўлган ҳодисалар рўйхати;

облигациялар бўйича мажбуриятларни бажариш имконсиз бўлган тақдирда жамият томонидан кўриладиган чоралар, жумладан, облигациялар бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда облигация эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан, мажбуриятларни реструктуризация қилиш тартиби ва шартлари;

жамият томонидан облигациялар эгаларига, шу жумладан, бажарилмаган мажбуриятларнинг миқдори, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабаблари, облигациялар эгаларининг ўз талабларини қондириш бўйича мумкин бўлган хатти-ҳаракатлари рўйхати, облигациялар эгалари томонидан жамиятга, жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахсларга даъво билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг етказилиш тартиби, муддатлари ва усуллари;

облигациялар бўйича жамият зиммасидаги мажбуриятлар жамият томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича солидар ёки субсидиар жавобгар бўлган шахслар билан тузилган шартнома санаси ва рақами, ушбу шахсларнинг тўлиқ номи, шунингдек уларнинг давлат рўйхатига олинган санаси (мавжуд бўлган тақдирда)

с) жамият облигациялар бўйича мажбуриятларини бажаришдан бош тортган тақдирда, облигациялар эгалари ҳаракатларининг тавсифи;

(Облигациялар бўйича даромадларни қайтариш ва тўлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тартиби, бунда бажарилмаган мажбуриятлар миқдори, мажбуриятларнинг бажарилмаслигининг сабаби, шунингдек, облигациялар эгаларининг ўз талабларини қондириш бўйича мумкин бўлган ҳаракатлари рўйхати кўрсатилади)

т) жамиятнинг тўлов агенти тўғрисидаги маълумот (мавжуд бўлган тақдирда);

(Кўрсатилади:

тўлов агентининг тўлиқ номи;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

жамият ва тўлов агенти ўртасидаги шартноманинг санаси ва рақами.

Агар облигациялар чиқарилишида облигациялар бўйича мажбуриятларнинг нақд пулда тўланиши кўзда тутилган бўлса, маълумотлар мажбурий равишда ошкор қилинади)



3-БОБ. ЭМИССИЯ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР


18. Ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган жамият органи ва қарор қабул қилинган сана.

19. Ушбу чиқарилиш бўйича жамият томонидан жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳақида маълумот.

(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

ташкилот профессионал фаолият юритиши учун берилган лицензия рақами ва санаси. Жамият томонидан инвестиция маслаҳатчиси жалб қилинган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органга фаолият бошланиши тўғрисида хабарнома юборганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади;

жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ўртасида тузилган шартномаси санаси ва рақами)

20. Мустақил аудитор тўғрисидаги ахборот.

(Кўрсатилади:

сўнги тугалланган _____ молия йилида жамият молия ҳисоботи аудитини амалга оширган аудиторлик ташкилотининг тўлиқ расмий номи (аудитор Ф.И.О.);

жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)

21. Мазкур чиқарилиш билан боғлиқ тегишли хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома тузилган юридик ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг тўлиқ номи.

22. Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташқилотлар тўғрисида маълумот.

(Кўрсатилади:

тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жойлашган манзили ва боғланиш учун маълумотлар;

қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи ташкилот билан тузилган шартнома санаси ва рақами)

23. Рўйхатга олинган облигациялар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

ҳар бир чиқарилишдаги облигацияларнинг умумий миқдори, тури ва номинал қиймати, облигациялар ҳар бир чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтган санаси, ҳар бир чиқариш бўйича жойлаштирилган облигациялар миқдори, шунингдек, облигацияларни жойлаштиришда жалб этилган маблағларнинг умумий миқдори, ҳар бир облигация чиқарилиши бўйича ҳисобланган ва тўланган мукофот миқдори, қайта сотиб олинган облигациялар миқдори;

жойлаштирилмаган облигациялар фоизи, жойлаштирмаганлик сабаби (агар бундай ҳолат бўлса);

жамиятнинг облигациялар эгалари олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги ҳолатлари бўйича маълумотлар (облигациялар бўйича мукофотларни тўламаслик (тўловнинг кечиктирилиши), жумладан, бажарилмаган мажбуриятлар ҳажми ва қанча муддатга кечиктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, аммо тўлаб берилмаган мукофот миқдори (тур ва чиқаришлар бўйича алоҳида);

маълум бир облигациялар чиқарилишини жойлаштириш ёки муомалага чиқариш тўхтатилган (тикланган) бўлса, бундай қарорни қабул қилган давлат органи, асос ва қарор қабул қилинган сана кўрсатилади.

Маълумотлар ушбу облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача жамиятнинг барча рўйхатга олинган облигациялари тўғрисида хронологик тартибда берилади.

Жамиятнинг сўндирилмаган айирбошланадиган облигациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилади)



4-БОБ. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ВА ИЖРО

ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ


24. Жамият кузатув кенгаши аъзолари тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

кузатув кенгаши раиси ва аъзоларининг Ф.И.О. (кузатув кенгашида мустақил аъзо(лар) бўлса, улар ҳам кўрсатилади);

кузатув кенгаши аъзолари сайланган сана ва уларнинг сўнгги _____ йил ичидаги ва ҳозирги вақтдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги хронологик тартибдаги маълумотлар;

кузатув кенгаши ҳар бир аъзосига тегишли жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг жамият устав капиталидаги овоз берувчи акцияларнинг умумий ҳажмига фоиз нисбати;

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)

25. Жамият кузатув кенгаши қўмиталари тўғрисидаги ахборот.

(Қўмита номи, унинг вазифа ва функциялари, шунингдек, таркиби кўрсатилади. Маълумот жамият кузатув кенгаши қўмитаси мавжуд бўлган тақдирда ошкор қилинади)

26. Жамиятнинг коллегиал (якка) ижроия органи тўғрисида маълумотлар.

(Кўрсатилади:

ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахснинг Ф.И.О. ёки коллегиал ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг Ф.И.О;

ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахс сайланган сана, унинг ёки коллегиал ижроия органи аъзолари ваколатлари, сўнгги _____ йил ичидаги ва ҳозирги вақтдаги меҳнат фаолияти тўғрисидаги хронологик тартибдаги маълумотлар;

жамият ижроия органи вазифасини якка бажарувчи шахс ёки жамият коллегиал ижроия органига тегишли овоз берувчи акцияларнинг жамият устав капиталидаги овоз берувчи акциялар умумий ҳажмига фоиз нисбати.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)

27. Жамият ижроия органининг вазифаси топширилган ташкилот тўғрисидаги маълумот.

(Кўрсатилади:

бошқарув ташкилотининг тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва алоқа маълумотлари;

бошқарув ташкилотининг ижроия органи вазифаларини якка тартибда бажарадиган шахснинг Ф.И.О., ёки бошқарув ташкилотининг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларининг Ф.И.О;

бошқарув ташкилотининг ижроия органи вазифаларини якка тартибда бажарадиган шахсга ёки бошқарув ташкилотининг коллегиал ижроия органи аъзолари ва кузатув кенгаши аъзоларига тегишли бўлган бошқарув ташкилотининг овоз берувчи акциялари (устав капиталидаги улушлари) бошқарувчи ташкилотнинг овоз берувчи акцияларининг (устав капиталидаги улушларнинг) умумий сонига фоиз нисбати;

Маълумот ижроия органнинг ваколатлари бошқарув ташкилотига топширилган тақдирда ошкор қилинади)

28. Мукофот ҳамда иш ҳақининг умумий миқдори, шунингдек, сўнгги _____ йил учун мазкур Рисоланинг 24, 26 ва 27-бандларида кўрсатилган жамиятнинг шахсларига берилган ва тўланган имтиёзлар.

(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)

29. Жамиятнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акциялари (улуши)га эга бўлган акциядорлари (иштирокчилари).

(Кўрсатилади:

акциядорнинг/иштирокчининг Ф.И.О., солиқ тўловчининг индивидуал рақами (жисмоний шахс учун);

тўлиқ номи, солиқ тўловчининг индивидуал рақами, жойлашган манзили (юридик шахслар учун;

таъсисчи ёки йирик акциядор (иштирокчи) жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 ва ундан ортиқ фоизига ёки устав капиталидаги иштирок этиш улушига эгалик қилишни бошлаган сана)

30. Жамиятнинг бошқа аффилланган шахслари тўғрисидаги маълумотлар.



5-БОБ. ЖАМИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


31. Жамият фаолияти турлари.

асосий фаолият тури ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) турлари;

жамиятнинг лицензиялари (патентлари) тўғрисидаги маълумотлар.

32. Жамиятнинг бозордаги улуши тўғрисидаги маълумот.

33. Соҳанинг келажакдаги тараққиёти борасидаги прогнозлар ва ушбу соҳадаги жамиятнинг ўрни.

34. Сўнгги _____ йил ичида ёки жамиятнинг расмий фаолияти даврида сотилган маҳсулотлар (бажарилган иш, хизматлар) ҳажми.

(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади.)

35. Жамиятнинг ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича фаолияти.

(Кўрсатилади:

жамият истеъмол қиладиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизига тўғри келадиган етказиб берувчилар номи ва жойлашган манзили;

жамият ишлаб чиқарадиган товарлар (иш, хизмат) умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини истеъмол қиладиган истеъмолчилар номи ва жойлашган манзили)

36. Жамият фаолиятига таъсир қиладиган омиллар:

а) жамият фаолияти асосий турлари бўйича савдо (иш, хизмат) даромадлилигига ижобий ва салбий таъсир қиладиган омиллар;

б) жамиятнинг суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар;

(Жамият фаолиятининг тўхтатилиши хавфи ёки ўзгариши, жамият активлари умумий ҳажмининг 10 (ўн) ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги пул ва бошқа мажбуриятларнинг ундирилиши билан боғлиқ суд жараёнларидаги иштироки тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш керак.

Жамият қимматли қоғозларини харид қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилишда муҳим деб билган бошқа суд жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам ошкор қилиши мумкин)

в) ваколатли давлат органлари ва (ёки) суд томонидан сўнгги _____ йил давомида жамиятга ва унинг бошқарув органи аъзоларига нисбатан қўлланган барча маъмурий жазолар (санкциялар, жумладан молиявий) тўғрисидаги маълумотлар;

(Санкцияни белгилаган орган, сана, қўллаш сабаблари, ҳажми, шунингдек, ушбу санкциялар кимга нисбатан қўллангани ва рисола тасдиқланган санага уларнинг бажарилиши даражаси.

Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўрсатилади)

г) таваккалчилик омиллари:

жамият фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар;

(Жамият фаолиятига хос ёки асосий молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар, жумладан, қуйидагилар билан боғлиқ хатарлар тавсифланади:

Маълум турдаги фаолиятни юритиш учун ёки муомаласи чекланган объектлар (жумладан, табиий ресурслар)дан фойдаланиш учун лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш имкониятининг йўқлиги;

Учинчи шахслар, жумладан, жамиятнинг шуъба ташкилотлари бўйича жамият жавобгарлиги;

Савдо ҳажми маҳсулот (иш, хизмат)ни сотишдан олинадиган жами даромаднинг камида 10 (ўн) фоизига тўғри келадиган истеъмолчиларни йўқотиш эҳтимоли)

тармоқ хавф-хатарлари;

(Тармоқдаги вазият ёмонлашувининг жамият фаолияти ва ўз мажбуриятларини бажаришига таъсир қилиши мумкинлиги баён қилинади. Жамият фикрига кўра, тармоқда бўлиши мумкин бўлган энг аҳамиятли ўзгаришлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида) кўрсатилади.

Жамият ўз фаолиятида фойдаланадиган хомашё, хизматлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида) нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар алоҳида баён қилинади.

Жамият маҳсулотлари ва (ёки) хизматлари нархларининг ўзгариши билан боғлиқ хатарлар (ички ва ташқи бозорда алоҳида), ва уларнинг жамият фаолиятига бўлган таъсири алоҳида баён қилинади)

молиявий хавф-хатарлар;

(Жамият молиявий аҳволининг фоиз ставкалари, хорижий валютани айирбошлаш курси, шунингдек, қимматли қоғозларга бўлган бозор нархларининг салбий томонга ўзгаришига алоқадор хатарларга боғлиқлиги баён қилинади.

Жамият молия активлари ва молия мажбуриятлари номувофиқлиги (жумладан, жамиятнинг бир ёки бир неча контрагентлари молия мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслиги оқибатида) ва (ёки) кутилмаганда жамият молия мажбуриятларини зудлик билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш зарурати юзага келиши оқибатида жамият ўз мажбуриятларини тўла бажара олмаслиги билан боғлиқ хатарлар алоҳида баён қилинади.

Молия хатарлари таъсирида молия ҳисоботининг қайси кўрсаткичлари ўзгаришга кўпроқ мойиллиги, уларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ва ҳисоботда ўзгариши характери кўрсатилади)

ҳуқуқий хавф-хатарлар;

операцион хавф-хатарлар;

жамият қимматли қоғозларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун муҳим деб билган бошқа хавф-хатарлар.

37. Хатарларни бошқаришда жамият сиёсати тўғрисидаги маълумотлар.

38. Жамиятнинг устав капитали тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

уставга кўра устав капитали ҳажми, сўмда;

ҳисоб баланси бўйича устав капитали ҳажми, сўмда;

устав капиталининг тўланган қисми миқдори, сўмда)

39. Жамиятнинг ўз капитали тўғрисидаги маълумотлар, сўмда.

40. Захира фонди тўғрисидаги маълумот.

(Кўрсатилади:

захира фондининг Устав бўйича миқдори, фоизда;

қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага захира фондининг асл миқдори, минг сўм;

Қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санага қадар захира фонди шаклланмаган бўлса, ушбу ҳақида маълумот жавобда акс эттирилади)

41. Асосий молиявий кўрсаткичлар.

(Жамият фикрига кўра, қимматли қоғозларни харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун бундай маълумотларни ошкор қилиш муҳим бўлган молиявий коэффициентлар кўрсатилади)

42. Жамиятнинг ҳисоб юритиш сиёсати ҳақидаги маълумотлар.

43. Сўнгги _____ тугалланган молиявий йил учун даромаддан фойдаланиш асосий йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар, минг сўм.

(Бўш катакда жамият неча йиллик маълумотларни тақдим этаётганлиги кўсатилади)

44. Мазкур Рисола тасдиқланган кунгача сўнгги йил учун аффилланган шахслар билан тузилган йирик битимлар тўғрисидаги маълумотлар.

(Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно)

45. Жамият активлари умумий ҳажмининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган активлар, ҳар бир активнинг тегишли баланс қиймати кўрсатилади.

46. Жамият активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги дебиторлик қарзи.

(Кўрсатилади:

жамият олдидаги қарзи жамият активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги қарзга эга дебитор номи;

тўланиши лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари кўрсатилади)

47. Жамиятнинг аосий фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ва жамият мажбуриятлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи.

(Кўрсатилади:

жамиятнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда) ва уни сўндириш муддатлари кўрсатилади)

48. Жамият томонидан асосий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган, жамият мажбуриятларининг баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этадиган кредиторлик қарзи.

(Кўрсатилади:

жамиятнинг кредиторлари номи;

тўланиши лозим лозим бўлган тегишли сумма (яқин 12 (ўн икки) ой ичида чораклар бўйича тақсимланади, қолган суммалар йиллар бўйича алоҳида, қарзни узиш муддатларини кўрсатган ҳолда кўрсатилади) ва уни сўндириш муддатлари)

49. Сўндирилмаган кредитлар (қарзлар) тўғрисидаги маълумотлар.

(Кўрсатилади:

кредит ташкилоти (қарз берувчи) номи;

кредит (қарз) шартномасининг асосий шартлари;

кредит (қарз) шартномасининг тугаш санаси;

кредит (қарз) шартномасининг сўндирилмаган тўлов қисми, сўмда)

50. Солиқ тўловлари бўйича муддати ўтиб кетган қарз миқдори, сўмда.

51. Активлари баланс қийматининг 10 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этган жамиятнинг инвестициялари тўғрисидаги маълумотлар.

(Барча инвестициялар миқдори жамият активлари баланс қийматининг 10 фоизни ташкил этганда ҳам, ушбу банд тўлдирилади)



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


52. Мазкур Рисола нусхалари ва асл нусхаси билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисида маълумот.

53. Қимматли қоғозларнинг чиқарилиши шартлари жойлаштириладиган ахборот-маълумот тизимлари, даврий нашрлар манзиллари ва номлари.

54. Жамият қимматли қоғозларини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун жамиятнинг фикрига кўра ошкор этилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.


Изоҳлар:

1. Курсивда берилган матнлар босма ҳужжатда акс этмайди.

2. Жалб этилган маслаҳатчилар, қимматли қоғозларни жойлаштиришда иштирок этувчи ташкилотлар, шунингдек, таъминотни тақдим этган шахслар, жалб этилган баҳоловчи ташкилотлар қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда рисолани тасдиқлайдилар:

юридик шахс тўлиқ номи, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, раҳбарнинг Ф.И.О;

таъминотни тақдим этган жисмоний шахснинг Ф.И.О.

3. Aгар мазкур Рисоланинг бандларини (кичик бандларини) тўлдиришда инкор жавоби берилган бўлса, унда тўлиқ ва батафсил жавоб берилиши керак.

4. Aгар ушбу Рисолада акциялар чиқарилиши назарда тутилган бўлса, унда 2-бобнинг 17-банди босма ҳужжатда акс эттирилмайди.

5. Aгар ушбу Рисолада облигациялар чиқарилиши назарда тутилган бўлса, унда 2-бобнинг 16-банди босма ҳужжатда акс эттирилмайди.

6. 2-боб 17-бандининг "и" - "м" кичик бандларидаги маълумотлар облигациялар чиқарилиши бўйича гаров таъминоти, банк кафолати, суғурта полиси ва суғурта шартномаси тақдим этилган тақдирда ошкор қилинади.

7. Проспкетнинг саҳифалари рақамланиши лозим. Саҳифалар 3-саҳифадан бошлаб рақамланади (биринчи ва иккинчи саҳифалар титул саҳифаси ва титул саҳифасининг орқа қисми ҳисобланади).

8. Рисола давлат органи томонидан тасдиқланган тақдирда, мазкур рисола ушбу орган муҳри билан тасдиқланади.

9. Рисолага:

охирги уч йилдаги ёки, агар жамият фаолиятни уч йилдан камроқ муддат мобайнида амалга ошираётган бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун бухгалтерия баланслари ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;

эмиссия рисоласи тасдиқланишидан олдинги охирги чораклик якуни ҳолати бўйича жамиятнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бухгалтерия баланси нусхалари;

охирги уч йил мобайнидаги ёки жамият ташкил топган пайтдан бошлаб, агар бу муддат уч йилдан кам бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун аудиторлик хулосалари илова қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 9 ноябрь, 44-сон, 498-модда











































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск