ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.11.2020 й. 705-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 ноябрдаги

705-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг

олиб чиқилишини мониторинг

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) (кейинги ўринларда - ипак чиқиндилари) ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) ҳамда ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқувчи ташкилотларнинг пиллачилик соҳасидаги фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини мониторинг қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ипак чиқиндилари ва хом ипак - ТИФ ТН бўйича 5002, 5003 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотлар;


экспорт қилувчи ташкилот - ипак чиқиндилари ва хом ипакни экспорт қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқувчи ташкилот.



2-БОБ. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. Ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг экспорт ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан Уюшма томонидан экспорт қилувчи ташкилотларнинг экспорт контрактлари мониторинги юритилади.


6. Экспорт қилувчи ташкилотлар экспорт контрактлари мониторингини юритиш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

экспорт контрактининг асл нусхаси;

экспорт контрактига нарх калькуляцияси;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали (ТИФ ТН бўйича 5002, 5003 кодлари) ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг ҳар бир килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида Уюшманинг Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси. Бунда йиғим Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада ундирилади.


7. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Уюшма томонидан икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.


8. Экспорт контрактлари мониторингини юритишда бозор конъюнктурасини ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш жараёнида контрактда кўрсатилган нархларнинг нисбатан пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганда, Уюшма ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг ўртача нархлари тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотга тавсиявий хулоса беради.


9. Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлган ҳолларда, Уюшма ушбу экспорт қилувчи ташкилотлар ва контрактлар бўйича уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома беради.


10. Экспорт қилувчи ташкилот томонидан Уюшмага мониторинг учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаси экспорт қилувчи ташкилотга қайтарилади, ҳужжатлар нусхалари эса - Уюшмада сақлаш учун қолдирилади.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ИПАК ЧИҚИНДИЛАРИ ВА

ХОМ ИПАК ОЛИБ ЧИҚИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак экспортининг олиб чиқилиши Уюшма томонидан экспорт қилувчи ташкилот тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотнома асосида амалга оширилади.


12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумотномалар асосида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш (экспорт) мониторинги ва ҳисобини юритади.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинган ипак чиқиндилари ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этиб боради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Экспорт қилувчи ташкилотлар экспорт контрактларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри тузилиши, Уюшмага мониторинг учун мазкур Низомга мувофиқ тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ипак чиқиндилари ва хом ипак экспорт нархларининг тўғри шакллантирилиши, божхона чегараси орқали олиб чиқилаётган ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ТИФ ТН кодларига тўғри келиши бўйича жавобгардир.


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали

ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини

мониторинг қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилотлар

Экспорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари, нарх калькуляцияси ва Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини Уюшмага тақдим этади.

Эҳтиёжга қараб

2-босқич

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

Экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари мониторингини ўтказади.

Давлат божхона қўмитасига бу ҳақда маълумотнома беради.

2 иш куниичида



3 иш куни ичида

3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

Ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишини (экспорт) назорат қилади.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган (экспорт қилинган) ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни Уюшмага тақдим этади.

Ҳар ой якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар

4-босқич

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

Ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишининг (экспорт) ҳисобини юритади.

Доимий равишда





Низомга

2-ИЛОВА


_____-сана


20__йил "___"___________



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

нинг

(ташкилот номи)


кодлари бўйича

(ТИФ ТН кодлари)


миқдорида

(ҳажми ва суммаси) (ҳар бир ТИФ ТН коди бўйича алоҳида кўрсатилади)


ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакни экспорт қилиш бўйича 20___ йил "___" __________ даги _____-сон контракт "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил ___ ____________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакни олиб чиқиш устидан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мониторингдан ўтказилди.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


(Ф.И.О)

М.Ў

(имзо)

(лавозими)




*) "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь
































Время: 0.0451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск