ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 й. 715-сон "Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2020 й.

N 715




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида" 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси)га профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 15 январга қадар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари асосида маҳаллий меҳнат бозори эҳтиёжлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳамда иш берувчиларнинг буюртмаларидан келиб чиқиб, профессионал таълим муассасаларига қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларига асосланган таклифларни касблар ва мутахассисликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили профессионал таълим муассасаларининг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига асосланган таклиф киритади;

профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига асосан туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан шакллантирилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2021 йил 1 апрелга қадар олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни битирган ўқувчилар ўз соҳаси бўйича кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали мос бакалавриат таълим йўналишларида 2-босқичдан ўқишини давом эттиришини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021/2022 ўқув йилига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим тизимида имконияти чекланган шахслар учун тавсия этиладиган касблар ва мутахассисликлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 ноябрь



























Время: 0.1415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск