ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш Концепцияси (ЎзР Президентининг 12.11.2020 й. ПҚ-4890-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 ноябрдаги

ПҚ-4890-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси

тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1. Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида ишлаб чиқилган.


2. Концепция давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уни молиялаштиришда давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш ва апробациядан ўтказишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Бунда, давлат тиббий суғуртаси тизимини 2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида апробациядан ўтказиш ва унинг ижобий натижаларини 2023 йилдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.



1-БОБ. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ


3. Сирдарё вилояти аҳолиси сони 846,3 минг нафарга етиб, уларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 71,9 йилни ташкил этмоқда (республика бўйича ўртача кўрсаткич - 75,1 йил).

Ўтган ўн йил давомида вилоятда туғилиш даражаси ҳар 1 000 нафар аҳолига нисбатан ўртача 24,8 промиллега, ўлим даражаси эса 4,6 промиллега тўғри келган.

Ҳудудда умумий касалланиш даражаси кўрсаткичи касалликлар туридан келиб чиқиб ҳар 100 000 нафар аҳолига нисбатан 3,1 минггача қайд этилган.

Бугунги кунда вилоятда 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси, шу жумладан 99 та амбулатор-поликлиника муассасаси, 26 та стационар даволаш-профилактика муассасаси ва 12 та маъмурий муассаса мавжуд.

Ушбу муассасаларда 1,4 минг нафар шифокор ва 12,5 минг нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда. Бунда, шифокорлар сони ҳар 10 000 нафар аҳолига нисбатан 17,6 нафарни (республика бўйича ўртача кўрсаткич - 23,0 нафар), ўрта тиббиёт ходимлари эса - 150,6 нафарни (республика бўйича ўртача кўрсаткич - 103,6 нафар) ташкил этмоқда.

2019 йилда вилоят соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 358,9 млрд сўм ажратилган. Ушбу маблағлар доирасида тиббиёт муассасаларида 7589,1 минг кўрик амбулатор шароитда амалга оширилган ва 162,4 минг нафар беморга стационар тарзда тиббий ёрдам кўрсатилган.


4. Соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг амалдаги тизими соҳага ажратилаётган маблағларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда, жумладан:

соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улуши 40 фоизгача етмоқда;

аҳолининг тиббий хизматлар учун тўғридан-тўғри тўловлари даражаси 40-45 фоиз атрофида сақланиб қолмоқда;

соғлиқни сақлаш соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган жами маблағларнинг 60 фоизидан кўпини стационар даволаш-профилактика ёрдами харажатлари ташкил этмоқда;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига ажратилаётган маблағларнинг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, атиги 10 фоизи тиббий ёрдам кўрсатишга йўналтирилмоқда;

аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотлари учун тенг шароитлар ва рақобат муҳити яратилмагани тиббий хизматлар сифатини оширишга тўсиқ бўлмоқда;

тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллиги тўлиқ таъминланмаяпти, натижада ушбу муассасаларда бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда ходимларга муносиб ойлик иш ҳақи тўлаш имкониятлари чекланмоқда;

тиббиёт муассасаларидаги мавжуд шифокорларнинг ўртача ўриндошлик коэффициенти 2,0 дан ошмоқда (республика бўйича ўртача кўрсаткич - 1,4), шунингдек, 700 дан зиёд шифокор штат бирлиги вакантлигича қолмоқда.



2-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Концепциянинг асосий мақсади 2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш (кейинги ўринларда - тажриба-синов лойиҳаси) орқали ушбу ҳудудда тиббий хизматлар кўрсатиш ва соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг янги моделларини апробациядан ўтказишдан иборат.


6. Концепцияни амалга ошириш доирасида қуйидаги асосий вазифалар бажарилиши зарур:

соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг самарали механизмларини ҳамда тиббий хизматлар кўрсатишнинг янги моделларини амалиётга татбиқ этиш;

тиббий хизматлар учун тўловларни натижага асосланган молиялаштириш усуллари (жон бошига молиялаштириш, "даволанган ҳолат" ва бажарилган ишлар натижалари) орқали амалга ошириш механизмини жорий қилиш;

давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматлар стратегик харидини амалга ошириш методологиясини ишлаб чиқиш;

барча даражадаги амбулатор-поликлиника ҳамда стационар даволаш-профилактика муассасаларида замонавий клиник ва иқтисодий бошқарув механизмларини яратиш;

мутахассисларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали соғлиқни сақлашни бошқариш, молиялаштириш ҳамда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳаларида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида интеграциялашган ахборот тизими ва ресурсларини яратиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.



3-БОБ. ТАЖРИБА-СИНОВ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Тиббий хизматлар кўрсатиш моделини бирламчи тиббий-санитария ёрдами ролини кучайтиришни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш:

касалликлар турлари ва касалланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, юқумли бўлмаган касалликларни даволаш соҳасидаги клиник амалиётни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш;

соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини муассасаларида ҳамда стационар тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажмини далилли тиббиёт ва халқаро стандартларга асосланган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни кузатишда ҳамширалар ҳамда умумий амалиёт шифокорларининг ролини ошириш ва вазифаларини кенгайтириш;

тиббий-профилактика хизматларини кўрсатишда барча даражадаги тиббиёт ходимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва бирин-кетинликни таъминлаш механизмларини кучайтириш.


8. Соғлиқни сақлашни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий қилиш:

барча даволаш-профилактика муассасаларининг ўзаро узвий ҳамкорлигини таъминлаш ва уни мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш;

беморнинг йўналишини белгилаш, унга йўлланмалар бериш, беморларни кузатиб бориш, тиббий-профилактика ёрдами сифатини назорат қилиш ва тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштиришда бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ролини кучайтириш;

туман тиббиёт бирлашмаларида унинг таркибидаги тиббиёт муассасалари иштирокидаги ички тармоқларни, шунингдек, вилоят стационар тиббиёт муассасалари бирлашмаларини тиббий хизматлар кўрсатиш ҳамда уларни тақдим этиш тўғрисида шартномалар тузиш бўйича асосий тузилмалар сифатида ташкил этиш.


9. Соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий қилиш:

тиббий хизматлар харидини ташкил этишда тиббий хизмат кўрсатувчилар тармоқлари ва бирлашмаларига нисбатан қўлланиладиган аралаш молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;

самарали тиббий профилактикани ва беморларни кузатиш амалиётини рағбатлантириш, шу асосда стационар тиббий хизматлардан фойдаланишни қисқартириш нуқтаи назаридан тиббиёт бирлашмалари, тиббиёт муассасалари ва тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолашнинг молиявий ва номолиявий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

соғлиқни сақлаш бюджети таркибини умумий бюджет маблағларига асосланган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

соғлиқни сақлаш ресурсларини аҳолининг таркиби ва касалланиш кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда ҳудудий жиҳатдан адолатли тақсимлаш;

аҳоли учун аниқ имтиёзларни белгилаган ҳолда давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматларнинг универсал тўпламини ишлаб чиқиш.


10. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлашнинг интеграциялашган ахборот тизимини яратиш:

зарур ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, тажриба-синов лойиҳасини мониторинг қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш ва соғлиқни сақлашни молиялаштириш ҳолатини баҳолаш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш, шунингдек, бу соҳада узоқ муддатли истиқбол учун ривожлантириш асосларини белгилаш;

тиббий хизматлар кўрсатиш даражалари ва тизим иштирокчилари ўртасида самарали ва шаффоф ахборот алмашинувини таъминлаш, чекка қишлоқ ҳудудларида тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

жойлардаги барча аҳолини соғлиқни сақлаш миллий интеграциялашган ахборот тизими (ССМИАТ)да жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР) орқали рўйхатга олиш;

тиббий хизматларнинг миллий таснифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тиббий хизматлар стратегик хариди механизмларини самарали жорий этиш учун зарур бўлган, тиббий ахборот ва фаолият стандартлаштирилишини таъминлайдиган кодлаш ва таснифлаш бўйича янги тизимларни йўлга қўйиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни кенг жорий қилиш;

тажриба-синов лойиҳасининг тегишли ахборот тизимини ривожлантириш учун зарур ахборот-коммуникация инфратузилмасини яратиш ва ушбу тизим иштирокчиларини зарур компьютер асбоб-ускуналар билан таъминлаш.



4-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


11. Концепцияни амалга ошириш натижасида ва тажриба-синов лойиҳаси доирасида:

соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улушини босқичма-босқич қисқартириш;

тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтириш;

соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами улушини ошириш;

тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш;

аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакилларини сифатли тиббий хизмат билан таъминланганлик даражасини ошириш;

аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилган ҳолда тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш имконияти яратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 ноябрь, 45-сон, 507-модда






























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск