ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 й. 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2020 й.

N 712




ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЭЛЕКТР

ҚУРИЛМАЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ

ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ

ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ўзларининг тизимларидаги ташкилотлар томонидан Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг талаблари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар билан бирга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь










































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск