ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2020 й. 723-сон "Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2020 й.

N 723




МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК,

БАҒРИКЕНГЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЖАМОАТЧИЛИК

КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонида белгиланган миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 ноябрдаги

723-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни

таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Жамоатчилик кенгашлари раиси


2. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий -маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари


3. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари

4. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида)


5. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари


6. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


7. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари


7-1. Лавозимга кўра


Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

8. Лавозимга кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари


9. Лавозимга кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раҳбарлари


10. Лавозимга кўра

-

ҳудудий телерадиокомпания раҳбари


11. Лавозимга кўра

-

миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари


12. Келишувга асосан

-

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари


13. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари, Жамоатчилик кенгашлари масъул котиблари


            

Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 ноябрдаги

723-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги

Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни

таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

     

1. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) ҳокими, Жамоатчилик кенгаши раиси


2. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


3. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) прокурори (келишув асосида)


4. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) бошлиғи


5. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


6. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи


7. Лавозимга кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


8. Лавозимга кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари


9. Лавозимга кўра

-

миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари


10. Келишувга асосан

-

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари


11. Лавозимга кўра

-

туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши масъул котиби

         

Изоҳ. Жамоатчилик кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 ноябрь
































Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск