Внимание!

NB! Мазкур Умумий техник регламентга 2024 йил июнь ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.03.2024 й. 115-сон Карорига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида Умумий техник регламент (ЎзР ВМ 18.11.2020 й. 729-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 ноябрдаги

729-сон қарорига

2-ИЛОВА



Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Умумий техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилайди.


2. Техник регламент қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган органик ва органик-минерал ўғитларга қўлланилади.


3. Ушбу Техник регламент органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилади:

турли саноат ва коммунал-маиший хўжаликнинг чиқиндилари асосида ишлаб чиқариладиган органик ва органик-минерал ўғитлар (қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар);

шахсий эҳтиёжларни қондириш учун хонаки ва маданий гуллар, буталар ва дарахтларни етиштириш учун ишлатиладиган ўғитлар.


4. Aгар органик ва органик-минерал ўғитларнинг айрим турлари учун бошқа Техник регламентлар қабул қилинган бўлса, унда ушбу турдаги органик ва органик-минерал ўғитларга қўлланиладиган Техник регламентларнинг талабларига жавоб бериши лозим.


5. Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:


биогумус (вермикомпост) - ёмғир чувалчанглар органик чиқиндиларини қайта ишлаш натижасида олинган органик ўғит, чувалчангларнинг ҳаёт фаолиятида органик моддаларни (қорамол, чўчқа ва бошқа ҳайвонларнинг гўнги) қайта ишлаш жараёни орқали ҳосил бўлган юқори молекуляр органик бирикмалар (қуён, қушлар ахлатлари, хашак, дарахт барглари, озиқ-овқат саноати ва маиший чиқиндиларнинг ферментацияланганлари бундан мустасно);


гени ўзгартирилган манбалар (ГЎМ) - табиий ёки қайта ишланган шаклда одамлар томонидан ишлатиладиган, гени ўзгартирилган организмлар (ГЎО)дан олинган ёки уларнинг таркибида бўлган хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари (компонентлар);


гени ўзгартирилган организмлар (ГЎО) - генетик материали ген-муҳандислик усуллари ёрдамида ўзгартирилган организм;


гўнг - чорва моллари ва паррандаларнинг қаттиқ ва суюқ чиқиндилари аралашмаси;


компост - ўсимлик ёки ҳайвонлар органик чиқиндиларининг чириши натижасида ҳосил бўлган органик ўғит;


маҳсулот идентификацияси - муайян маҳсулот намунасига ва (ёки) унинг тавсифига мувофиқлигини аниқлаш;


мувофиқликни тасдиқлаш - органик ва органик-минерал ўғитларнинг техник регламент ва стандартлар талабларига мувофиқлигининг ҳужжатлаштирилган тасдиғи;


органик-минерал ўғит - органик ёки ноорганик келиб чиқишга эга озуқа моддалари билан органик ва минерал ўғитларни аралаштириш ва (ёки) кимёвий бирикмалар олиш йўли билан олинадиган ўғит;


органик ва органик-минерал ўғитлар учун хавфсизлик паспорти -стеъмолчи иш жойида инсон саломатлиги ва хавфсизлигини, атроф муҳитни органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларида атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриши учун қулай ва қисқа шаклдаги ишончли маълумотни ўз ичига олган ҳужжат;


органик ўғит - келиб чиқиши ўсимлик ёки ҳайвонлар билан боғлиқ моддалардан ташкил топган ўғит;


суғориладиган деҳқончилик далалари (СДД) - ерларни суғориш ва ўғитлаш учун тайёрланган оқова сувлардан фойдаланиш ва уларни табиий биологик тозалаш учун мўлжалланган махсус мелиоратив тизимлар;


тезак - қушларнинг, қуёнларнинг тўшамали ёки тўшамасиз чиқиндилари;


тупроқни яхшилайдиган модда - физик, кимёвий хусусиятларини ва (ёки) биологик фаоллигини яхшилаш учун тупроққа қўшиладиган органик ва (ёки) ноорганик келиб чиқишга эга материал;


тўшама гўнг - тўшама ва ем-хашак қолдиқлари мавжуд бўлган гўнг;


тўшама - чиқиндиларни сингдириш ва иссиқ, қуруқ жой яратиш учун қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига тўшаладиган намликни ютувчи материаллар;


ўғитларни ишлатиш - ўғитларнинг ҳаётий цикли босқичлари, шу жумладан, уларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қўллаш, йўқ қилиш, қайта ишлаш, сотиш, мамлакат ҳудудида муомаласи (импорт, экспорт ва транзит);


ўғит сифатини таҳлил қилиш - ўғитнинг таркиби, физик-механик, физик-кимёвий, агрокимёвий, токсикологик, ветеринария-санитария ва гигиеник тавсифларини аниқлаш мақсадида бажариладиган ишлар мажмуи;


чиринди - ўсимлик ва ҳайвонларнинг органик чиқиндилари чириши жараёнида ҳосил бўлган бир ҳил сертупроқ масса;


эффлюент - метантенк ферментерларида органик чиқиндиларни анаэроб тарзда қайта ишлаш натижасида олинган органик ўғит;


яшил ўғит - ўсимликларнинг яшил массасини ўстириш ва уларни ҳайдаш натижасида олинган органик ўғит.



2-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигига

қўйиладиган умумий талаблар


6. Ўғитлар кимёвий хавфсизлигининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ тартибга солинади, кимёвий хавфсизлик масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар билан аниқланади.


7. Техник регламент органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларига қўйиладиган энг кам талабларни белгилайди. Уларнинг бажарилиши биологик, экологик, кимёвий ва радиациявий хавфсизликни таъминлайди.


8. Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:

инсон ҳаёти ва соғлиғи учун биологик, кимёвий ва радиациявий хавфлар йўқлиги;

органик ва органик-минерал ўғитларнинг инсон яшаш муҳитига, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига салбий таъсирини бартараф этиш;

токсиклик, шу жумладан, инсон саломатлигига ўзига хос ва узоқ муддатли таъсирларини баҳолаш (аллергенлик, иммунотоксинлик).


9. Корхоналар томонидан органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш натижасида чиқариладиган ташламаларда ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрациялари меъёрларини таъминлайдиган тозалаш иншоотларини ва баъзи ҳолларда уларнинг узлуксиз мониторингини олиб бориш учун автоматик тизимларни ўрнатмасдан органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш (қайта ишлаш)га йўл қўйилмайди.


10. Органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш чораларини кўрмасдан, уларни зарарсизлантирмасдан ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўйилмайди.

Агар органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар бўлмаса, хўжалик юритувчи субъект уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлашни ташқи ташкилотларга топшириш зарур.



2-§. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб

чиқаришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари


11. Янги ва реконструкция қилинган иншоотга қўйиладиган жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишда ифлослантирувчи моддаларнинг ташламаларини максимал даражада камайтириш ва тозалаш, кам чиқимли ва чиқитсиз технологиядан, чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш чоралари кўрилиши лозим.


12. Санитария муҳофаза зонасининг ўлчами турар жой бинолари чегарасига қадар корхона, ишлаб чиқариш ва объектнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.


13. Ҳудуд функционал хусусиятларига кўра ишлаб чиқариш, сақлаш, ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик зоналарига бўлинади. Зона ўлчамларининг нисбати корхона қувватига боғлиқ. Зоналарни ўзаро жойлаштиришда шамол йўналишини ҳисобга олиш лозим, бунда заҳарли моддаларнинг саноат ташламалари (ташкилий ва уюштирилмаган) манбалари шамолли томонда жойлашган бўлиши лозим


14. Ускуналар ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


15. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тизимларини лойиҳалашда табиий-иқлим шароитлар, жойнинг рельефи ҳисобга олиниши, амалдаги қурилиш, санитария-гигиена ва ветеринария меъёрлари ва қоидаларига, технологик лойиҳалаш соҳасидаги меъёрларга амал қилиш лозим.


16. Чорвачилик чиқиндилари асосида ўғитларни ишлаб чиқариш ва (ёки) қайта ишлаш корхонасида:

жараённинг асосий босқичлари учун технологик режимлар ва меъёрий параметрлар, хомашё ва тайёр маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги кўрсаткичларига эътибор қаратиш;

атроф муҳитга чиқарилган ташламаларнинг миқдорини камайтириш ва сифат кўрсаткичлари ва чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш;

санитария-эпидемиология, ветеринария, гигиена талабларига ҳамда меҳнат муҳофазасига қўйиладиган талабларга риоя қилиш устидан доимий равишда ишлаб чиқариш назорати тизимини жорий қилиш лозим.


17. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмасдан ишларни бажаришига йўл қўйилмайди.


18. Технологик жараён ишлаб чиқариш қоидалари ва иш жойлари учун технологик йўриқномаларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.


19. Зарарли газлар ва буғларнинг чиқиш манбаи бўлган барча қурилмалар максимал даражада герметизацияланган ёки аспирация қилинган пана жойлар билан таъминланган бўлиши лозим.


20. Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари ва шифтларининг ички юзаси моддаларнинг кимёвий таъсирига чидамли локлар ва бўёқлар ёрдамида ҳимояланган бўлиши лозим.


21. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар сув билан ювишни енгиллаштириш қопламалардан тайёрланади.


22. Ўғитлар ишлаб чиқариладиган, қадоқланадиган ва сақланадиган ишлаб чиқариш хоналари тутунни тортиб зарарли газларни сўриб олиш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.


23. Органик ва органик-минерал ўғитларни фоайдаланишга чиқарилганда хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.


24. Ўғитлардан илмий асосланган меъёрлар асосида фойдаланиш:

тупроқнинг табиий микробиоценозининг бузилишига;

атроф муҳитда патоген микрофлоранинг, инсон учун хавфли бўлган гелминтларнинг яшовчан тухумлари, патоген ичак содда бактерияларининг цисталари, энтерококклар ва бошқа хавфли биологик воситаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаган ҳолда амалга оширилиши лозим.


25. Органик ўғитларда ГЎО ва ГЎМлардан фойдаланиш тақиқланади.


26. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари уларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолашдан ўтиши лозим.


27. Саноатнинг турли тармоқларидаги чиқиндилар асосида органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун махсус регламентлар ишлаб чиқилади.



3-§. Чорвачилик мажмуаси биноларидан суюқ гўнгни

чиқариб ташлашга қўйиладиган талаблар


28. Чорвачилик мажмуаси биноларидан суюқ гўнгни чиқариб ташлаш тизимлари ходимлари гўнгни ўз вақтида чиқариб ташлаши, чорвачилик биноларининг максимал тозалигини ва тавсия этилган микроиқлимни таъминлаши лозим.


29. Чорвачилик биноларидан суюқ гўнгни чиқариб ташлаш механик, гидравлик (сув билан ювиб ташлаш, оқар сув тизимлари) ёки пневматик усулда амалга оширилади.


30. Эпизоотия ҳолатида эпизоотик ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир чорвачилик мажмуасида суюқ гўнгни зарарсизлантириш усуллари ва техник воситалар олдиндан назарда тутилган бўлиши лозим.


31. Саноат чорвачилик мажмуаларининг тозалаш иншоотларида суюқ гўнгни олти кун сақлашни таъминлаб берувчи, карантинли сақлаш ёки секцияли гўнг сақлаш жойлари бўлиши лозим. Бу даврда мажмуадаги эпизоотик вазият аниқланади.


32. Эпизоотия содир бўлганда эпизоотик холатларда юқумли касалликларнинг қўзғатувчиси бўлган суюқ гўнгнинг барча массаси фракцияларга бўлинмасдан олдин дезинфекция қилиниши керак. Зарарсизлантирилган гўнг белгиланган тартибда тасдиқланган технологияга мувофиқ қайта ишланади ва фойдаланилади.


33. Агар суюқ гўнгни сақлаш ёки секцияли гўнгни сақлаш жойларида ҳайвонларнинг хавфли касалликлари қайд этилмаган бўлса, у ҳолда гўнг фракцияларга ажратишдан олдин дезинфекция қилинмайди ва қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш учун ташилади.



4-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни ташишга

қўйиладиган хавфсизлик талаблари


34. Хавфли юклар тоифасига кирувчи ўғитларни ташиш Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


35. Ўғитларни ташиш ўғитлар ва қадоқларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган барча транспорт турлари билан амалга оширилади.


36. Суюқ турдаги ўғитлар транспорт контейнерларида суюқ ҳолда, қадоқсиз ёки қадоқланган ҳолда ташилади.


37. Қаттиқ турдаги ўғитларни ташиш ёмғирдан ҳимояланган, атроф муҳит ифлосланишини бартараф этувчи, сочилган ёки қадоқланган шаклда, тракторларда, автомашиналарда амалга оширилади.


38. Ўғитларни ташишда атроф муҳитни, уларни юклаш ва тушириш жойларини ифлосланишдан ҳимоя қилишни таъминловчи чоралар назарда тутилиши лозим.


39. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали органик ва органик-минерал ўғитларни экспорт, импорт ва транзит қилишга рухсатнома бериш, шунингдек, ветеринария сертификатларини (гувоҳномаларини) расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.



5-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш

хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


40. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш қуруқ махсус ёпиқ хоналарда (омборларда), герметик сиғимларда (силослар, сақлаш жойларида) амалга оширилади.


41. Муайян турдаги органик ва органик-минерал ўғит учун хавфсизлик паспортида кўрсатилган сақлаш шартларидаги махсус талаблар бажарилиши лозим. Сақлаш вақтида органик ва органик-минерал ўғитларнинг (уларнинг миқдори ва сифати) сақланиши ва ходимларнинг саломатлигига ва атроф муҳитга зарар етказиш хавфи бўлмаслиги лозим.


42. Ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари ва улар кучли оксидловчи, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд моддалардан алоҳида сақланиши лозим.

Органик ва органик-минерал ўғитлар ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ва минерал ўғитлардан алоҳида сақланиши керак.


43. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларида кўзга кўринадиган жойларда уларни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, гигиена қоидалари, хавфсизлик чоралари, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳақида маълумот жойлаштирилади.


44. Сақланадиган органик ва органик-минерал ўғитлар миқдори лойиҳада назарда тутилган омборнинг сиғимидан катта бўлмаслиги лозим.


45. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ўғитлар омборларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


46. Омборда органик ва органик-минерал ўғитлар билан боғлиқ ишлар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


47. Суюқ органик ва органик-минерал ўғитлар билан тўлдирилган бочкаларни, бидонларни тўлдириш тешиклари тепага қаратилган бўлиши керак.


48. Органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларига фавқулодда вазиятда ходимларнинг эркин киришлари таъминланади.


49. Суюқ органик ва органик-минерал ўғитлар билан сиғимларни сақлашда сиғим (намликка чидамли хоналар, сув ўтказмайдиган тагликлар ёки бошқа воситалар) фавқулодда емирилганда тўкилган маҳсулотлар умумий ҳажмининг тарқалишини чекловчи тегишли техник чора-тадбирлар ва воситаларни олдиндан назарда тутиш зарур.


50. Органик ва органик-минерал ўғитлар қадоқлари стеллажларга ёки тагликларга жойлаштирилади. Тагликларда сақланадиган текис тахланган ўғитларнинг қадоқланган ҳолдаги баландлиги 2 метрдан ошмаслиги керак. Контейнерларда ўғитлар 2-қаватда сақланади.


51. Қадоқланган ўғитлар турлари бўйича алоҳида сақланади. Тагликлар ва сўриларсиз қадоқланган ўғитларни омборхонада устма-уст қилиб сақлашга йўл қўйилмайди.


52. Қадоқланган қуруқ органик ва органик-минерал ўғитлар стеллажларга тахланганда устки қисмига кимёвий суюқ ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва суюқ минерал ўғитларни тахлашга рухсат этилмайди.


53. Омборхона ичида сўрилар ва тагликларда жойлаштирилган қадоқланган ўғитларнинг жойлашуви хоналарни тозалаш, юк ортгичларнинг эркин ҳаракатланиши, ходимларнинг эркин кириб-чиқиши, шунингдек, омборда ҳаво айланишини таъминлаши лозим.


54. Тўшама гўнг, компостлар, суюқ гўнгнинг қаттиқ фракцияси тупроқ ва ер ости сувларига ўғитларнинг инфилтрациясининг олдини олиш учун қаттиқ қопламали майдонларда уюм қилиб сақланади. Сақлаш жойлари шалтоқ йиғиш ўралари билан жиҳозланган, ёмғир ва эриган қор сувлари қуйилишидан ҳимояланган бўлиши лозим.


55. Озуқа моддаларнинг йўқотилишини камайтириш мақсадида, шунингдек, заҳарли газлар билан ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтириш учун сақлаш вақтида қаттиқ органик ўғитларнинг уюмлари шимувчи материаллар қатлами-торф, ёғоч қипиғи ва сомон билан қопланган бўлиши лозим.


56. Ярим суюқ, суюқ гўнг, тезак, улардан оқиб чиққан сувлар монолит бетон ёки герметик тарзда пайвандланган плёнка қопламаларига эга бўлган махсус секцияли тўплагичларда сақланади.


57. Суюқ гўнгни қайта ишлаш иншоотлари жойлашган ҳудудда олти кун сақлаш учун карантинли сиғимлар бўлиши лозим.


58. Тўшама гўнг (тезак, компост) анаэроб шароитда зичланган штабелларда ёки нотекис ётқизилган штабелларда, кейин уни иситгандан кейин зичлаб қўйиш шарти билан сақланиши мумкин.

Штабель усти 15-20 sm тупроқ қатлами билан қопланади.


59. Ерга чуқурлаштириб кўмилган гўнг омбори (тезак сақлаш жойи) полимер материаллардан ясалган ва сув ўтказмайдиган бўлиши лозим.


60. Гўнг омборларининг сиғими гўнгнинг кунлик миқдори ва унинг ишлатилишидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.


61. Фракцияларга бўлинмаган гўнгни сақлаш учун мўлжалланган гўнг омборлари уни аралаштирувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Гўнг омборларининг ёнбағирлари ва таги қаттиқ қопламага эга бўлиши лозим. Ёпиқ гўнг омборлари люклар, тутунни тортиб олувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.


62. Суюқ гўнг ва унинг қайта ишланган маҳсулотларини ташиш кўчма ёки стационар қурилма (гидромеханик транспорт) томонидан амалга оширилади.


63. Органик ва органик-минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи улардан фойдаланиш учун сақлаш ва (ёки) яроқлилик муддатини белгилайди.



6-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни йўқ қилиш

ва қайта ишлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


64. Органик-минерал ўғитларнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг ўғит хавфсизлик паспортига мувофиқ йўқ қилинади.


65. Чорвачилик ва ўсимликлар чиқиндилари (қорамол, чўчқалар, отларнинг тўшамали ва тўшамасиз гўнги, парранда тезаклари, шунингдек, улар асосида ўсимлик биомассаси қўшилган компост аралашмалари) метантенк ферментерида ишлаб чиқилган органик ўғит, компостлаш ва бошқа усуллар билан қайта ишланиши мумкин.


66. Ўғитлар (айрим ҳолларда) қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган технологик регламентга мувофиқ зарарсизлантирилгандан кейин технологик қайта ишланиши лозим.


67. Метангенерация усули билан метантенк ферментери ёрдамида эффлюент ишлаб чиқариш учун чорвачилик чиқиндилари ва уларнинг ўсимлик биомассаси билан аралашмаси ишқорлилиги-1500 mg дан 5000 mg CаCО3/dm.куб гача, водород кўрсаткичининг қиймати 6,5-7,5 рН бирлик, учувчан кислоталар миқдори-600 дан 1500 mg/ dm.куб гача бўлиши лозим.


68. Эффлюентни зарарсизлантириш бевосита метантенкда ферментация жараёнида амалга оширилади. Техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги ҳолатларида эффлюент қўшимча равишда зарарсизлантирилиши лозим.


69. Эффлюент ишлаб чиқариш жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:

технологик режимга ва ишлаб чиқариш йўриқномаларидаги нормаларга риоя қилиш;

жиҳозларнинг тўғри ишлашини кузатиб бориш;

ёнғин хавфсизлиги режимига риоя қилиш;

ишлаётган жиҳозда таъмирлаш ишларини бажаришга йўл қўймаслик;

барча ҳаракатланувчи механизмларнинг пана қилиб тўсиб қўйилганлигини кузатиб бориш;

махсус тайёргарликдан ўтган ходимларнинг ишлашига рухсат бериш.


70. Махсус кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари алоҳида шкафларда махсус ажратилган тоза қуруқ хонада сақланади. Махсус кийимлар ҳафтасига камида бир марта совун-содали сувда; резина қўлқоплар, кўзойнаклар ҳар куни сув билан ювилиши лозим; респираторлар (ёки уларнинг сменали фильтрлари) зарур ҳолларда алмаштириб турилади.


71. Эффлюент ишлаб чиқариладиган, қадоқланадиган ва сақланадиган ишлаб чиқариш хоналари тутунни тортиб олувчи вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.



7-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни

сотиш бўйича хавфсизлик талаблари


72. Органик ва органик-минерал ўғитларни сотиш махсус савдо шохобчаларида амалга оширилиши ва бу ерда уларни сақлаш шартлари бажарилиши лозим.


73. Бир савдо бўлимида органик ва органик-минерал ўғитларни улар истеъмол хоссаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган товарлар билан биргаликда сотишга йўл қўйилмайди.


74. Чакана савдода органик ва органик-минерал маҳсулотларни сотиш қадоқланган шаклда амалга оширилади.



3-БОБ. ОРГАНИК ВА ОРГАНИК-МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Органик ва органик-минерал ўғитлардан фойдаланиш

хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар


75. Ўғитларнинг, шу жумладан, қайта ишланган ўғитларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари Техник регламентга 2 - 5-иловаларга мувофиқ бўлиши лозим.

Ўғитлардан фойдаланиш шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳамда деҳқончилик технологияси ва хавфсизлик паспортида кўрсатилган бошқа эҳтиёт чораларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


76. Ўғитни ишлатишдан олдин уни ишлатиш бўйича тавсиялар билан танишиш билан бир қаторда:

ёнбағирларнинг нишаблиги;

об-ҳаво шароити;

тупроқнинг агрокимёвий хоссалари;

ер усти ва ер ости сувларининг жойлашувини ўрганиш лозим.


77. Ўғитларни солишнинг чекланиши тегишли мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётларга мувофиқ ўғитларни солиш режалаштирилаётган тегишли ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади, жумладан:

тупроқнинг ҳолати, тупроқнинг агрокимёвий хоссалари ва жойнинг нишаблиги;

иқлим шароитлари, ёғингарчилик миқдори ва суғориш режими (усуллари);

ердан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини юритиш усуллари, шу жумладан, экинларни алмашлаб экиш тизимлари ҳисобга олинади.


78. Ўғит солиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

сув билан тўйинган, сув остида қолган, музлаган ёки қор билан қопланган тупроқни ўғитлаш;

ер усти сувларига оқиб тушиш, ер ости сувларига шимилиш ва экинлардан ташқарига чиқиш хавфи мавжуд бўлган тик ёнбағирларни ўғитлаш;

суюқ органик ўғитларни ёмғирлатиб сепиш ёки электр узатиш линияларидан 30 метрли зонада сочиб юбориш орқали ўғитлаш;

сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, қуримайдиган сойлар, шунингдек, сув хўжалик ва ичимлик сув таъминоти эҳтиёжлари учун ишлатиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари қор қоплами устидан ўғит солиш, таркибида маҳаллий гўнг бўлган оқова сувларни зарарсизлантирмасдан ўғит сифатида фойдаланиш.


79. Атроф муҳитда нитратлар тўпланишини камайтириш учун:

муайян турдаги ўғитлардан фойдаланиш тақиқланган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган даврлар;

гўнг (тезак) сақланадиган омборларнинг сиғими ва қурилиши, шу жумладан, атроф муҳитнинг таркибида гўнг мавжуд бўлган оқова сувлар билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;

ўғитларни солиш тезлиги ва бир хилда ўғитлаш тартиби;

ердан фойдаланишнинг бошқаруви, шу жумладан, экинларни алмашлаб экиш тизимларидан фойдаланиш ҳисобга олиниши керак.

Ёғингарчилик мавсумида сувни нитратлар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида сувни тупроқдан азотни ўзлаштирадиган ўсимлик қопламасининг минимал миқдорини сақлаб туриш лозим.


80. Ўғитлар алмашлаб экиш, тупроқни ҳимояловчи экинларни экиш, яшил ўғитларни солиш, оҳактошлар ва бошқа табиий ёки биологик хавфсиз ўғит ва қўшимчаларни қўшиш билан биргаликда ишлатилиши лозим.


81. Биологик қаттиқ моддалардан, оқова сувлар чўкмасидан, септик чиқиндилардан ва инсон ҳаёти ва фаолиятидаги бошқа чиқиндилардан, шунингдек, инсон ҳаёти ва фаолиятидаги чиқиндилардан иборат моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш тақиқланади.



2-§. Суюқ гўнг ва унинг қайта ишланган маҳсулотларидан

фойдаланишга қўйиладиган талаблар


82. Қудуққа ёки гўнг тўплагичга шлангли ёки кислородли изоляцияловчи газ ниқобларисиз ва арқонли хавфсизлик камарисиз тушиш қатъиян ман этилади.

Газ хавфи бўлган ишларни камида икки кишидан иборат бригада амалга ошириши керак, улардан бири раҳбар бўлиши керак. Дастлаб хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда қудуқда тўпланган газсимон моддалар ёндирмасдан чиқариб ташланади.

Ҳар бир масъул шахсга газ чиқиши хавфи бўлган ишларни амалга оширишга доир ишлар режасига асосан алоҳида наряд-рухсатнома берилади. Нарядда ишларни бажариш учун хавфсизликнинг асосий чоралари кўрсатилиши керак.


83. Чорвачилик комплексларидан чиқадиган зарасизлантирилган гўнг ва оқова сувлардан Техник регламент талабларига мувофиқ органик ўғит сифатида қишлоқ хўжалигида ва (ёки) ўрмон хўжалигида фойдаланилади.


84. Чорвачилик комплексларининг зарарсизлантирилган гўнг ва оқова сувлари ўсимликда ишлатилади, бунда ҳосилнинг зарарланиши ёки ифлосланишига, шунингдек, инсон ва ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


85. Ўсимликлар вегетация даврида ўғит сифатида суюқ гўнг солганда охирги солинган муддатдан теримгача ёки ундан фойдаланишгача бўлган вақтга риоя қилинади.


86. Атроф муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун ўғитларни пуркаш мумкин эмас.



3-§. Қаттиқ органик ўғитлардан фойдаланишга

қўйиладиган талаблар


87. Тупроқни азот ва бошқа озуқа моддалари билан бойитиш учун ишлатиладиган чорва моллари ва парранда гўнгидан олдиндан (термал қуритиш, компостлаш ва бошқа усуллар ёрдамида) зарарсизлантирилиши лозим.


88. Фақат ҳайвонлар (паррандалар) ва одамлар учун умумий бўлган зооантропоноз (чорва моллари орқали юқиши мумкин бўлган) касалликлардан холи бўлган чорвачилик хўжаликларидан келтирилган гўнглардан фойдаланишга йўл қўйилади.


89. Ўғитлар махсус агротехник машиналар (ўғитлагич плуглар, дискли плуглар) ёрдамида қисқа вақтда (12 соат ичида) қўлланилиши лозим.



4-§. Ўғит учун ишлатиладиган оқова сувлар

лойқасига қўйиладиган талаблар


90. Тегишли санитария нормалари ва қоидалари билан белгилаган усулларнинг биридан фойдаланиб, оқова сувларнинг лойқалари зарасизлантирилгандан сўнг улардан ўғит сифатида фойдаланишга (чорвачилик фермер хўжаликлари ва комплексларининг суюқ гўнг ва оқова сувларидан фойдаланувчи мелиоратив тизимлардан ташқари) рухсат берилиши мумкин.


91. Лойқалар қайта ишлаш ва сақлаш технологиясига қараб намлиги 92-96 фоиз бўлган суюқ шаклда ёки намлиги 50-70 фоиз бўлган сочилувчан масса, шунингдек, компост шаклида ишлатилиши мумкин. Компостлаш учун торф, сомон, гўнг, ёғоч ва бошқа органик чиқиндилар ишлатилади.


92. Лойқа билан ўғитлаш учун мўлжалланган майдонларда тупроқ қуйидаги кўрсаткичлар: pH, фосфор, калий, оғир металлар-қўрғошин, кадмий, хром, мис, никель, симоб, рухнинг ҳаракатчан шакллари бўйича агрокимёвий текширувдан ўтказилиши керак.


93. Сувни муҳофаза қилиш ва қўриқхона зоналарини, ўрмонлар ва дарахт билан қопланган майдонларни, шунингдек, оғир металлар билан ифлосланган тупроқларни лойқа билан ўғитлаш тақиқланади.


94. Пичанзор ва яйловларни ўғитлашга фақат (шудгорлаш чоғида) қайта ўтлоқ барпо этиш жараёнида рухсат этилади.


95. Ўғит хусусиятларига кўра органик-минерал компостлар, тўшамали ёки тўшамасиз (суюқ) гўнг каби оқова сув лойқалари органик-минерал ёки органик ўғитлар деб ҳисобланиши мумкин.


96. Лойқаларнинг ҳар бир туркумида келиб чиқиши бир хил бўлган ўғитлаш қийматини белгилаш учун рН туз, қуруқ моддалар, органик моддалар, кул, умумий ва минерал (нитратли N-NO3 ва аммонийли N-NO4) азот, фосфор, калий ва умумий калцийнинг умумий ва ҳаракатчан шакллари таркиби аниқланиши керак.


97. Тупроқ, маҳсулотлар ва атроф муҳит оғир металлар билан ифлосланиши хавфини бартараф этиш учун ўғит учун мўлжалланган оқова сувларнинг лойқаларида қўрғошин, кадмий, хром, мис, никель, симоб, рух каби оғир металларнинг миқдори таҳлил қилиниши зарур.


98. Лойқалардаги озуқа моддалари ва оғир металларнинг таркибини кимёвий таҳлил қилиш, ўғитни етказиб бериш учун масъул бўлган ташкилот томонидан амалга оширилади ва унинг натижалари фойдаланувчига илова қилинадиган ҳужжат (сертификат) шаклида берилади.


99. Лойқаларни сақлаш ва компостлаш улар солинадиган жойларда ёки бундай ҳудудларга яқин жойларда амалга оширилиши мумкин.

Қаттиқ ва суюқ лойқаларни солиш учун мос равишда қаттиқ ва суюқ органик ўғитларни солиш учун мўлжалланган машиналар ва технологиялардан фойдаланилади. Лойқалар далага шудгорлашдан олдин тўғридан-тўғри ағдарма плуглар билан солинади.


100. Оқова сувлар лойқаларини ёки улар асосида тайёрланган компостларни солиш қишлоқ хўжалиги экинлари учун бошқа органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш имкониятини истисно этмайди. Бунда лойқа билан тупроққа солинадиган элементларнинг миқдори ҳисобга олиниши керак.



4-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ


101. Хавфсизлик паспорти истеъмолчига иш жойида одамлар саломатлиги ва хавфсизлигини, органик ва органик-минерал ўғитлар ҳаёт циклининг барча босқичларида, шу жумладан, уларни йўқ қилишда атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш учун зарур чоралар кўрилиши учун етарли бўлган, ушбу Техник регламентга 7-иловага мувофиқ тасдиқланган ҳамда қисқа шаклда тақдим этилган ҳаққоний маълумотларни ўз ичига олиши керак.


102. Хавфсизлик паспортини тузувчи ҳамда органик ва органик-минерал ўғитларни ишлаб чиқарувчи ва бозорга етказиб берувчи ташкилот (шахс) унинг таркибидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

Паспортни тузиш учун зарур маълумотлар норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилган тадқиқотлар (синовлар) натижасига асосланиши керак.


103. Органик ва органик-минерал ўғитларни бозорда тақдим этишга масъул бўлган ташкилот (шахс) (ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи, импорт қилувчи ёки сотувчи) истеъмолчини хавфсизлик паспорти билан бепул таъминлаши шарт.


104. Истеъмолчининг талабига биноан хавфли хусусиятлар ёки органик ва органик-минерал ўғитларнинг зарарли таъсири турлари тўғрисидаги маълумотлар кўпчиликка маълум бўлган ҳолатларда ҳам мижозга хавфсизлик паспорти берилиши керак.


105. Хавфсизлик паспорти асосида муомалада бўлган органик ва органик-минерал ўғитларни рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.



5-БОБ. ЎҒИТЛАРНИ ҚАДОҚЛАШ ВА ТАМҒАЛАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


106. Ўғитни қадоқлаш материаллари биологик жиҳатдан парчаланувчи ёки қайта ишланувчи материаллардан тайёрланади.


107. Қадоқ ва идишларни тайёрлаш учун ўғитларнинг емирувчи ёки бошқа зарарли таъсирига чидамли ва ўзаро таъсири вақтида:

ёниш ва (ёки) сезиларли миқдордаги иссиқлик ажралишига;

тез ёнувчан, токсик ёки нафасни сиқувчи газларнинг ажралишига;

бошқа кимёвий фаол ва хавфли моддаларнинг ҳосил бўлишига олиб келмайдиган материаллар қўлланилади.


108. Истеъмол қадоғи тўлиқ кафолат муддати давомида ўғитларнинг истеъмол хусусиятларининг ўзгармаслигини ва Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаши керак.


109. Истеъмол қадоғининг юза қисми уни Техник регламент талабларига мувофиқ тамғалаш имкониятини бериши керак.


110. Ўғит қадоғидаги ёрлиқда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

номланиши;

ўғит ишлаб чиқариш учун асос бўлган норматив ҳужжатнинг номи;

ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили, шу жумладан, мамлакат, агар юридик манзилига номувофиқ бўлса, ишлаб чиқариш(лар)нинг) ва импорт қилувчининг манзили;

ишлаб чиқарувчининг савдо белгиси (мавжуд бўлса);

штрихли идентификациялаш коди (мавжуд бўлса);

мақсади (асосий истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар);

қўллаш усули, фойдаланиш бўйича чекловлар, бошқа ўғитлар ва кимёвий моддалар билан мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар;

моддаларнинг озуқавий элементларининг масса улуши (таркиби);

ишлаб чиқарилган сана ва туркумнинг рақами;

кафолат муддати;

сақлаш, ташиш, фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

хавфлилик даражаси;

соф оғирлиги (қаттиқ ўғитлар учун), идишдаги номинал ҳажми (суюқ ўғитлар учун);

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари;

"Намликдан сақлансин" ва "Қуёш нуридан сақлансин" белгилари;

ўғитлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича қўшимча йўриқномалар.


111. Ҳар бир транспорт қадоғида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган тамғаси мавжуд бўлган этикетка бўлиши лозим:

номланиши;

ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган жойи (юридик манзили, шу жумладан, мамлакат, агар юридик манзилига номувофиқ бўлса, ишлаб чиқариш(лар)нинг ва импорт қилувчининг манзили;

мақсади (асосий истеъмол хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар);

озуқавий моддаларнинг масса улуши (таркиби);

сақлаш, ташиш, фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати;

"Намликдан сақлансин" ва "Қуёш нуридан сақлансин" белгилари;

туркумнинг рақами;

хавфлилик даражаси;

қадоқланган ўғитнинг миқдори;

қадоқ бирликларининг сони;

қадоқловчининг рақами.


112. Тамғани босиш технологияси кафолат муддати давомида маҳсулотни ташиш, сақлаш ва сотиш давомида унинг ўчиб кетмаслигини таъминлаши керак.


113. Уюм ҳолда ташиладиган ўғитлар учун тамға илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилади.


114. Тамғалаш давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва бошқа тилларда ҳам такрорланиши мумкин.


115. Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда, маҳсулотнинг номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда "эко" ва "есо" сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.


116. Органик ўғитларни маркалаш ва реклама қилишда органик маҳсулотнинг белгилари (логотиплари), агар улар "Organic" стандарт талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган бўлсагина ишлатилиши мумкин.


117. Ярим суюқ ва суюқ ўғитлар полимер материаллардан тайёрланган канистрлар, пластик идишлар (ПЭТ-идишлар), полимер бочкалар, пайвандланган пўлат бочкаларга солинади.


118. Қадоқлаш материаллари ўғитларни ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш пайтида бут сақланишини ва сифатини ҳамда истеъмолчи хавфсизлигини таъминлаши керак. Алюминий қўшиб тайёрланган қадоқлардан фойдаланишга рухсат берилмайди.



6-БОБ. МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ


1-§. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялаш


119. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялашни амалга оширишда тақдим этилган ўғит билан ёрлиқда кўрсатилган кўрсаткичлар бир хиллиги аниқланади.


120. Ўғитларни идентикификациялашни қуйидагилар ўтказади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқарувчилар (сотувчилар);

сертификатлаштириш органи мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;

саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасидаги эксперт ташкилоти хавфли ишлаб чиқариш объектини хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат рўйхатига олиш, шунингдек, зарарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ёки йўқ қилувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш мақсадида ва хавфли ишлаб чиқариш объектида бахтсиз ҳодиса юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун;

давлат назорати органи Техник регламент талабларига мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида.


121. Идентификациялаш ўғитнинг номи ва тури, шунингдек, унинг бир хиллиги ва аниқланадиган ўғит турининг ўзига хос хусусиятлари бўйича амалга оширилади.


122. Органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялашда қуйидаги усуллардан бири ёки улар биргаликда қўлланилади:

ҳужжатлар бўйича;

ташқи кўздан кечириш;

синовлар.


123. Идентификациялашда хавфсизлик паспортидан, етказиб бериш келишувлари ва шартномаларидан, органик ва органик-минерал ўғитларнинг ёрлиқда келтирилган маълумотлардан фойдаланилади.



2-§. Намуналар олиш ва синовларни ўтказиш


124. Хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш учун органик ва органик-минерал ўғитларнинг намуналарини олиш, уларнинг сифатини таҳлил қилиш Техник регламент талабларига мувофиқликни аниқлаш мақсадида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан амалга оширилади.


125. Ўғитларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини синаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган усулларга мувофиқ амалга оширилади.



3-§. Мувофиқликни тасдиқлаш


126. Органик ва органик-минерал ўғитларнинг ушбу Техник регламент талабларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш Техник регламент талаблари ва ўғитларга нисбатан қўлланиладиган бошқа норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


127. Ўғитларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш рўйхатга олиш шаклида амалга оширилади.


128. Ўғитларни рўйхатдан ўтказишда ариза берувчилар якка тартибдаги тадбиркор, юридик ёки жисмоний шахс, ваколатли ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи бўлиши мумкин.


129. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш комиссияси томонидан рўйҳатга олинади.

Техник регламентга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ўғитни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.


130. Ўғитни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати чекланмаган.


131. Республика ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг янгиланган давлат реестри ваколатли органнинг расмий сайтида жойлаштирилади.



4-§. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишини

миллий белги билан тамғалаш


132. Мувофиқликни баҳолашдан ўтган, Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган органик ва органик-минерал ўғитлар бозорда маҳсулот муомалага чиқарилишининг миллий белгиси билан тамғаланади.


133. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишини миллий белги билан тамғалаш ўғитларни муомалага чиқаришдан олдин амалга оширилади.


134. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилиши учун миллий белгиси ўғитларни қадоқлашнинг ҳар бир бирлигига ёки этикеткага / ёрлиққа (агар қадоққа белги туширишнинг иложи бўлмаса) туширилади, шунингдек, ўғитлар туркумига илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилади.


135. Маҳсулот бозорда муомалага чиқарилишининг миллий белгиси ўғитдан тўлиқ фойдаланилгунга қадар аниқ тасвирни таъминлайдиган усулда туширилиши лозим.



7-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


136. Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.


137. Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг қароридан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


138. Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўғитлар хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисми бўйича қўлланилади.


139. Техник регламент кучга киргунга қадар ўғитларга берилган ветеринария-санитария, санитария-эпидемиология хулосалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.


140. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Умумий техник регламентга

1-ИЛОВА



Техник регламентнинг талаблари тегишли

бўлган техник тартибга солиш объектлари

(ТИФ ТН коди 3101 00 000 0)


1. Органик ўғитлар (гўнг, ўсимлик маҳсулотлари бўлган намликни ютувчи моддали тезак, торф, сомон, пайраҳа, пўстлоқ, қиринди ва бошқалар ёки намликни ютувчи моддаларсиз, компост, яшил ўғит (сидератлар), биогумус, вермикомпост, сомон, оқова сувлар лойқаси (таркибига кўра), тупроқ грунти.


2. Органик-минерал ўғитлар (гумофос, гумофоска, торф-аммиакли ўғитлар, торфоминерал-аммиакли ўғитлар, натрий ва аммоний гуматлари, оқова сувлар чўкмаси (таркибига кўра) ва бошқалар).






Умумий техник регламентга

2-ИЛОВА



Ўғитлар ва уларни ишлаб чиқариш хомашёсидаги

(маҳсулот ва концентратлардаги) табиий

радионуклидларнинг чегаравий рухсат

этилган концентрацияси

Т/р

Объект


СИ ўлчами

(Беккерель/

килограмм)


Тизимдан ташқари ўлчами


Пико

Кюри/

грамм


грамм/

тонна


Ўғитларда табиий радионуклидларнинг

чегаравий рухсат этилган концентрацияси

1

238 U ва 232 Th нинг уран ва торий қаторининг қолган аъзолари билан радиоактив мувозанатдаги солиштирма фаоллиги, мутаносиб равишда


1200

32,4

97,4

Алфа-радиоактивлик бўйича ўғитларни ишлаб чиқариш учун хомашё

(маъданлар ва концентратлар) таркибида табиий радионуклидларнинг

чегаравий рухсат этилган концентрацияси

2

Ўғитлар ва мелиорантлар ишлаб чиқариш учун хомашёдаги радионуклидларнинг (уран, торий ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари) умумий солиштирма алфа фаоллиги қуйидагилардан ошмаслиги керак


10000

270

812

          





Умумий техник регламентга

3-ИЛОВА



Чорвачилик чиқиндилари асосида ишлаб

чиқариладиган органик ўғитларнинг хавфсизлигига

ва ўғитларнинг токсикологик, ветеринария-санитария,

гигиеник тавсифларига қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши

Органик ўғит тури


Қуруқ гўнг

(тезак)


Тўшамали

гўнг*

(тезак)


Гўнг (тезак)

асосидаги

компостлар*,

тўшамасиз

гўнгнинг (тезак)

қаттиқ қисми


Тўшамасиз

гўнг* (тезак),

гўнг суюқлиги


1. Айрим токсик элементлар аралашмаларининг масса концентрацияси (ялпи миқдори), қуруқ модданинг мг/кгдаги кўрсаткичи қуйидагилардан ортиқ эмас:


- қўрғошин

130.0

- кадмий

2,0

- симоб

2,1

- маргумуш


10.0


2. Қуруқ моддада пестицидларнинг, шу жумладан, уларнинг алоҳида турларнинг қолдиқ миқдори, қуруқ модданинг мг / кг.даги кўрсаткичи, қуйидагилардан ортиқ эмас:


- ГХЦГ (изомерлар йиғиндиси)

0,1

- ДДТ ва унинг метаболитлари (умумий миқдорлари)


0,1


3. Бенз(а)пирен* миқдори, қуруқ модданинг мг/кг.даги кўрсаткичи, қуйидагидан ортиқ эмас:


-

0,02

0,02

-

4. Полихлорланган бифенилларнинг миқдори*, мг/кг.даги кўрсаткичи, қуйидагидан ортиқ эмас:


-

0,06

0,06

-

5. Санитария-кўрсаткичли микроорганизмлар индекси, КОЕ/ г:


- колиформалар

1-9

- энтеробактериялар


1-9


6. Патоген ва касаллик туғдирувчи микроорганизмларнинг мавжудлиги, шу жумладан, энтеробактериялар (ичак таёқчасининг патоген серовариантлари, салмонеллалар, протейлар), энтерококлар, стафилококлар, клостридиялар, бациллар, энтеровируслар, КОЕ/г


Рухсат этилмайди

7. Гелминтлар, шу жумладан, нематодалар (аскаридат, трихосефаллар, стронгилят, стронгилоидлар), трематодлар, цестодларларнинг ҳаётий тухумлари ва личинкалари, нусха/килограмм.


Рухсат этилмайди

8. Ичакдаги оддий патоген цисталар, нусха/100 г


Рухсат этилмайди

9. Синантроп пашшаларининг личинкалари ва ғумбакларининг мавжудлиги, нусха/ килограмм.


Рухсат этилмайди

           

*) Ўғит ишлаб чиқаришда торф ишлатилган ҳолларда аниқланади.




Гўнг асосидаги ўғитларнинг физик-кимёвий, механик

ва аргокимёвий кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши

Органик ўғит тури


Қуруқ

гўнг


Тўша-

мали

гўнг


Гўнг

асосидаги

компостлар,

тўшамасиз

гўнгнинг

қаттиқ

қисми


Тўшамасиз гўнг


Гўнг

сую-

қлиги

Ярим

суюқ


Суюқ


Гўнг

оқмаси,

тўшамасиз

гўнгнинг

суюқ

қисми


1. Қуруқ модданинг масса улуши,фоиз

85

фоиздан

кам эмас


25

фоиздан

кам эмас


8

фоиздан

кам эмас


3

фоиздан

8 фоизгача

гача


3

фоиздан

кўп эмас


3

фоиздан

кам эмас


2. Балластли бегона механик аралашмалар мавжудлиги, қуруқ модданинг фоиздаги кўрсаткичи, қуйидагилардан ортиқ эмас:



- ўлчами 40 мм дан кам бўлган юқори солиштирма вазнли тошлар, шағал, металл ва бошқалар

1,5

1,0

- ўлчами 150 мм дан кам бўлган паст солиштирма вазнли каноп, арқон, тараша, таёқ ва бошқалар


1,5

0,5

3. Водород ионлари фаоллиги кўрсаткичи, pH бирлиги.


6,0-8,5

4. Органик модданинг масса улуши, қуруқ модданинг фоиз даги кўрсаткичи, қуйидагилардан кам эмас:


50

70

5. Бошланғич намликдаги ўғит таркибидаги озуқа моддаларининг масса улуши, фоиз, қуйидагилардан кам эмас:







- умумий азот

0,6

0,3

0,2

0,1

0,05

0,1

- P2О5 да ифода этилган умумий фосфор

0,5

0,2

0,1

0,05

0,01

0,05

- К2О да ифода этилган умумий калий


0,6

0,2

0,15

0,05

0,01

0,1

Тезак асосидаги ўғитларнинг физик-кимёвий, механик

ва агрокимёвий кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши

Органик ўғит тури

Қуруқ

тезак


Тўша-

масиз

тезак


Компост,

тўшамасиз

тезакнинг

қаттиқ

қисми


Тўшамасиз тезак


Ярим

суюқ


Суюқ


Тезак

оқмаси


1. Қуруқ модданинг масса улуши, фоиз


85

фоиздан

кам эмас


25

фоиздан

кам эмас


8

фоиздан

кам эмас


3

фоиздан

8 фоизгача


3

фоиздан

ортиқ эмас


2. Балластли бегона механик аралашмалар мавжудлиги, қуруқ модданинг фоиздаги кўрсаткичи, қуйидагилардан ортиқ эмас:



- ўлчами 40 мм дан кам бўлган юқори солиштирма вазнли тошлар, шағал, металл ва бошқалар

1,5

1,0

- ўлчами 150 мм дан кам бўлган паст солиштирма вазнли каноп, арқон, тараша, таёқ ва бошқалар


1,5

0,5

3. Водород ионлари фаоллиги кўрсаткичи, pH бирлиги.


6,0-8,5

4. Органик модданинг масса улуши, қуруқ модданинг фоиз даги кўрсаткичи, қуйидагилардан кам эмас:


50

70

5. Бошланғич намликдаги ўғит таркибидаги озуқа моддаларининг масса улуши, фоиз, қуйидагилардан кам эмас:







- умумий азот

2,0

1,5

0,7

0,4

0,5

0,10

- P2О5 да ифода этилган умумий фосфор

2,0

0,7

0,5

0,3

0,15

0,1

- К2О да ифода этилган умумий калий


0,8

0,6

0,3

0,15

0,06

0,04

       





Умумий техник регламентга

4-ИЛОВА



Ўсимликшунослик ва ўсимлик маҳсулотларини

қайта ишлаш корхоналарида органоген чиқиндилар

асосида ишлаб чиқарилган органик ўғитларнинг

токсикологик, радиологик, фитосанитар

хусусиятларига қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши


Органик ўғит тури


Сомон,

похол


Ўсимлик

компост-

лари

Тезак

чиқин-

диси


Спиртдан

қолган

барда

филтрати

(фугат)


1. Токсик элементларнинг, шу жумладан, айрим элементларнинг масса улуши, қуруқ моддаларнинг мг/кг да, қуйидаги кўрсаткичлардан ортиқ эмас:



- қўрғошин

5,0

130

- кадмий

0,3

2,0

- симоб

0,05

2,1

- маргимуш


0,5

10,0

2. Қуруқ моддада пестицидларнинг қолдиқ миқдори, шу жумладан, уларнинг айрим турларининг масса концентрацияси, қуруқ моддаларнинг мг/кг да, қуйидагилардан ортиқ эмас:


- ГХЦГ (изомерлар йиғиндиси)

0,1

- ДДТ ва унинг метаболитлари (умумий миқдори)


0,1

3. Табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги, қуруқ моддаларнинг Бк/кгда, қуйидагилардан ортиқ эмас:


300

4. Техноген радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги (АCs / 45 + АSr / 30), қуйидагидан ортиқ эмас:


1 нисбий бирлик

5. Карантин аҳамиятига эга зараркунандалар, ўсимликлар касалликларининг қўзғатувчилари, бегона ўтлар тўғрисидаги рўйхатга киритилган зарарли организмларнинг мавжудлиги


Рухсат этилмайди

Ўғитларнинг физик, механик, агрокимёвий

хусусиятларига қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши

Органик ўғит тури


Сомон,

похол


Ўсимлик

компостлари


Тезак

чиқиндиси


Спиртдан

қолган барда

филтрати

(фугат)


1. Қуруқ модданинг масса улуши фоизи қуйидагидан кам бўлмаган:


80

25

60

2,0

2. Балластли бегона механик аралашмалар мавжудлиги, қуруқ модданинг фоиздаги кўрсаткичи, қуйидагилардан ортиқ эмас:





- ўлчами 40 мм дан кам бўлган юқори солиштирма вазнли тошлар, шағал, металл ва бошқалар

Рухсат этилмайди

1,5

1,5

Рухсат этилмайди

- ўлчами 150 мм дан кам бўлган паст солиштирма вазнли каноп, арқон, тараша, таёқ ва бошқалар


1,5

1,5

1,5

Рухсат этилмайди

3. Тузли эритмадаги водород ионлари фаоллиги кўрсаткичи (pHтуз.) (Показатель активности водородных ионов солевой вытяжки рНсол)


-

5,5-8,0

5,0-8,0

5,0-7,0

4. Органик модданинг масса улуши, қуруқ модданинг фоиздаги кўрсаткичи, қуйидагилардан кам эмас


80

50

20

80

5. Бошланғич намликдаги ўғит таркибидаги озуқа моддаларининг масса улуши, фоизи қуйидагилардан кам эмас:





- умумий азот

-

0,30

0,20

0,10

- P2О5да ифода этилган умумий фосфор

-

0,20

0,10

0,04

- К2Ода ифода этилган умумий калий


-

0,30

0,20

0,04

          





Умумий техник регламентга

5-ИЛОВА



Эффлюентнинг хавфсизлигига ва кўрсаткичларига

қўйиладиган талаблар

Кўрсаткичнинг номланиши


Ўсимликшунослик учун

кўрсаткич қиймати


анъанавий


органик


1. Токсик элементларнинг, шу жумладан, айрим элементларнинг масса концентрацияси, қуруқ моддалар мг/кг да, қуйидагилардан ортиқ эмас:



ялпи миқдори:

- қўрғошин

130,0

45,0

- кадмий

2,0

0,7

- симоб

2,1

0,4

- маргимуш

10,0

-

- рух

220,0

200,0

- мис

132,0

70,0

- никел

80,0

25,0

ҳаракатчан шакллари:

- қўрғошин

6,0

- рух

23,0

- мис

3,0

- никел

4,0

- хром (III)


6,0

2. Қуруқ моддада пестицидларнинг қолдиқ миқдори, шу жумладан, уларнинг айрим турларининг масса концентрацияси, қуруқ моддалар мг/кг да, қуйидагилардан ортиқ эмас:


- ГХЦГ (изомерлар йиғиндиси)

0,1

- ДДТва унинг метаболитлари (умумий миқдори)


0,1

3. Табиий радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги, қуруқ моддаларнинг Бк / кгда, қуйидагилардан ортиқ эмас:


300

4. Техноген радионуклидларнинг солиштирма таъсир активлиги (АCs / 45 + АSr / 30), нисбий бирлик, қуйидагидан ортиқ эмас:


1

5. Санитария кўрсаткичли микроорганизмларнинг индекси, ҳужайралар/г:


- колиформалар

1-9

- энтеробактериялар


1-9

6. Патоген касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларнинг мавжудлиги, шу жумладан, энтеробактериялар (ичак таёқчасининг патоген серовариантлари, салмонеллалар, протейлар), энтерококлар (стафилококлар, клостридиялар, бациллар), энтеровируслар, ҳужайралар /г


Рухсат этилмайди

7. Гелминтлар, шу жумладан, нематодалар (аскаридат, трихоцефаллар, стронгилят, стронгилидлар), трематодлар, цестодларларнинг тухумлари ва личинкалари, нусха/килограмм


Рухсат этилмайди

8. Ичакдаги оддий патоген цисталар, нусха/100 г


Рухсат этилмайди

9. Синантроп пашшаларининг личинкалари ва ғумбакларининг мавжудлиги, нусха/килограмм


Рухсат этилмайди

10. Бегона ўтларнинг уруғлари мавжудлиги, нусха/килограмм


Рухсат этилмайди

Эффлюетнинг физик-кимёвий, механик ва агрокимёвий

хусусиятларига қўйиладиган талаблар


Кўрсаткичнинг номланиши


Анаэроб тарзда қайта ишланган тўшамали

ва тўшамасиз гўнг (тезак) асосида ишлаб чиқариладиган

эффлюент учун кўрсаткичларнинг қиймати


қорамол гўнги,

унинг асосидаги

компост

аралашма-

лари


чўчқа гўнги,

унинг асосидаги

компост

аралашма-

лари


от гўнги,

унинг

асосидаги

компост

аралашма-

лари


қуш тезаги,

унинг

асосидаги

компост

аралашма-

лари


1. Балластли бегона механик аралашмалар мавжудлиги, қуруқ модданинг фоиздаги кўрсаткичи, қуйидагилардан ортиқ эмас:





- ўлчами 40 мм дан кам бўлган юқори солиштирма вазнли тошлар, шағал, металл ва бошқалар

1,5

- ўлчами 150 мм дан кам бўлган паст солиштирма вазнли каноп, арқон, тараша, таёқ ва бошқалар


1,5

2. Водород ионлари фаоллиги кўрсаткичи, pH бирлиги.


6,0-8,0

3. Эффлюент таркибидаги озуқа моддаларининг масса улуши, фоиз, қуйидагилардан кам эмас:





- умумий азот

0,2

0,2

0,3

0,3

- P2О5да ифода этилган умумий фосфор

0,1

0,1

0,1

0,1

- К2Ода ифода этилган умумий калий


0,2

0,1

0,2

0,1

         

*) Суюқ турдаги эффлюентларнинг тавсия этилган солиш миқдорлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.






Умумий техник регламентга

6-ИЛОВА



Органик (органик-минерал) ўғит давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома


N ______________ 20____й. "_____" ________________

Ушбу гувоҳнома


          

(ташкилотнинг номи ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О ва унинг рўйхатдан ўтказиш рақами)


томонидан берилган.

Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги ҳақидаги умумий техник регламентга мувофиқ:

           

(органик (органик-минерал) ўғитлар номланиши)

           

       

             

          


- рақами билан давлат рўйхатига олинди.

          

                

ва республика ҳудудида муомалага чиқарилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя

қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга

олиш бўйича давлат комиссияси раиси



(имзо)

М.Ў.






Умумий техник регламентга

7-ИЛОВА



Органик ва органик-минерал ўғитлар учун

хавфсизлик паспортини тузиш қоидалари



Хавфсизлик паспортининг таркиби


1. Хавфсизлик паспортидаги маълумотлар муайян тартибда жойлаштирилган қуйидаги бўлимларда келтирилади:

1) ўғитларни идентификациялаш ва ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ҳақида маълумот;

2) хавфни (хавфларни) идентификациялаш;

3) таркиби (ингредиентлар ҳақида маълумот);

4) биринчи ёрдам чоралари;

5) ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ва воситалари;

6) авариялар ва фавқулодда вазиятлар ҳамда уларнинг оқибатларининг олдини олиш ва бартараф қилиш чоралари;

7) юк ортиш ва тушириш ишларида ўғитларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлиш қоидалари;

8) хавфли таъсирни назорат қилиш ва шахсий ҳимоя воситалари;

9) физик-кимёвий хусусиятлар;

10) барқарорлик ва реакция қобилияти;

11) токсиклик тўғрисида маълумотлар;

12) атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумотлар;

13) олиб чиқиб кетиш бўйича тавсиялар;

14) ташиш бўйича (транспортировка қилишда) маълумот;

15) миллий ва халқаро қонунчилик тўғрисидаги маълумотлар;

16) қўшимча маълумотлар.



Хавфсизлик паспорти бўлимлари таркибига

қўйиладиган умумий талаблар


2. Ушбу Илованинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган 16 та бўлимларнинг ҳар бири ишончли маълумотларни ўз ичига олиши керак. Бундай маълумотлар бўлмаса, бу ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилиши керак.


3. Ҳар бир бўлимнинг мазмуни қуйидаги жадвалнинг талаблари ва тавсияларига мувофиқ бўлиши керак. Бўлимни бўлинмаларга бўлиш мумкин.


4. Хавфсизлик паспортида келтирилган маълумотлар ҳажми чекланмаган.

Хавфсизлик паспорти ҳажми тўғридан-тўғри ўғитларнинг хавфлилик даражаси ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган маълумот ҳажмига боғлиқ.


5. Хавфсизлик паспортининг барча саҳифалари рақамланган бўлиши керак. Бунда хавфсизлик паспортининг умумий ҳажми (масалан, "3 бетлик ҳужжатнинг 1-бети") ёки саҳифа рақами ва ҳужжат матнининг давоми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак (масалан, "Давоми кейинги саҳифада" ёки "Ҳужжатнинг охири").


6. Рақамлар ва ўлчовлар Халқаро ўлчам бирликлари тизимининг (SI) тегишли ўлчам бирликларида ифодаланиши керак. Бунга қўшимча равишда сонлар ва ўлчовларни маҳсулотлар етказиб бериладиган минтақага мос келувчи ўлчам бирликларда акс эттиришга рухсат берилади.


7. Хавфсизлик паспорти ўғитларни бозорга етказиб беришдан олдин улар истеъмолчига тақдим этилишини таъминлайдиган муддат ичида тузилади ва нашр этилади.


8. Мажбурий бўлимларга киритилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва ишончлилигини оширувчи қўшимча ёки янги ҳамда муҳим ахборот тушганидан сўнг хавфсизлик паспорти янгиланиши ва қайта нашр этилиши керак. Хавфсизлик паспортининг янги таҳрири ўғит сотиб олган барча истеъмолчиларга аввалги нашрдан кейин 12 ойда етказиб берилиши керак.


9. Хавфсизлик паспортининг биринчи ва кейинги нашрларида сана (кун, ой, нашр этилган йил) кўрсатилиши шарт.


10. Қўшимча маълумотлар киритилгандан сўнг нашр этилишидан ёки қайта нашр этилишидан олдин хавфсизлик паспорти қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.



Хавфсизлик паспортлари бўлимларига киритилган

маълумотларнинг таркиби, мазмуни ва шаклига

қўйиладиган минимал талаблар


Бўлимнинг номланиши


Таркиби


1. Ўғитларни идентифика-циялаш ва ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ҳақида маълумот.


Ўғитларнинг норматив хужжатда кўрсатилган номига мувофиқ номланиши.

Идентификациялашнинг бошқа усуллари.

Ўғитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ва чекловлар.

Ўғитларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва муомалага чиқариш учун масъул бўлган ташкилотнинг (шахснинг фамилияси) тўлиқ расмий номи, манзили ва телефон рақами.

Фавқулодда ҳолатларда маслаҳатлар берувчи ташкилотнинг шошилинч хизматлар телефон рақами.


2. Хавфни (хавфларни) идентификациялаш.


Ўғитлар хавфи таснифланиши тўғрисидаги ва ўғитлар муомалада бўлган ҳудудда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ бўлган маълумотлар (баъзи ҳолларда).


3. Таркиби (ингредиентлар ҳақида маълумот).


Моддалар аралашмасидан иборат бўлган ўғитлар учун:

- сотиб олувчига ва бошқа манфаатдор томонларга унинг ишлатилиши билан боғлиқ хавфни аниқлашга ёрдам берувчи таркиб тўғрисидаги маълумот;

- инсон саломатлиги ёки атроф-муҳитга хавф туғдирувчи барча таркибий қисмлар учун эса қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши керак: компонентнинг номи ва бошқа идентификацияловчи белгилар, концентрацияси ёки концентрациялар диапазони, хавф тавсифи (хавфнинг таснифи, иш ҳудудидаги гигиеник меъёрлар).


4. Биринчи ёрдам чоралари.


Воқеа жойида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар, жароҳатланганларга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган ҳолатларнинг тавсифи.


5. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари ва воситалари.


Ўғитларнинг ёнғин ва портлаш хавфининг умумий хусусиятлари. Ёнғин ва портлаш хавфи кўрсаткичлари. Ёнувчи маҳсулотлар ва термал декструция натижасида келиб чиқувчи хавфнинг хусусиятлари.

Тавсия этилган ёнғинларни ўчириш воситалари.

Ёнғинга қарши шахсий ҳимоя воситалари.

Ўт ўчириш пайтидаги ўзига хос жиҳатлар.


6. Авариялар ва фавқулодда вазиятлар ҳамда улар оқибатларининг олдини олиш ва бартараф қилиш чоралари.


Фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларида индивидуал ва жамоавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган алангаланиш ва чанг манбаларини бартараф қилиш, нафас олиш, кўз ва терини ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш каби чоралар.

Фавқулодда вазиятларни ёки авария ҳолатларини бартараф этиш тартиби.

Фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатларини бартараф этишда, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда (изоляциянинг зарурати ва турлари, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқни муҳофаза қилиш чоралари, яқин атрофдаги аҳолини хабардор қилиш зарурияти ва бошқалар) эҳтиёт чоралари.

Нейтраллаштириш ва тозалаш усуллари.


7. Юк ортиш ва тушириш ишларида ўғитларни сақлаш ва уларни қўллаш қоидалари.


Ўғитлар билан ишлашда эҳтиёт чоралари.

Ўғитларни хавфсиз сақлаш шартлари ва муддатлари, шу жумладан:

- омборхоналар ёки контейнерларнинг тузилиши хусусиятлари, шу жумладан, дахлсиз деворлар (тўсиқлар) ва шамоллатиш;

- сақлаш пайтида бир-бирига номутаносиб моддалар ва материаллар рўйхати;

- рухсат этилган ҳарорат ва намлик диапазони;

- тавсия этилган қадоқ (идишлар) материаллари тури;

- сақлаш шартларига қўйиладиган қўшимча махсус талаблар.


8. Хавфли таъсирни назорат қилиш ва шахсий ҳимоя воситалари.


Назорат қилиниши мажбурий бўлган параметрлар, уларнинг рухсат этилган чегаравий миқдорлари (уларни белгилайдиган стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда).

Белгиланган параметрларни таъминлаш ва назорат қилиш чоралари.

Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари ҳақида маълумот.


9. Физик-кимёвий хусусиятлар.


Физик ҳолати (қаттиқ, суюқ, газсимон).

Ўз-ўзидан ёниш ҳарорати.

Ёнувчанликнинг юқори/қуйи чегаралари ёки портлаш чегаралари.

Зичлик.

Қовушқоқлик.


10. Барқарорлик ва реакция қилиш қобилияти.


Кимёвий барқарорлик.

Хавфли реакциялар эҳтимоли.

Олди олиниши лозим бўлган ҳолатлар.

Номувофиқ моддалар ва материаллар.


11. Токсикликлик тўғрисидаги маълумот.


Инсонга тегиб кетганда токсикологик оқибатларнинг қисқача, аммо батафсил тавсифи.


12. Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги маълумот.


Атроф-муҳитга (ҳаво, сув, тупроқ) бўлиши мумкин бўлган таъсирларни баҳолаш.

Атроф-муҳитдаги барқарорлик ва трансформация ҳақида маълумотлар.

Салбий таъсирнинг бошқа турлари.


13. Олиб чиқиб кетиш бўйича тавсиялар.


Хавфсиз ишлов бериш бўйича тавсиялар.

Амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ ўғитларни чиқариб ташлаш, қайта ишлаш ёки йўқ қилиш тўғрисидаги маълумотлар.

Ифлосланган қадоқларни (идишларни) йўқ қилиш усуллари.


14. Ташиш ҳақида (транспортировка қилиш) маълумот.


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига мувофиқ юк тушириш турининг ва/ёки транспортнинг номланиши.

Транспорт воситаларининг турлари.

Транспорт тамғаси ва қадоқлаш гуруҳи.

Амалдаги қоидаларга мувофиқ хавфсиз ташиш бўйича тавсиялар (шу жумладан, корхона ҳудудида).


15. Миллий ва халқаро қонунчилик тўғрисидаги маълумот.


Ўғитларни муомалага чиқаришни тартибга солувчи қонунчилик тўғрисида маълумот.

Инсон ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини тартибга солувчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар.


16. Қўшимча маълумот.


Хавфсизлик паспортини қайта кўриб чиқишда (қайта нашр этишда) ўзгартиришлар киритилган бўлимларни кўрсатиш лозим.

Хавфсизлик паспортини тузишда ишлатилган маълумотлар манбаларининг рўйхати.


               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 ноябрь
















































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск