ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.11.2020 й. 729-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 ноябрдаги

729-сон қарорига

1-ИЛОВА



Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб

чиқарувчилар реестрини шакллантириш

ҳамда юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


органик маҳсулот - ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва савдо қилишнинг барча босқичларида миллий органик стандарт талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш орқали олинган маҳсулот;


органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи субъектлар (субъектлар) - органик сертификатланган маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахслар;


субъектларга доир маълумотлар - муайян органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имкониятини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган маълумот;


субъектларга доир маълумотлар базаси - таркибида субъектларга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


субъектларга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туманлардаги бўлимлари;


субъектларга доир реестр каталоги - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайти (www.agro.uz);


субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи - субъектларга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;


реестр - операторлар тақдим этган маълумотларни субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи томонидан жамлаш йўли билан рўйхатдан ўтказилган субъектларга доир маълумотлар базаси;


реестрни шакллантирувчи ишчи гуруҳ (ишчи гуруҳ) - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган масъул ходимлардан ташкил этиладиган реестрга киритиш учун ахборот ресурсларини йиғиш, қайта ишлаш ва шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ.


3. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мавжуд маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки реестрдан чиқаришда тўловлар ундирилмайди.



2-БОБ. ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР

ВА ХОМАШЁЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


4. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


5. Субъектларга доир маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тартибда шакллантирилади.


6. Реестрни шакллантириш, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда рўйхатдан чиқариш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


7. Ишчи гуруҳ беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


8. Ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари ҳам ўзаро келишувга асосан киритилиши мумкин.


9. Ишчи гуруҳ томонидан субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш беш иш кунида амалга оширилади.


10. Субъектларга доир маълумотлар ишчи гуруҳнинг беш нафар аъзосидан камида уч нафари томонидан маъқулланган тақдирда юритувчи томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади.


11. Бунда ушбу маълумотлар икки иш кунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.


12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбарлантириш агентлиги ҳар ой якуни билан органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради.


13. Субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи реестрда рўйхатдан ўтказишда маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида субъектларга доир қўшимча маълумотларни оператордан сўраб олиш мумкин.


14. Ушбу Низомга 2-иловада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги органик субъектларга доир маълумотларни реестрга киритиш ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.


15. Субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарор нусхаси операторга электрон тарзда юборилишини таъминлайди.


16. Субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказишни рад этишнинг асослари бартараф этилган тақдирда, оператор ушбу маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш учун субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчига қайтадан топшириш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. РЕЕСТРДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

СУБЪЕКТЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


17. Субъектларга доир маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган ҳолатда оператор бундай ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган санадан бошлаб ўн иш кунида субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчига қўшимча маълумотларни тақдим этади.


18. Ишчи гуруҳ тақдим этилган қўшимча маълумотларга асосан беш иш кунида реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилади.


19. Ишчи гуруҳнинг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қабул қилинган қарори асосида субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи томонидан бир иш кунида реестрга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.


20. Реестрдаги субъектларга доир маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш уларнинг реестрда қайд этилган рақамига ўзгартириш киритилмаган ҳолда амалга оширилади.



4-БОБ. СУБЪЕКТЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ РЕЕСТРДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


21. Субъектларга доир маълумотларни реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

операторнинг реестрдан чиқариш бўйича асосланган маълумотларига асосан;

субъектнинг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилганда;

маълумотларни реестрдан чиқариш бўйича субъектлар томонидан мурожаат қилинганда.


22. Cубъектларга доир маълумотларни реестрдан чиқариш ушбу Низомнинг 17-20-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Субъектларга доир маълумотлар реестрдан чиқарилган тақдирда, унинг реестрда қайд этилган рақами бекор қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Масъул ташкилот вакиллари ва раҳбарлари реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига масъулдир.






Низомга

1-ИЛОВА



Субъектларга доир маълумотлар базасини

реестрда рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







1-босқич

Субъектларга доир маълумотларни тақдим этувчи оператор

(Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туманлардаги бўлимлари)


1. Низомга 2-иловада кўрсатилган субъектларга доир маълумотларни тайёрлайди.


2. Маълумотларни электрон ёки қоғоз шаклида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


3 иш кунида







2-босқич

Ишчи гуруҳ (Ишчи гуруҳ беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади ва унинг таркиби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади).



1. Субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш учун оператордан қабул қилади.


2. Тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғри эканлигини ўрганади.


3. Субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун ишчи гуруҳ раисига тақдим этади.


4. Субъектларга доир маълумотларни реестрда рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинганда, субъектларга доир маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида журналга қайд этади.


5. Реестрда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарорни операторга юборади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.


5 иш кунида







3-босқич

Субъектларга доир маълумотларни тақдим этувчи оператор


Берилган маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган санада реестрни юритувчига қўшимча маълумотларни юборади.


10 иш кунида

4-босқич

Ишчи гуруҳ


Юборилган маълумотларга мувофиқ реестрга олдин киритилган маълумотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида (www.agro.uz) эълон қилинади.


5 иш кунида

    





Низомга

2-ИЛОВА



Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб

чиқарувчи субъектларга доир маълумотлар

базасини шакллантиришда қуйидаги

маълумотлар тақдим этилади



I. Умумий маълумотлар


1.1. Субъектнинг номи.


1.2. Субъектнинг жойлашган жойи (почта манзили, телефон рақами).


1.3. Субъектнинг фаолият тури.


1.4. Субъектга берилган органик мувофиқлик сертификати санаси, рўйхатга қўйилган рақам ва амал қилиш муддати.


1.5. Органик мувофиқлик сертификатланган маҳсулотлар номлари.


1.6. Органик мувофиқлик сертификатланган маҳсулотлар ҳажми, етиштирилган ер майдони (гектарда).


1.7. Органик мувофиқлик сертификати (якка ёки гуруҳга) берилганлиги.


1.8. Органик маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар.


1.9. Органик маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё номлари (рўйхат).


1.10. Мувофиқликни баҳолаш ташкилотининг номи.


1.11. Мувофиқликни баҳолаш ташкилоти жойлашган жой (почта манзили, телефон рақами).


1.12. Мувофиқликни баҳолаш ташкилоти аккредитациядан ўтказилган сана ва қайд рақами.



II. Оператор ҳақида маълумотлар

2.1. Операторнинг номи:


2.2. Оператор раҳбарининг Ф.И.О.:


2.3. Операторнинг телефон ва факс рақами:


2.4. Операторнинг электрон почта манзили:


2.5. Операторнинг манзили:


III. Операторнинг маълумотлар базаси

3.1. Субъектларга доир маълумотлар базасининг номи:

           

3.2. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлаш бошланган сана:

         

            

3.3. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлашни тугатиш муддати ёки шарти:

      

3.4. Субъектларга доир маълумотларнинг кўриниши (электрон ва қоғоз шаклда):

       

3.5. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлашнинг мақсади:

          

3.6. Субъектларга доир маълумотларни олишда (йиғишда) субъектдан рухсат олинганлиги:

             

3.7. Субъектларга доир маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар шахснинг фамилияси, исми ва лавозими:

         

          

                 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 ноябрь













































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск