Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Связь. ИКТ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 й. 672-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2020 й.

N 672



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАСТУРИЙ

МАҲСУЛОТЛАР ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ТЕХНОЛОГИК ПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ

589-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада такомиллаштириш, ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда уларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 163-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 октябрдаги

672-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Дастурий маҳсулотлар

ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 июлдаги

589-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясига (кейинги ўринларда - Дирекция):

юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин;

штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин".


2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (

...
Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск