ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 й. 744-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.11.2020 й.
N 744
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
СУВ МУАММОЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ
МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сув хўжалигида илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб сувни бошқариш, унинг ҳисобини юритиш ва ундан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, рақамли ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, сув ва ер ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм тажриба-ишлаб чиқариш хўжалиги негизида давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
сув хўжалигини ривожлантириш, сув хўжалиги объектларини хавфсиз ва ишончли ишлатиш, сув ресурларини ҳисобга олиш, уларни оқилона бошқариш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Респуликаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан сув хўжалиги объектлари, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар, тавсиялар, таклифлар ва норматив ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;
таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш, грантлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориш, илмий-техник ютуқларни чоп этиш ва тарғиб қилиш;
Марказнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан бутлаш, бино ва иншоотларни техник соз ҳолда сақлаш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Хоразм вилояти ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган синов-тажриба бўлимининг бино ва иншоотлари, ҳудуди ва моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда тегишли экин-тажриба майдонлари билан биргаликда Марказга белгиланган тартибда ўтказиб берсин;
икки ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни белгиланган тартибда малакали раҳбар ва мутахассислар билан таъминлашни ташкил қилсин.
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари;
хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари учун ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда соҳага оид мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни 2021 йилдан бошлаб амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни 2020 йил 25 декабрга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритсин.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Марказ билан биргаликда илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурлар доирасида устувор илмий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва уларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 25 ноябрдаги
744-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг
ТУЗИЛМАСИ
Директор |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
Директор ўринбосари - илмий котиб |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси 3 |
Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси 2 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси 2 |
|
Бош бухгалтер 1 |
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||||
Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси 3 |
Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси 3 |
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
Гидрометрия лабораторияси 2 |
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами илмий ходимлар ва муҳандислар 19 нафар.
Ёрдамчи ходимларнинг сони белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.
Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.
2020 йил 25 ноябрдаги
744-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот
маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 26 ноябрь