ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қурол-яроғ, портловчи моддалар ва материаллар муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2020 й. 751-сон "Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр знергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2020 й.

N 751




ЭЛЕКТРОШОК ҚУРИЛМАЛАР,

УЧҚУН ЧИҚАРГИЧЛАР ВА ШИКАСТ ЕТКАЗУВЧИ

ТАЪСИРИ ЭЛЕКТР ЗНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

АСОСЛАНГАН БОШҚА ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ЧИҚИШ

ПАРАМЕТРЛАРИ МУВОФИҚЛИГИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

НОРМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсиси электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 ноябрдаги

751-сон қарорига

ИЛОВА



Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар

ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиисидан

фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг

чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган

НОРМАЛАР

Шикастловчи омил


Инсон организмида шикастловчи

омилга жавобан юзага келадиган

клиник-физиологик реакциялар


Қайд қилинувчи физиологик

параметрлар


Чиқиш параметрлари нормалари

Электр токининг

импульсли чиқиши

Электр токи таъсирида терининг куйиши (эритема, коагуляция)


Тери шикастланиши ифодаланганлик даражаси


Терига етказилган мўътадил ифодаланган шикастланиш таъсири (терининг II даражали куйиши - терининг кератин қатламигача шикастланиши ва сероз таркибли кичик пуфакчалар ҳосил бўлиши)


Юрак-қон томир тизими функционал ҳолатининг бузилиши

Электрокардиографияда қайд этилган юрак қисқаришлари ритми


Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилиши мавжуд эмас


Электрокардиографияда қайд этилган юрак қисқаришлари сони


Шикастланиш етказилгандан сўнг 10 дақиқадан ошмаган вақт мобайнида юрак қисқаришлари сонида ўзгаришлар мавжудлиги


Нафас олиш тизими функционал ҳолатининг бузилиши


Нафас олиш сони


Шикастатниш етказилгандан сўнг 10 дақиқадан ошмаган вақт мобайнида нафас олиш сонида ўзгаришлар мавжудлиги


Тутқанок синдроми


Тутқаноқ мавжудлиги ва таснифи


Шикастланиш етказилгандан сўнг 10 дақиқадан ошмаган вақт мобайнида харакат фаоллиги ва ҳиссий реакцияда ўзгаришларнинг мавжудлиги


Одам организми функционал тизимларининг шикастловчи омилга нисбатан юзага келувчи клиник-физиологик реакцияси


Одам opганизми шикастланиш майдони ва чуқурлиги даражаси индекси


Шикастловчи омил натижадорлиги таснифи бўйича 15 баллдан ошмаслиги - нафас олиш аъзоларининг нафас олиш етишмовчилигисиз куйиши


Электр токи кучланиши даражасининг минимал ва максимал миқдори

Электрошок қурилмалари учқун чиқариш заряди максимал кучланиши


90 кВ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 ноябрь



































Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск