Умная подшивка

2020 й. / НМ, 48 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



Долзарб мавзу



УМШни БАРБОД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТЕХНОЛОГИЯ

НОҚОНУНИЙ ДЕБ ТОПИЛДИ


Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини яхшилаш ва барпо қилиш деб номланган, лекин аслида барбод қилган Олмалиқ тажрибаси Адлия вазирлиги томонидан ноқонуний деб топилди. Тошкент вилояти адлия бошқармасининг тақдимномаси асосида Олмалиқ ҳокими олдинги ҳокимнинг кўп квартирали уйларни самарали бошқаришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорини бекор қилди.


Собиқ шаҳар бошлиғининг тушунчасига кўра "самарали бошқарув" деб ҳисобланган бу ғоя 355 та кўп қаватли уйларнинг мулкдорларини бирлаштирган 38 та УМШни тугатиб, барча уй-жой фондини ўша вақтда ҳали ташкил этиб улгурилмаган бешта бошқарув компаниясининг қўлига топширишни назарда тутар эди. Бу ишлар албатта уй-жойда яшайдиган мулкдорларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган. Бундай таваккалли лойиҳа, тўғрироғи, ўзбошимчалик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш шаҳарда уй-жой фондини барбод қилишга олиб келиши тайин эди.



"Ташвиқотчилар"га ишонманг - УМШ бошқарув

усулларидан бири бўлиб қолаверади


Бир қарашда истеъфодаги ҳокимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва булар оқибатида юз бериши мумкин бўлган воқеликларга Адлия вазирлигининг берган баҳоси қонуннинг тантана қилишига ва уй-жой фонди ҳар қандай ноқонуний ишларни амалга ошириш мумкин бўлган қўриқ ердек туюлган янги ислоҳотчилар учун дарс бўлиши лозим эди. Аммо шундай деб ўйласангиз, чучварани хом санабсиз! Олмалиқ воқеаси совиб улгурмасданоқ бундай мурожаатлар пойтахтнинг Чилонзор ва бошқа туманларидан ҳам кела бошлади. Бу мурожаатларда ҳам кўп квартирали уйларда яшаётганларни янги бошқарув компаниялари билан шартномалар тузиш, ширкатларни тугатишга мажбурлашаётгани ёзилади. Одатдагидек, мазкур кампанияда ҳам УМШлар ёпилмоқда, уйлар БК хизматига ўтаётир, бу ҳақда керакли ҳужжат тасдиқланганлиги ташвиқот қилинади. Буларнинг барчаси уй-жой фондини бошқаришни тижорат йўлига қўйишга интилаётганлардан чиқаётган сохта ахборот халос.

Кўп квартирали уйларни профессионал бошқариш - бу, аслида, хайрли ишлардан эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Лекин бошқарув усулини ҳозирги кунда тез-тез учраётгани сингари мулкдорларга босим ўтказган ҳолда эмас, балки уларнинг эркин танловлари асосида олиб борилиши керак.



Ёддан чиқмасин, бу ўта муҳим!


Кўп квартирали уйни бошқариш усули мазкур уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади.

Кўп квартирали уйни бошқариш:

q бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;

q уй-жой мулкдорларининг ширкати томонидан;

q бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин (УЖК 138-м.; "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуннинг 8, 21-моддалари).

Мазкур меъёрлар бузилган тақдирда мулкдорлар прокуратура, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, суд органларига мурожаат қилиш учун барча асосларга эга бўладилар.



Қ

...
Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск