ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2020 й. 753-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 ноябрдаги

753-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки

бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлигининг Виночиликни

ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тизимида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тузилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар;

2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Агентлик ҳузуридаги "Энология лабораторияси" ва "Узумчилик ўқув маркази" давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50 фоизи;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи тўловининг 80 фоизи миқдорида, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январга қадар амал қилади.


4. Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда очиладиган ғазна ҳисобварағида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш, шу жумладан, узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларнинг самарали бажарилиши;

сувни тежовчи, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда субсидиялар бериш;

саноатбоп токзорларда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан, сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш;

техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;

маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқималаридан (меристема ҳужайра) "In vitro" усулида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;

умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган техник навли узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;

техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш;

виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, узум етиштирувчиларни, Агентлик ва виночилик корхоналари ходимларини, шу жумладан, хорижда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

маҳаллий алкоголь, шу жумладан, вино маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, алкоголь соҳаси корхоналарининг, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг бундай тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетингда "ноу-хау" билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш;

техник навли узумларнинг оналик майдонлари ва коллекция участкалари, кўчатхона (питомник)лар барпо этиш;

коллекцион вино ва коньяк дистилляти маҳсулотларини захирага қўйиш;

2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобидан "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш;

Агентлик ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппаратини таъминлаш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, хусусан, устамалар тўлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирлар.

6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар берилади:

қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда яратилаётган техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш. Агар шартномада кўрсатилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга сарфланган маблағ суммаси субсидиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, субсидия шартномада назарда тутилган суммада ажратилади;

яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан ажратилади;

маҳаллий шароитда "in-vitro" усулида етиштирилган ҳар бир дона техник навли ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида ажратилади;

техник навли узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

маҳаллий шароитда интенсив усулда етиштирилган техник навли ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир дона кўчатга 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш;

техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача миқдорда ажратилади;

аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда техник навли узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш мақсадида талаб этиладиган ускуналарни сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади;

маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 (беш) минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;

виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, лекин 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади.

8. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун (6-бандда кўрсатилган мақсадлар бундан мустасно) юридик шахсларга қисқа ва узоқ муддатли (1 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарзлар бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирган холда тижорат банкларига кредит ресурсларини ажратиш;

қарзлар ажратиш Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш ва олдин берилган қарзларни қайта кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан қабул қилинган қарорлар асосида ажратилади.

Комиссия таркиби Агентлик директори томонидан тасдиқланади.


9. Берилган қарзларнинг ҳар йиллик суммаси Жамғарманинг ҳисобварақларига тушган ҳар йиллик маблағлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим ва қарз таъминоти сифатида кўчадиган ва кўчмас мулк гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа таъминот турлари тақдим қилинади.


10. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча фойда манбаини шакллантириш мақсадида Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши мумкин.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


11. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси, маблағ йўналтирилишини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомнинг 3 ва 5-бандларида назарда тутилган мақсадларга белгиланган тартибда тузилади.


12. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.


13. Агентлик директори:

Жамғарма маблағларини ушбу Низом асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ҳамда маблағлардан қатъий белгиланган мақсадларда самарали фойдаланилиши учун жавоб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;

Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта кўриб тузиш, муддатини узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилади;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.


7-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ

БЎЙИЧА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


28. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига молия ресурслари берилади. Ресурс ажратиладиган тижорат банклари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг электрон дастурий таъминоти орқали аниқланади.

Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига ресурслар берилади.

Агентлик тижорат банклари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар (Жамғарма маблағлари бундан мустасно) бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ёки кўчар ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади.

Тижорат банкларига Жамғармадан ажратилган ресурслар ҳисобидан бериладиган кредитлар Агентлик билан келишган ҳолда берилади.

Бунда 2020 йил 1 августдан бошлаб кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирмани қўллаган холда берилади.


29. Тижорат банки жорий йил давомида ресурсларнинг фойдаланилмаган ёки тўланмаган қисмини Агентликнинг ҳисобварақларига 3 иш куни мобайнида қайтариб бериши шарт.


30. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) қарзларни бериш Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш ва олдин берилган қарзларни қайта кўриб чиқиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


31. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағларининг тушиши ва ҳаракатига оид алоҳида ҳисобини юритади.


32. Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши лозим.

Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Агентлик қарздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга хақли.


33. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим қилинади.


34. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.


35. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларни молиялаштириш ҳақидаги битим қарз шартномаси шаклида расмийлаштирилади. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, низо амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида ҳал этилади.


36. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 декабрь





























Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск