Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш /

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2020 й. 753-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 ноябрдаги

753-сон қарорига

3-ИЛОВА



Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар

ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол

этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини (кейинги ўринларда - спирт) тақсимлаш тартибини белгилайди.


2. Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда - ишлаб чиқарувчилар) ўртасида спиртни тақсимлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича, тасдиқланган спирт ишлаб чиқариш ва сарфлаш параметрлари доирасида ҳар чоракда амалга оширилади.

Йиллик истеъмол талаби 500 далдан ошмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун спиртни тақсимлаш йилда бир марта, чораклар бўйича амалга оширилади.


3. Спирт тақсимоти ҳисобот чораги бошланишидан камида 10 кун олдин ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тақдим этиладиган аризаларга асосан амалга оширилади.

Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спирт тақсимоти ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида тақсимланмаган спирт қолдиқлари (мавжуд бўлса) асосида амалга оширилади.


4. Ариза топширган ишлаб чиқарувчининг раҳбари аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда спирт мақсадли сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


5. Спирт Агентлик томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида тақсимланади ва аризада сўралган ҳажмлардан фарқ қилиши мумкин.

Спиртни тақсимлашда:

спирт алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланси доирасида лицензия талабларини бажариш учун етарли бўлиши керак;

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилишидан келиб чиқиб қўшимча спирт ҳажмини харид қилиш имконияти ҳисобга олинади.


6. Таҳлил ўтказишда қуйидаги маълумотлар кўриб чиқилади:

аризада кўрсатилган маълумотлар;

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича лицензия талаблари;

ўтган йилнинг мос даврида алкоголли ва бошқа ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми.


7. Агентлик томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ўртасида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тақсимланади:

спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ушбу корхоналардаги спирт қолдиқлари;

ишлаб чиқарувчининг лицензия талабларини бажариши ва ишлаб чиқариш қувватлари кўрсаткичлари;

календарь йил давомида ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган спиртнинг умумий ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда.


8. Маҳсулот ҳаракати назоратини таъминлаш ва унинг ноқонуний реализациясининг олдини олиш мақсадида бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида спирт тақсимланиши уларнинг спирт ишлаб чиқарувчиларга ҳудудий яқин жойлашувига ёки ишлаб чиқариш ҳажмлари эҳтиёжларига кўра амалга оширилади.


9. Тақсимланган спирт тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан ҳисобот чораги бошланишидан камида 5 кун олдин спирт ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади. Ушбу маълумотларда кўрсатилган тақсимот ҳажмлари ишлаб чиқарувчиларнинг контрагентлар билан чораклик (йиллик) спирт олди-сотди шартномаларини тузишга асос бўлади.

Тақсимланган спирт ҳажмлари ишлаб чиқарувчилар томонидан шартномада белгиланган муддатларда олинмаслиги ёки олишдан воз кечилиши ушбу спирт хажимларининг Агентлик томонидан бошқа талабгорларга тақсимланишига асос бўлади.


10. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга белгиланган йиллик (чораклик) ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 100 фоиздан ошган ҳолатда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга уларнинг аризаларида кўрсатилган ҳажмлардан ортиқча миқдорда спирт тақсимлаш тақиқланади.


11. Спирт ишлаб чиқарувчилар контрагент корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб спирт қийматининг камида 50 фоизини олдиндан тўлов асосида сотиши мумкин.


12. Спирт ишлаб чиқарувчи корхона алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳар биттаси бўйича спирт маҳсулотининг охирги партиясини юклаб жўнатганлиги ҳақидаги ёзма маълумотни (факс, электрон почта ва бошқа усулларда) бир календарь кун ичида Агентликка юбориши лозим.

Бунда Агентлик хабарнома олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан барча спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарга чораклик тақсимланган спиртни тўлиқ ҳажмда олган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи(лар) тўғрисида хабарнома юбориши лозим.


13. Ишлаб чиқарувчилар томонидан тақсимланган ҳажмдан ортиқча (агар мавжуд бўлса) миқдорда спиртни олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

Бюджет ва мажбурий тўловлардан қарздорлик мавжуд бўлмаса;

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг қўшимча спирт олиш учун Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича аризаси.

Бунда Агентлик, ортиқча спирт ресурсига эга бўлган спирт ишлаб чиқарувчи корхонани аниқлаб, 5 иш куни мобайнида аризада кўрсатилган миқдорда мавжуд спирт тақсимотини амалга оширади.


14. Жорий чоракда ишлаб чиқарувчи томонидан олинмаган (тақсимланган ва қўшимча) спирт ҳажми кейинги чоракка ўтказилмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи мазкур чоракда юклаб жўнатилмаган спирт маҳсулоти ҳажми учун олдиндан тўланган тўловни белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


15. Агентлик томонидан ҳақиқатда ишлаб чиқарилган спирт ҳажмлари ва унинг айланмаси мониторингини олиб бориш мақсадида спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар Агентликка ҳар ойнинг учинчи кунидан кечиктирмасдан ўтган ой учун ушбу Низомга 5 ва 6-иловаларда келтирилган шаклларда маълумотлар тақдим этиб боради.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар

учун истеъмол этил спиртини тақсимлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



I босқич

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар


Истеъмол этил спирти олиш учун ариза жўнатади.


Чорак бошланишдан 10 кун олдин









II босқич

Агентлик


Ўтказилган таҳлил асосида ишлаб чиқарувчилар учун истеъмол этил спиртини тақсимлайди.


Чорак бошланишидан 5 кун олдин









III босқич

Агентлик


Ҳисобот чораги давомида фаолиятини бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун истеъмол этил спиртини тақсимлайди.


Ариза берилганидан сўнг 5 кун олдин









IV босқич

Агентлик


Тақсимланган истеъмол этил спирти тўғрисида маълумотларни истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тақдим этади.


Чорак бошланишидан 5 кун олдин









V босқич

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчилар


Истеъмол этил спирти олди-сотди шартномасини тузади.


5 кун давомида









VI босқич

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчилар


Тақсимланган истеъмол этил спирти ҳажмининг ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ олинганлиги ҳақида Агентликка хабар беради.


Бир иш куни мобайнида









VII босқич

Агентлик


Чораклик тақсимланган ҳажмларда истеъмол этил спиртини тўлиқ олган алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар тўғрисида истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга хабарномалар жўнатади.


Бир иш куни мобайнида









VIII босқич

Алкоголь бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар


Истеъмол этил спирти тақсимланган ҳажмдан ортиқча ҳажмда харид қилинганлиги тўғрисида Агентликни хабардор этади.


Бир иш куни мобайнида



             





Низомга

2-ИЛОВА

Истеъмол хомашёсидан олинган ректификатланган

этил спиртини 20__ йилнинг __ чораги учун алкоголь

маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида олиш учун

АРИЗА


__________________________

(ташкилот номи)

Т/р

Ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулот номи


Ўлчов

бирлиги


Ишлаб чиқариш ҳажми


Спиртга бўлган

эҳтиёж ҳажми


жами


шу жумладан,

ойлар бўйича


жами


шу жумладан,

ойлар бўйича





1.












2.












3.













Жами:











Ташкилот раҳбари қабул қилинган спиртнинг мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни қатъий кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятни ўз зиммасига олади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___ й. "____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___ й. "____" ________________






Низомга

3-ИЛОВА



20__ йилга _____________________ ишлаб чиқариш учун

(ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи)

________________________ маҳсулотини олиш учун

(олинадиган маҳсулот номи)


АРИЗА


_________________________________

(ташкилот номи)

Т/р

Ишлаб

чиқари-

ладиган

маҳсулот

номи


Ўлчов

бир-

лиги


Ишлаб чиқариш

ҳажми


Маҳсулот

бирлигига

сарфлана-

диган спирт

махсулоти

(дал)


20__ йилга спирт

маҳсулотигабўлган

эҳтиёж ҳажми (дал)


Спирт

маҳсуло-

тининг

ишлати-

лиши ва

сарфла-

нишини

тасдиқловчи

норматив

ҳужжат


жами


шу жумладан,

чораклар

бўйича


жами


шу жумладан,

чораклар

бўйича


I


II


III


IV


I


II


III


IV


1.
















2.
















3.

















Жами:















1. Ташкилот раҳбари қабул қилинган спирт маҳсулотидан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни қатъий кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.


2. Аризага қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органларида ташкилотнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳамда маҳсулот ишлаб чиқкариш учун айнан истеъмол этил спиртининг ишлатилиши ва сарфланишини тасдиқловчи норматив ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___ й. "____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___ й. "____" ________________






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини

тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш

агентлиги томонидан тақсимланган ҳажмлардан

ортиқча ҳажмда истеъмол этил спиртининг

харид қилинганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

Алкоголь

маҳсулоти

ишлаб чиқарувчи

ташкилотнинг

номи


Спирт ишлаб

чиқарувчи

ташкилотнинг

номи


Спирт олди-сотдиси бўйича тузилган

шартнома тўғрисида маълумот


Спиртдан

мақсадли

фойдала-

нилиши


шарт-

нома

тузилган

сана


шарт-

нома

рақами


спирт

ҳажми

(дал)


шарт-

номанинг

амал қилиш

муддати







Ташкилот раҳбари қабул қилинган спиртдан мақсадсиз фойдаланилишига йўл қўймаслик ва уни қатъий кўрсатилган мақсадларда ишлатиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Тўлдириш санаси 20___ й. "____" ________________

Тақдим этиш санаси 20___ й. "____" ________________






Низомга

5-ИЛОВА



________ йил _______________ ойида

"_____________" корхонаси бўйича чиқарилган

ва сотилган истеъмол этил спирти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Спирт қолдиғи ой бошига жами:




Спирт қолдиғи йил бошига жами:



шу жумладан: Олий навли




шу жумладан: Олий навли



Экстра




Экстра



Люкс




Люкс



Альфа




Альфа






Январь ойида спирт и/ч жами -




Йил бошидан спирт и/ч жами -



шу жумладан: Олий навли




шу жумладан: Олий навли



Экстра




Экстра



Люкс




Люкс



Альфа




Альфа





Январь ойидаги сотилиш жами -




Йил бошидан сотилиш жами -



шу жумладан: Олий навли (мелассадан)




шу жумладан: Олий навли (мелассадан)



Экстра




Экстра



Люкс




Люкс



Альфа




Альфа






Табиий йўқотиш:




Табиий йўқотиш:



Спирт қолдиғи давр якунига жами:




Спирт қолдиғи давр якунига жами:



шу жумладан: Олий навли (мелассадан)




шу жумладан: Олий навли (мелассадан)



Экстра




Экстра



Люкс




Люкс



Альфа




Альфа



а/а дал

Т/р

Истемолчи

корхоналар

номи


ойида сотилган


Чоракда сотилган


Йил бошидан


Жами:


Сотилган махсулот тури


Жами:


Сотилган махсулот тури


Жами:

Сотилган махсулот тури


Олий

нав


Экстра


Люкс


Альфа


Олий

нав


Экстра


Люкс


Альфа


Олий

нав


Экстра


Люкс


Альфа


















































Ташкилот раҳбари _______________________


Бўлим бошлиғи _______________________






Низомга

6-ИЛОВА



"________________" ташкилоти бўйича _________ йил

(январь-декабрь) ойларидаги спирт ҳаракати тўғрисида

МАЪЛУМОТ




Истеъмол этил спирти

(дал)

Ишлаб чиқарилган

тайёр маҳсулот

(дал) (статистика

органларига берилган

ҳисобот бўйича)


1.

Жами: Спирт қолдиғи йил бошига





шу жумладан:




1.1.

спирт омборидаги




1.2.

ароқ цехидаги купаж ҳолатидаги




1.3.

фильтр колонкадаги




1.4.

йўлдаги




2.

Жами КИРИМ:




2.1.

"Андижон биокимё заводи" АЖдан




2.2.

"Биокимё" АЖдан




2.3.

"Қўқонспирт" АЖдан




2.4.

"Бектемир-спирт" АЖдан




3.

Жами РЕСУРС:




4.

ЧИҚИМ:




4.1.

ароқ ва ликёр ароқ ишлаб чиқариш учун





шу жумладан:





40%





38%





28%




4.2.

бальзам маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун




4.3.

вино маҳсулотларини қувватлаш учун




4.4.

янги узум мавсуми учун




4.5.

жами табиий йўқотиш





шу жумладан:





ишлаб чиқаришдаги





спирт ташишдаги




4.6

Бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун (маҳсулот тури, номи аниқ кўрсатилади)





Жами ЧИҚИМ:




5.

Жами: Спирт қолдиғи давр якунига





шу жумладан:




5.1.

спирт омборидаги




5.2.

ароқ цехидаги купажҳолатидаги




5.3.

фильтр колонкадаги




5.4.

йўлдаги




Ташкилот раҳбари _______________________


Бўлим бошлиғи _______________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 декабрь







































Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск